22.06.2018 йилдаги 464-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 28.07.2018
Ҳужжат 25.06.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
а) номидаги ва 1-банддаги «Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг» сўзлари «Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг» сўзлари «Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3545-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартиришлар тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 28 майдаги ПҚ-3742-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди»;
7-банддаги «е» кичик банд чиқариб ташлансин.
а) номидаги ва 1-банддаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарининг» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, туризм масалалари комплекси раҳбарининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7-бандга қуйидаги мазмундаги «в1» кичик банд қўшилсин: