LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
алоҳида меҳнат шароитлари учун даражали унвонларга эга бўлган ходимларга лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг 50 фоизи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари, Инспекциянинг бошқа ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ойлик устама. Мазкур устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда Инспекция ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;
даражали унвонларга эга бўлган ходимларга — кўп йиллик меҳнати учун лавозим маошига 5 фоиздан 40 фоизгача миқдорда устама.
Инспекциянинг бошқа бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама ҳақ тўлаш прокуратура ходимлари учун белгиланган миқдорда амалга оширилади. Бунда, устама миқдорини белгилашда ходимнинг умумий иш стажи инобатга олинади;
ўрнатилган тартибда махсус тоифалар учун лавозим маошига 10, 20 ва 30 фоизи миқдордаги устама ҳақ ҳам киради;
в) даражали унвонларга эга бўлган ходимларга тасдиқланган Ягона тариф сеткаси тариф коэффицентини бир ярим баравари миқдорида Инспекцияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан лавозим маошига ҳақ тўлаш;
ходимлар фаолиятини индивидуал баҳолаш асосида хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун ходимларни йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш;
байрамлар, муҳим ва юбилей саналари, кўп йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун, пенсияга чиқиши муносабати билан мукофотлаш;
меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи ҳисобидан шакллантириладиган Моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар;
овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдордаги ойлик тўловлар;
Инспекция ходимларига — йўлкира харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдордаги ойлик тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;
д) ходимнинг асосланган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар).
Овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик тўловларнинг энг кам ойлик иш ҳақи икки бараваридан юқори миқдорини белгилаш, шунингдек, моддий рағбатлантириш фонди миқдорини кўпайтириш Инспекцияни ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг қарори билан амалга оширилади.
Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
4. Хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун шахсий бир марталик тўлов шаклида Инспекция бошлиғини мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан, Инспекциянинг бошқа ходимларини — унинг бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Инспекция бошлиғи ўринбосарлари, марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларига — Инспекция бошлиғи томонидан;
Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларига — Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан;
ҳудудий тузилмалар ходимларига нисбатан тегишли ҳудудий бошқарма (бўлим) бошлиқлари томонидан белгиланади.
6. Иш сифати ёмонлашганда, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ижро интизоми бузилганда лавозим маошига белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.
7. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантиришда йил ҳисобига ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағлар назарда тутилади.
8. Ходим вафот этганда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида — у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларини (болаликдан ногиронларни — ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда турмаган ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.
9. Ходимнинг асосланган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида, қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддат касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар).
10. Ходимлар харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдори ва унинг тўланиши ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганлигига боғлиқ бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасининг ўрнатилган тартибда шакллантириладиган маблағлари;
12. Инспекция ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги маблағлар назарда тутилади:
даражали унвонларга эга бўлган ходимларга — кўп йиллик меҳнати учун лавозим маошига 5 фоиздан 40 фоизгача миқдорда устама;
Инспекциянинг бошқа бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама ҳақ тўлаш прокуратура ходимлари учун белгиланган миқдорда амалга оширилади. Бунда, устама миқдорини белгилашда ходимнинг умумий иш стажи инобатга олинади;
13. Инспекция ходимларига бошқа тўловлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.