03.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3033
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 03.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3033
Кучга кириш санаси
04.07.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 24.10.2019
Ҳужжат 04.07.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 312-сон «Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 312-сон «Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ омухта емни (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) биржа савдолари орқали реализация қилиш (сотиш) тартибини белгилайди.
11. Биржа савдолари «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонун, биржа савдоси қоидалари ва ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.