15.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3054
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори, 15.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3054
Кучга кириш санаси
16.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2019
Ҳужжат 16.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПФ-5469-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон «Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)

1.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар

38 727,2

фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар

22 713,1

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

15 581,2

2.

Олий таълим муассасалари талабалари

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар

44 259,6

фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар

27 954,4

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

20 255,4

3.

Таянч докторант ва докторантлар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчилари**

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар

53 481,4

фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар

36 690,1

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

29 604,2

4.

Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимлар***

фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар

30 202,8

фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар

17 581,3

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

11 858,9

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли.