Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сон Фармонини ижро этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда «Ўзатом» агентлиги деб юритилади) бошқарув ходимларининг чекланган сони 48 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзатом» агентлиги бош директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
«Ўзатом» агентлиги бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
«Ўзатом» агентлиги бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, бош директор ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
зарур ҳолларда, «Ўзатом» агентлигининг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
«Ўзатом» агентлигига юкланган вазифаларни бажариш доирасида юқори малакали хорижий мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига ва консультантлар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
икки ой муддатда «Ўзатом» агентлигини унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
«Ўзатом» агентлигининг ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги харажатлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ҳамда 2019 йилдан бошлаб ҳар йилда зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети харажатлари сметасига ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
«Ўзатом» агентлигига зарур хизмат автотранспорт воситалари харид қилиш учун пул маблағлари ажратилишини ҳамда 6 та енгил хизмат автомобилларини сақлаш учун лимит белгиланишини таъминласин;
«Ўзатом» агентлигига асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ моддий-техник базасини шакллантириш учун зарур асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олиш ҳамда маъмурий биноларни таъмирлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантириладиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг кутилаётган харажатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатиладиган, «Навоий КМК» давлат корхонаси томонидан табиий уранни экспорт қилишдан тушадиган маблағларнинг ўн фоизигача миқдордаги ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
атом энергетикаси объектларини, шу жумладан ташқи инфратузилма ва турар жойларни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлаш билан боғлиқ «Ўзатом» агентлигининг вазифаларини самарали амалга ошириш;
«Ўзатом» агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш, хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, хорижий хизмат сафарлари харажатларини қоплаш;
ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизациялаш, «Ўзатом» агентлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
«Ўзатом» агентлигининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзатом» агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигини жойлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси «Ўзатом» агентлигини ҳар чораклик ва йиллик статистика бюллетенлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзатом» агентлигини зарур алоқа, жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3825-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзатом» агентлиги, Фанлар академияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ҳамда «Ўзатом» агентлиги бош директори зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«ИАД по вопросам геологии, топливно-энергетического комплекса, химической, нефтехимической и металлургической промышленности» блокидаги «18» рақами «20» рақамига алмаштирилсин;
«Всего — 299 ед., в т.ч.: ответственные работники — 253 ед.» сўзлари «Всего — 301 ед., в т.ч.: ответственные работники — 255 ед.» сўзларига алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.