20.08.2018 йилдаги 677-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2018
Ҳужжат 20.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон қарорига мувофиқ Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигига суд қарори билан берилган мол-мулк ва ер участкалари, шу жумладан, сув ҳавзалари негизида «Балиқ ишлаб чиқарувчи» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
6. Инвестор Дирекцияга ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ «Балиқишлаб чиқарувчи» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун тўлдирилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда — Инвестиция буюртманомаси) тақдим этади.
8. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан икки иш кунида ўрганиб чиқади.
9. Ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомаси, камчиликлари кўрсатилган ҳолда, инвесторга қайтарилади.
10. Инвестор томонидан ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари талабларига мувофиқ тақдим этилган инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар Дирекция томонидан Маъмурий кенгашга юборилади. Бунда, инвестиция буюртманомасига ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Дирекция директори томонидан имзоланган тегишли хулоса илова қилинади.
инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган устувор мезонларга мувофиқлиги;
21. Инвестиция лойиҳалари бўйича ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган хулосалар ваколатли ташкилотлар томонидан уларга лойиҳанинг инвестиция буюртманомаси ва бизнес-режаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига умумлаштириш ва Республика кенгаши йиғилишининг баёни лойиҳасини тайёрлаш учун юборилади.
30. Дирекция ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Ташкилотни «Балиқ ишлаб чиқарувчи» ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва белгиланган шакл бўйича «Балиқ ишлаб чиқарувчи» ЭИЗ қатнашчиси гувоҳномасини беради.

«Балиқ ишлаб чиқарувчи»
эркин иқтисодий зонаси дирекциясига

«Балиқ ишлаб чиқарувчи» эркин иқтисодий зонаси ҳудудига
инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун инвестиция

БУЮРТМАНОМАСИ

1. Инвестор (инвесторлар) тўғрисида маълумотлар

Мурожаатчи (инвестор ёки инвесторлар) ташкилотнинг номи, келиб чиққан давлати

Инвестор (ёки инвесторлар) тўғрисида маълумот, жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, муассис(лар) ва бошқалар

Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, муассисларнинг устав фондидаги улушининг тақсимланиши ва капитал қўйилмаларнинг шакли

Мурожаатчи ташкилотнинг юридик манзили

2. Инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумотлар

Инвестиция лойиҳасининг номи

Инвестиция лойиҳасининг мақсади ва қисқача тавсифи, жумладан ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати

Ижарага бериладиган умумий сув ҳавзаси майдонининг камида 10 фоиз қисмида интенсив усулда балиқ етиштиришга мослаштириш ва ушбу майдоннинг ҳар бир гектаридан 8 тоннадан кам бўлмаган ҳосилдорликка эришиш

Ёпиқ сув айланма тизими иншооти (УЗВ) қуриш ва ҳар бир гектардан камида 300 тонна балиқ етиштиришни ташкил этиш

Сув тармоғи дренаж тизимларининг яхлитлигини сақлаб қолиш ва умумий фойдаланишда бўлишини таъминлаш

Юқори маҳсулдор наслли она балиқлар тўдаларини шакллантириш

Ташкилотнинг эҳтиёжи учун талаб этиладиган юқори оқсилга бой озуқа базасини шакллантириш

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, қўлланилиши ва асосий белгилари

Маҳсулотнинг ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, экспортга ва ички бозорга йўналтириладиган ҳажмини (натура кўринишида ва экв. АҚШ долларида) ҳисобга олган ҳолда

Асосий хом ашё ва материал (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши, фоиз ҳисобида

Хом ашё ва материалларга бўлган йиллик талаб (экв. АҚШ долларида), шу жумладан маҳаллий ва импорт

Маҳсулот стандартлари — ГОСТ, ОСТ, ТУ, O’zDst, ISO 9001 ва ISO 14001 ва бошқалар

Ишлаб чиқаришнинг бошланиш санаси

Ташкил этилаётган иш ўринлари, жумладан, маҳаллий ишчи ходимлар

3. Зарур майдон ва инфратузилмалар тўғрисида маълумотлар

Балиқ етиштириш учун талаб этиладиган сув ҳавзаси майдони (га):

шу жумладан интенсив усулда (га)

Ёпиқ сув айланма тизимида (УЗВ) балиқ етиштириш учун талаб этиладиган майдон (га)

Наслли она балиқлар тўдасини шакллантириш учун талаб этиладиган сув ҳавзаси майдони (га)

Наслли балиқ чавоқларини етиштириш мақсадида репродуктор ҳавза ташкил этиш учун талаб этиладиган майдон (га)

Инкубация цехини ташкил этиш учун талаб этиладиган майдон (га)

Балиқни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган майдон (кв.м.)

Балиқлар учун оқсилга бой омухта ем ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган майдон (кв.м.)

Электр энергияга бўлган талаб (йилига кВт/соат), ўрнатиладиган қувват (кВт ёки МВт)

Табиий газга бўлган талаб (йилига куб.м.), босим (атм.)

Қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш учун ичимлик ва техник сувга бўлган талаб (йилига куб.м.)

Балиқ етиштириладиган сув ҳавзаси учун сувга бўлган талаб (йилига куб.м.)

4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари

Лойиҳанинг қиймати (экв.АҚШ долларида)

Молиялаштириш манбалари (тўғридан-тўғри инвестициялар, маҳаллий муассисларнинг маблағлари, тижорат банклари кредитлари)

Машина, тирик балиқ ташиш транспорти, мелиорация ишларини бажарувчи техника ва асбоб-ускуналар қиймати (экв. АҚШ долларида), жумладан маҳаллий ва импорт

ҚМИ қиймати (экв.АҚШ долларида)

Айланма маблағлар суммаси
(экв. АҚШ долларида)

Инвестицияларни киритиш шакли ва жадвали

Лойиҳанинг қопланиш муддати
(бизнес-режага мувофиқ)