Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган замонавий ўқув адабиётлари ва ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлаш, нашр этиш ва умумтаълим мактабларини улар билан таъминлашнинг комплекс тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ишлаб чиқилган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури 1, 1а, 1б, 1в-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар яратиш, уларни нашр этишга ҳамда қайта нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш тендер (танлов) асосида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий ўрта таълим таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилиш ва етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасидан маблағлар ажратиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, академик лицейлар учун — Республика бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан, касб-ҳунар коллежлари учун эса — маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (Р.С. Қосимов)га:
Кейинги таҳрирга қаранг.
нашр этишга тавсия этилган ўқув адабиётларини танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини мувофиқлаштириш;
ўқув адабиётларининг белгиланган давлат таълим стандартларига ва замонавий методик талабларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш;
қабул қилинган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш юклансин.
2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар нашр этишнинг 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ тасдиқланган прогноз кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили келгуси йилда нашр этиш мўлжалланган ўқув адабиётларининг аниқ рўйхатини ва тиражини белгиласин ва тасдиқласин;
умумий ўрта таълимнинг такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, дарсликларга нисбатан янгиланган методик талаблар асосида ўқув адабиётлари 2-иловага мувофиқ муддатларда яратилишини ва нашр этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, Дарсликларнинг республика айланма фондини яратишни ҳамда мактаблар ўқувчиларини ушбу фонд ҳисобига дарсликлар билан таъминлаш тартибини назарда тутувчи мактаблар ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг самарали механизмини жорий этиш юзасидан 2004 йил охиригача таклиф тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2005—2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ юқори самарали мультимедий тизимларини ҳамда ўқув адабиётлари ва қўлланмаларнинг компьютер электрон турларини яратиш дастурини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги умумтаълим мактаблари учун ўқув адабиётлари нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан мунтазам қатъий назорат ўрнатсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 341-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқишга муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркиби танлов асосида танлаб олиш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олишнинг мақсади ва вазифалари ҳисобланади:
ўқувчиларни такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида яратилган ўқув адабиётлари билан таъминлаш;
вазирликлар ва ваколатли муассасаларнинг буюртмалари асосида ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаш тизимида рақобат муҳитини яратиш, шунингдек унинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш;
ўқув адабиётларини ишлаб чиқишга энг малакали мутахассисларни жалб этиш, шунингдек ёш истеъдодли муаллифлар ва муаллифлар жамоаларини қўллаб-қувватлаш.
4. Ҳам жисмоний шахслар, ҳам кадрлар салоҳиятига, таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш тажрибасига эга бўлган турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги илмий ва ўқув ташкилотлари муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олиш қатнашчилари бўлишлари мумкин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда буюртмачи деб юритилади) такомиллаштирилган давлат стандартлари ва ўқув дастурларининг босқичма-босқич жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда танлов асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини белгилайдилар ва Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) тасдиғига киритадилар.
6. Ҳукумат комиссияси муаллифлар таркибини танлаб олиш асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини ўрганади ва тасдиқлайди.
7. Муаллифлар таркибини танлаб олиш Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳузурида тузиладиган танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.
Танлов комиссияси аъзолари сони (камида 9 киши) тоқ бўлган таркибда тузилади, унинг шахсий таркиби Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.
манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг (Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқалар) вакиллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссияга ҳамраислар — Халқ таълими вазири ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори бошчилик қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олиш ва тасдиқлашни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
9. Танлов асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхати Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин танлов комиссияси оммавий ахборот воситаларида муаллифлар таркиби танланиши тўғрисида эълон беради.
10. Қатнашчилардан аризаларни қабул қилиш ва муаллифларни танлаб олиш тартиботларини ташкил этиш функциялари танлов комиссиясига юкланади.
ўқув адабиёти концепцияси (0,5 босма тобоққача), унда ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, мазмуни ва тузилмасига назарий-методологик ёндашув, ўқув адабиётининг методик аппаратига асос қилиб олинадиган дидактик принциплар акс эттирилиши керак;
ўқув адабиётининг режа-проспекти (бўлимлар ва мавзулар мазмунининг тезисли баёни, 1 босма тобоққача) ва битта бобнинг намуна матни.
12. Буюртманомалар тақдим этишнинг белгиланган муддати тугагандан кейин танлов комиссияси белгиланган кун ва соатда буюртманомалар мавжуд бўлган таклифларни очади.
13. Эълонда кўрсатилган охирги муддатдан кейин тушган буюртманомалар танловга қўйилмайди. Танловда иштирок этиш шартларига ва расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ бўлмаган буюртманомалар кўриб чиқилмайди.
14. Танлов комиссияси баённома тузади, унда тушган буюртманомаларни ҳамда зарур маълумотлар ва ҳужжатлар мавжудлигини рўйхатдан ўтказади. Баённомада:
танлов қатнашчилари таркибига киритилмаган талабгорлар (уларнинг таклифлари рад этилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда) тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
15. Ишлаб чиқувчи муаллифларнинг таклифларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш учун танлов комиссияси томонидан илмий ва педагогик жамоатчилик, олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва талаб этиладиган ихтисосликнинг бошқа мутахассисларидан иборат таркибда тегишли фанлар бўйича эксперт гуруҳи тайинланади.
Тегишли фанлар бўйича эксперт гуруҳининг шахсий таркиби танлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Эксперт гуруҳи аъзоларининг таркиби ошкор қилинмайди.
Эксперт гуруҳи ишлаб чиқувчи муаллифларнинг тақдим этилган таклифларини уларнинг код рақамлари бўйича баҳолайди ва ўзининг асосланган хулосаларини танлов комиссиясига киритади.
16. Буюртмачининг раҳбарлари, танлов комиссияси ва эксперт гуруҳларининг аъзолари ишлаб чиқувчи муаллифлар бўлишлари мумкин эмас.
17. Танлов комиссияси эксперт гуруҳларининг хулосалари ва танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида 10 кун муддатда ғолибларни танлаб олиш учун тақдимномаларни Ҳукумат комиссиясига юборади.
Ўқув адабиётлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар гуруҳини танлаш ғолиблари тўғрисидаги якуний қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади ва қарор тегишли баённома билан расмийлаштирилади.
Танлов натижалари тўғрисидаги ахборот Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин 3 кун мобайнида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Буюртмачи Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида ғолиблар билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув адабиётлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузади.
20. Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртма олган ғолиблар ўқув адабиётлари лойиҳасининг сифати ва ишлаб чиқиш муддатлари учун жавоб берадилар.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Мазкур Низом кейинчалик нашр этиш учун янги авлод дарсликларни ва ўқув-методик комплексларни танлаб олиш танловини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Дарсликлар ва ўқув-методик комплексларга (кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб юритилади) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун яратиладиган дарсликлар, қўшимча ўқув, методик ва маълумотнома адабиётлар киради.
3. Ўқув адабиётларини танлаб олиш танлов асосида амалга оширилади, унда фақат муаллифлар таркибини танлаб олиш ғолиблари қатнашади. Қуйидагилар танлов йўли билан танлаб олишнинг мақсади ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
замонавийлаштирилган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари талабларига мувофиқ ўқув адабиётлари мазмунини такомиллаштириш, уларнинг дизайни сифатини ошириш;
ўқув адабиётлари яратиш жараёнида рақобат муҳитини шакллантириш, ёш муаллифлар ва муаллифлар жамоаларини қўллаб-қувватлаш.
4. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
5. Ўқув адабиётларини танлов асосида танлаб олиш аъзолари сони (камида 9 киши) тоқ бўлган, шахсий таркиби эса Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланадиган танлов комиссияси томонидан ўтказилади. Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилади:
буюртмачининг — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (тегишлилигига кўра) вакиллари;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази мутахассислари;
Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва бошқа тегишли илмий-тадқиқот таълим муассасалари ходимлари;
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг етакчи амалиётчи ўқитувчилари;
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакиллари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўқув адабиётларини танлов орқали танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Танлов комиссияси танлов бошланишидан 120 кун олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради. Эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
танлов ҳужжатларини ва танлов шартлари тўғрисида қўшимча ахборотни олиш учун манзил, боғланиладиган шахслар ва телефон рақамлари.
8. Тайёргарлик кўриш муддати, танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги санаси ва соати, шунингдек таклифларни очиш куни ва вақти танлов комиссияси томонидан белгиланади, у танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва тарқатишни ташкил этади, талабгорларга маслаҳатлар беради, аризаларни қабул қилади, танлов таклифларининг ҳисобга олинишини, сақланиши ва махфийлигини таъминлайди.
10. Танлов ҳужжатлари фақат талабгорларга — муаллифлар таркибини танлаб олиш танлови ғолибларига, ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузилган шахсларга юборилади.
11. Танлов таклифларини тайёрлаш даври оммавий ахборот воситаларида эълон берилган ёки танлов қатнашчиси расмий равишда хабардор қилинган (таклиф этилган) санадан бошлаб камида 120 кунни ташкил қилади.
12. Талабгорлар танлов таклифи сифатида қатнашиш учун буюртманома, ўқув адабиётларининг қўлёзмаси ёки макетини тақдим этадилар.
умумий маълумотлар ҳамда ўқув адабиётлари муаллифи (муаллифлари)нинг тажрибаси ва касб-малака даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
муаллифнинг почта ва электрон манзили (мавжуд бўлса), телефони ва телефакси (мавжуд бўлса) рақамлари.
14. Танлов таклифлари қатнашчи учун йўриқномада назарда тутилган шартлар асосида ишлаб чиқилади, унда қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
танлов таклифлари туркумини шакллантириш тартиботига қўйиладиган талаблар ва уни танлов комиссиясига бериш усуллари;
15. Танлов таклифлари муҳрланган ҳолда қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмаган ҳолда талабгорларга қайтарилади.
Танлов иштирокчиси томонидан танлов таклифларининг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши ҳам унинг таклифи рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.
16. Танлов қатнашчиси танлов таклифларини тақдим этишнинг сўнгги санаси ва вақтидан кейин ўз таклифига ўзгартиришлар киритишга ёки уни қайтариб олишга ҳақли эмас.
17. Буюртманомалар беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин танлов комиссияси белгиланган кун ва соатда танлов таклифлари жойланган конвертларни очади.
Танлов таклифлари жойланган конвертларни очиш танлов комиссияси аъзолари ва танловда қатнашаётган ўқув адабиётлари муаллифлари иштирокида амалга оширилади.
18. Конвертлар очилгандан кейин комиссия баённома тузади, унда тушган таклифларни ҳамда зарур маълумотлар ва ҳужжатлар мавжуд эканлигини қайд этади. Баённомада қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак:
танлов қатнашчилари таркибига киритилмаган талабгорларнинг таклифлари рад этилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.
19. Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва баҳолашни ташкил қилиш учун танлов комиссияси томонидан илмий ва педагогик жамоатчилик, олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва муайян ихтисосликнинг бошқа мутахассисларидан иборат таркибда тегишли фан бўйича эксперт гуруҳи тайинланади. Эксперт гуруҳи аъзолари таркиби ошкор қилинмайди.
20. Танловда қатнашаётган ўқув адабиётларини эксперт баҳолаш комиссия томонидан белгиланган муддатларда, бироқ 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади.
21. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида амалга оширилади.
ўқув адабиётларининг давлат таълим стандартларига, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқлик даражаси;
таклиф этилаётган ўқув материалининг узвийлиги ва изчиллиги таъминланганлиги даражаси, шунингдек предметлараро алоқанинг таъминланиши;
ўқув материалининг таълим олаётганларнинг психологик ва ёш хусусиятларига, шунингдек уларнинг билимлари даражасига мувофиқлиги;
баён этиш тилининг равонлиги, таклиф этилаётган материалнинг кўргазмалилиги ва расмлар илова қилинганлиги;
22. Баҳолаш мезонлари тафсилотлари танлов комиссияси томонидан танлов таклифлари конвертлари очилгунга қадар амалга оширилади. Танлов пайтида мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.
23. Тушган ўқув адабиётини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади ва танлаб олиш тартиботларига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Комиссия ва эксперт гуруҳи аъзолари мазкур ахборот ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
24. Эксперт гуруҳи танлов қатнашчиларининг тақдим этилган таклифларини уларнинг код рақамлари бўйича баҳолайди ҳамда ўзининг асосланган хулосаларини танлов комиссиясига киритади.
Танлов комиссияси эксперт гуруҳлар хулосалари ҳамда танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида 10 кун муддатда Ҳукумат комиссиясига ғолибларни танлаб олиш бўйича тавсиянома юборади.
ғолибни аниқлаш тўғрисидаги узил-кесил қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади, қарор тегишли баённома билан расмийлаштирилади.
25. Танлов якунлари ғолиб аниқлангандан кейин 3 кундан кечикмай оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
26. Ҳукумат комиссияси қарори асосида буюртмачи билан қўлёзма муаллифи (муаллифлар жамоаси) ўртасида ўқув адабиётларини нашр этиш тўғрисида шартнома имзоланади.
Шартнома Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиши ва ўқув адабиётларини ишлаб чиққанлик учун моддий рағбатлантириш, уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, низоларни ҳал этиш шартларини ҳамда шартнома тузишдаги бошқа мажбурий шартларни акс эттириши зарур.
27. Танловнинг ҳар бир қатнашчиси мазкур Низомда белгиланган танлов асосида танлаб олишни ўтказиш шартларига риоя этилиши ва натижаларнинг холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
28. Танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш ва қайта нашр этиш учун давлат буюртмасини жойлаштириш юзасидан тендер савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб аталади) нашр этишда ва қайта нашр этишда тендер савдолари ўтказишга татбиқ этилади.
Дарсликлар, қўшимча, ўқув, методик ва маълумотнома адабиётлар ва иш дафтарларига ўқув адабиётлари сифатида қаралади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўқув адабиётини нашр этишда ва қайта нашр этишда тендер савдолари бир контракт бўйича 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ошмайдиган суммага ўтказилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Бир контракт 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан кам бўлганда ношир рақобат таклифларини танлаш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Хорижий кредитлар маблағлари (грантлар) ҳисобига ўқув адабиёти нашр этишда ва қайта нашр этишда мазкур Низомнинг талаблари тавсия хусусиятига эга бўлади ва, агар хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларига кўра савдоларни ўтказишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса, қўлланилиши мумкин эмас.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
5. Тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги қарор Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нашр этиш ва қайта нашр этиш учун тендер савдолари фақат улар бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори ва ҳуқуқ эгаларининг (муаллифлар ва муаллифлар жамоаларининг, шунингдек ўқув адабиётларининг оригинал-макети учун ҳуқуқларга эга бўлган нашриётларнинг) розилиги мавжуд бўлган ўқув адабиётларига эълон қилиниши мумкин;
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тендер савдолари ғолиби бўлган муаллифга мукофот тўлаш ва ўқув адабиётининг оригинал-макетини тайёрлаш учун тасдиқланган харажатларни нашриётга тўлаш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув адабиётининг техник жиҳатдан бажарилиши сифатини ошириш ва ундан узоқ муддат фойдаланилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш жараёнида рақобат муҳитини яратиш, ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг тендерларда иштирок этишини кенгайтириш ва рағбатлантириш, шунингдек уларнинг тенг ҳуқуқли иштирок этишини таъминлаш, мазкур жараёнга кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш;
ўқув адабиётини нашр этишга ва қайта нашр этишга йўналтириладиган давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
(6-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
7. Ошкоралик, талабларнинг ягоналиги ва қарорлар қабул қилишдаги холислик ҳамда савдонинг барча қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўқув адабиёти нашр этишга ва қайта нашр этишга тендер савдолари мазкур Низомга иловага мувофиқ бир босқичли икки конвертли тартиб-қоида бўйича ахборотнома очиқ эълон қилиниши йўли билан ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
9. Буюртмачи, тендер комиссияси, тендер савдоларининг ташкилотчиси ва оферентлар тендер савдоларининг асосий қатнашчилари ҳисобланади.
10. Буюртмачи (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази):
расмий фармойиш берувчи ҳужжат (буйруқ) чиқарган ҳолда тендер ўтказиш шакли, тури, санаси, жойи ва шартларини белгилайди;
ўқув адабиётининг бошланғич қийматини мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этган ҳолда белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
талабгорларнинг малакасига қўйиладиган асосий талабларни, ўқув адабиётига қўйиладиган махсус ва техник талабларни белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Тендер комиссияси ўқув адабиётини нашр этишга ва қайта нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш учун тендер савдоларини ўтказиш бўйича доимий орган ҳисобланади. Комиссиянинг сон таркиби аъзоларнинг тоқ сонидан, қоидага кўра, камида 11 кишидан иборат бўлади. Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири комиссия раиси ҳисобланади. Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланадиган комиссия таркибига:
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (тендер Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ўтказилган тақдирда);
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг (мансублилигига кўра);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
китоб нашр этиш соҳасидаги мустақил эксперт ташкилотларининг вакиллари мажбурий тартибда киритилади.
Буюртмачининг ёки унинг идоравий мансуб корхоналари ва ташкилотларининг вакиллари сони тендер комиссияси умумий таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;
таклифлар билдирилган конвертларни очади, уларнинг тендер ҳужжатлари билан белгиланган талабларга (тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, уларнинг расмийлаштирилиши ва ҳоказо) мувофиқлигини текширади;
баҳолаш гуруҳи жалб этиладиган мустақил экспертлар ёки маслаҳатчилар ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Тендер савдоларининг ташкилотчиси (буюртмачининг таклифига кўра тендер комиссияси томонидан тайинланадиган ишчи гуруҳ ёки буюртмачи томонидан шартнома асосида жалб этиладиган консалтинг компанияси):
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер ўтказилиши тўғрисида эълон беради ва потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер таклифларининг асл нусхаларини конвертларни очиш ва тендер ўтказиш учун тендер комиссиясига тақдим этади.
Савдоларни ташкил этиш учун консалтинг компанияси жалб этилган тақдирда тендер савдолари ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тендер таклифларини экспертизадан ўтказиш ва баҳолашни ташкил этиш учун тендер комиссияси томонидан техник ва тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳлари тайинланади.
Техник баҳо бўйича баҳолаш гуруҳи тендер комиссияси аъзоларидан ёки мустақил маслаҳатчилар орасидан, ўқув адабиётлари яратиш ва чиқариш ҳамда китоб нашр этиш технологияси соҳасида ваколатли бўлган камида беш нафар мутахассисдан иборат таркибда тузилади.
Тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳи тендер комиссияси аъзолари ёки мустақил маслаҳатчилар орасидан, банк-молия, юридик ва бошқа соҳаларда ваколатли бўлган камида беш нафар мутахассисдан, шунингдек буюртмачининг вакилларидан иборат таркибда тузилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
15. Баҳолаш гуруҳининг шахсий таркиби тендер комиссияси томонидан тасдиқланади ва тендер савдолари тугаллангунга қадар махфий ахборот ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг яхши тендер таклифини аниқлайди ва савдо ғолибини аниқлаш ва тасдиқлаш учун тендер комиссиясига хулоса киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, нашриёт-матбаа фаолиятида тажрибага эга бўлган ҳам мамлакатимизнинг ташкилотлари, ҳам хорижий ташкилотлар тендер савдоларининг оферентлари – қатнашчилари бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер савдолари эълон қилинган санада рўйхатдан ўтказиш пайтидан бошлаб ўз фаолиятини 6 ойдан кам муддатда амалга ошираётган;
суд ёки ҳакамлик муҳокамаси ҳолатида турган ташкилотлар, корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илгари тузилган контрактлар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган оферентлар тўғрисидаги ахборот.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Тендер комиссияси аъзоларидан кимгадир бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотлар савдо қатнашчилари бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
уларнинг фаолиятини ва молиявий ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча ахборотни тақдим этадилар (тендер комиссиясининг сўровига кўра);
тендер таклифларини тайёрлаш ва тақдим этиш давомида сарфланган барча молиявий харажатларни ўз манбаларидан қоплайдилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Тендер комиссияси қуйидагиларни ўз ичига олувчи тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ташкил этади, тендер савдоларининг ташкилотчиси эса уларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тушунтириш олиш мумкин бўлган савдо ташкилотчиси вакилининг манзили ва боғланиш телефонлари кўрсатилган ҳолда тендерда иштирок этишга таклифнома;
расмийлаштириш тартиби, шу жумладан тендер таклифи тузилиши керак бўлган тил, шунингдек виза қўйишга ва нусхалар сонига қўйиладиган талаблар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер таклифи тендер комиссиясига тақдим этилгандан кейин унга ўзгартиришлар киритиш ва уни расмийлаштириш тартиби;
қайд этилган вақт мобайнида тендер қатнашчиси таклифига жавоб берилмаслигини кафолатловчи тендер таклифига кафолат миқдори, уни қўйиш тартиби ва қайтариш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер ҳужжатлари талабларига асосланган таклиф билан биргаликда савдо қатнашчиларига қарши таклифлар бериш имконияти тўғрисидаги ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таклифлар билдирилган конвертларни очиш тартиб-қоидаси тавсифи, уларни баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш муддатлари;
шартнома тузишга фуқаролик ҳуқуқий лаёқати ва ваколатлари (қатнашчининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва суд мажбуриятлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборот ҳамда фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
талабгорнинг устав сармояси миқдори ва молиявий ҳолатининг бошқа кўрсаткичлари (белгиланган тартибда тасдиқланган);
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат буюртмасининг бутун ҳажмини бажариш учун зарур бўлган ўзининг ёхуд шартнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқариш базасининг, меҳнат ресурсларининг ва малакали мутахассисларнинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш учун мўлжалланган қийматнинг камида 20 фоизи миқдорида бўш айланма маблағлар мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банкнинг ишонч хати;
(23-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер савдоларига қўйилган ўқув адабиётини нашр этишнинг ва қайта нашр этишнинг прогнозлаштирилаётган ҳажми (фақат ўз кучлари билан нашр этилиши мумкин бўлган ҳажм, фоизларда).
(23-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тендер савдоларида қатнашиш учун талабгорга буюртмачи томонидан белгиланадиган, бироқ талабгорларнинг ўз тижорат сири муҳофаза қилиниши ҳуқуқини бузмайдиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.
24. Нашр этиладиган ўқув адабиётларининг рўйхати, техник талаблари ва ўзига хослиги қуйидагиларни ўз ичига олади:
нашр этилаётган ўқув адабиётининг юқори сифати ва узоқ муддат фойдаланилишини таъминлашга кўмаклашадиган бошқа технологик талаблар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
26. Тендер ҳужжатлари, шу жумладан тендер таклифларини ўраб жойлаш ва маркалашга қўйиладиган талаблар, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонлари тендер комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Контракт проформаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш шартлари, нархи ва жадвалини, хизматларнинг манбалари ва ҳақ тўлаш шаклини, тўловлар шартлари ва жадвалини, томонларнинг мажбуриятларини, низоларни ҳал этиш тартибини, шунингдек битишувлар тузишда мажбурий бўлган бошқа шартлар ва ҳолатларни ўз ичига олиши керак.
Контракт проформасини тузишда буюртмачи ёки тендер савдолари ташкилотчиси шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг компанияларига маслаҳат сўраб мурожаат қилишга ҳақлидир.
(27-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
28. Таклифларни тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар тендер савдолари ташкилотчиси тендер ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни дарҳол улар тўғрисида маълум қилиб, таклифга тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақт берган ҳолда унинг муддатини узайтириб тендер ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.
29. Тендер савдолари ташкилотчиси талабгорнинг сўровига кўра тендер таклифларини тақдим этишнинг сўнгги муддатидан камида 10 кун олдин сўров манбаини кўрсатмаган ҳолда тендер савдоларининг барча қатнашчиларига мажбурий тартибда жавоб юбориб тендер ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ саволга ёзма жавоб бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Тендер комиссияси, савдо ташкилотчиси ва талабгорлар ўртасида хабар, билдиришнома ва бошқа ахборотни айирбошлаш ёзма шаклда амалга оширилади.
31. Оммавий ахборот воситаларида тендер савдолари ўтказиш тўғрисида расмий эълон берилган сана ёки талабгорга почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс ёки бошқа шаклда қатнашиш учун расмий билдиришнома (таклифнома) юборилган сана савдо очилган сана ҳисобланади.
32. Тендер савдолари тўғрисидаги эълон марказий ва бошқа энг кўп тарқалган ёхуд ихтисослаштирилган газета ва журналларда тендер таклифлари билдирилган конвертлар расмий очилишидан камида 30 кун олдин эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер ҳужжатлари олинадиган жой (тендер савдолари ташкилотчисининг манзили, алоқа телефони ва телефакси);
тендер ҳужжатлари учун ҳақ тўлаш қиймати ва тендер таклифи беришда тендер қатнашчиси учун закалат суммаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
закалат суммасини ва тендер ҳужжатлари учун ҳақ тўлаш шартлари, уларни тўлаш учун банк реквизитлари;
34. Тендер савдоларида қатнашиш истагини билдирган талабгорлар эълон берилгандан кейин савдо ташкилотчисидан тендер ҳужжатларини оладилар.
Тендер ҳужжатлари учун тўлов миқдори буюртмачи томонидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, нусхасини кўпайтириш ва тарқатиш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Тендер таклифлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва бир пакетга солинган икки конвертда тақдим этилади:
биринчи конверт техник таклиф ҳисобланади ва қатнашчининг малакаси ва молиявий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлардан, закалат тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатларидан (нашр этилаётган ўқув адабиётининг ҳисобланган қийматининг бир фоизидан беш фоизигача тендер комиссияси томонидан белгиланадиган миқдорда), ўқув адабиёти макетидан иборат бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иккинчи конверт тижорат таклифи ҳисобланади ва нарх таклифларини, бўлиши мумкин бўлган чегирмаларни, таклиф этилаётган жадвални ва ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш муддатларини ўз ичига олади.
(35-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ташқи пакетда қатнашчининг номи ва манзили, тендер савдоси ташкилотчисининг номи ва манзили, таклифноманинг тартиб рақами ёзилиши керак. Ички конвертда қатнашчининг номи ва манзили, тендер савдоси ташкилотчисининг номи ва манзили, нашр этиш ва қайта нашр этиш таклиф этилаётган ўқув адабиётининг номи ва таклифноманинг тартиб рақами кўрсатилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Тендер таклифининг тегишли равишда «Асл нусха» ва «Нусха» сўзлари билан белги қўйилган, талабгорнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган асл нусхаси ва нусхаси тендер савдолари ташкилотчисига муҳрланган шаклда юборилади.
Қатнашчилар ўзларининг тендер таклифларини уларни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар қайтариб олишлари мумкин. Тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тушган тендер таклифи кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан савдо қатнашчисига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Тендер таклифларини тақдим этиш санаси тендер савдолари ташкилотчисининг почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги белгиси ёки чопар билан юборилган тендер таклифлари рўйхатдан ўтказилган сана бўйича аниқланади.
40. Тендер таклифлари беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгач белгиланган кун ва соатда комиссия тендер таклифлари билдирилган ташқи пакетни ва техник таклифлар билдирилган биринчи конвертни очади.
Пакетлар ва техник таклифлар билдирилган конвертлар ҳозир бўлиш истагини билдирган тендер қатнашчилари ёки уларнинг тўлақонли вакиллари ҳозирлигида очилади.
Тижорат таклифлари билдирилган таклифлар муҳрланган шаклда қолади ва навбатдаги мажлисгача тендер савдолари ташкилотчисининг темир сандиғида сақланади. Иккинчи конвертдаги ҳужжатларнинг сақланиши учун тендер савдолари ташкилотчиси жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Пакет ва биринчи конверт очилгандан кейин савдо қатнашчиларининг номлари ўқилади, савдо шартлари ва тартиб-қоидаларига риоя қилиш, тегишли ҳужжатлар мавжудлиги текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Ҳужжатлар пакетида тендер ҳужжатларига қўйиладиган талаблар бузилганлиги аниқланган тақдирда, ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан қатнашчига қайтарилади.
Тендер комиссияси, улар бошқа қатнашчиларнинг рейтингига таъсир кўрсатмаса ва уларга йўл қўйган тендер савдоси қатнашчисига устунликлар бермаса, тендер ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга номувофиқлигини ёки тендер таклифларини расмийлаштиришдаги ноаниқликларни эътиборга олмаслиги мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Тендер комиссияси мажлисининг натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада савдо қатнашчилари томонидан эътироф этилган ташкилотлар санаб ўтилади. Шакл бўйича тақдим этилмаган ва савдоларга қўйилмаган таклифлар баённомада улар рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда алоҳида санаб ўтилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Тендер комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот ҳозир бўлмаган талабгорга ёзма шаклда етказилади. Тендер таклифлари билдирилган конвертларни очиш тўғрисидаги баённома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Техник таклифлар ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш учун техник баҳо бўйича баҳолаш гуруҳига берилади. Таклифларни баҳолашда қатнашчининг малакаси, ўқув адабиётлари намуналари параметрларининг белгиланган санитария қоида ва нормаларига, давлат стандартларига, шунингдек техник талабларга ва буюртмачи томонидан белгиланган спецификацияга мувофиқлиги мажбурий тартибда ҳисобга олинади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Таклифларни баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган ҳар бир баҳолаш мезони бўйича баллар қўйиш йўли билан амалга оширилади. Савдо қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Баҳолаш давомида тендер комиссияси тушунтиришлар олиш учун қатнашчиларга ёзма равишда мурожаат қилиш, улардан қўшимча маълумотлар ва тасдиқномалар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Қатнашчининг малака маълумотлари тўғрисида ишончсиз ахборот аниқланган тақдирда тендер комиссиясининг қарори билан талабгор тендер савдолари тартиботида бундан кейин иштирок этишдан четлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Таклифлари мақбул деб эътироф этилган қатнашчилар тижорат таклифларини баҳолашга қўйиладилар. Техник таклифларни баҳолаш шартларига кўра ўтмаган қатнашчилар бундан кейин тендерда қатнашишдан четлатиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Тендер комиссияси томонидан тижорат таклифларини баҳолашга қўйилган қатнашчилар рўйхати маъқуллангандан кейин белгиланган манзил бўйича, кўрсатилган кун ва соатда тижорат таклифлари билдирилган конвертлар кўпчиликнинг олдида очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Иккинчи пакетга солинган барча талаб қилинадиган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тендер комиссияси уларни экспертиза қилиш ва баҳолаш учун баҳолаш гуруҳига беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳи оферентларнинг тендер таклифини ўрганади ва ўқув адабиётларига таклиф этилаётган қийматни (нархни) ҳамда чегиришлар миқдорларини, оферентларнинг кафолатли мажбуриятлари шартларини ва молия-иқтисодий кўрсаткичларини кўриб чиқади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Тендер таклифларини баҳолашнинг умумий даври тендер комиссияси томонидан белгиланади ва у таклифлар билдирилган конвертлар расман очилган пайтдан бошланади ва 30 календарь кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
54. Тендер таклифларини баҳолаш ва савдо ғолибини аниқлаш тендер комиссияси томонидан унинг мажлиси бошлангунга қадар тасдиқланган мезонлар асосида амалга оширилади. Танлов пайтида мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.
55. Тушган таклифларнинг кўриб чиқилиши ва уларнинг тендер комиссияси ва баҳолаш гуруҳи аъзолари томонидан баҳоланиши тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади ҳамда танлов тартиб-қоидасига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Тендер комиссияси ва баҳолаш гуруҳи аъзолари мазкур ахборот ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. Тендер ҳужжатларини текшириш чоғида аниқланган арифметик хатолар мавжуд бўлган тақдирда тендер комиссияси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
таклифларни баҳолашда, агар ўқув адабиёти бирлиги нархи билан бирлик нархи ва сонини кўпайтириш натижасида олинган якуний нарх ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, ўқув адабиёти бирлиги нархи устунлик қиладиган, умумий нархга тузатиш киритиладиган қарор қабул қилиши мумкин. Агар сўзлар билан ёзилган сумма билан рақамда кўрсатилган сумма ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, у ҳолда сўзлар билан ёзилган сумма устунлик қилади.
57. Техник ва тижорат таклифларини баҳолаш якунлари йиғиндиси бўйича тендер таклифи энг кўп балл олган қатнашчи савдонинг ғолиби деб эълон қилинади. Балларнинг якуний йиғиндиси тенг бўлган тақдирда энг кам нарх таклифларини таклиф этган қатнашчига устунлик берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Якун чиқариш ва савдонинг ғолиби тўғрисидаги қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади. Ғолибни танлашда баҳолаш гуруҳининг хулосалари натижаларига ва тендер комиссияси аъзоларининг якка тартибдаги хулосасига асосланилади. Қарор тендер комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Тендер комиссиясининг якуний баённомасида ғолиб ва захирадаги қатнашчилар, тендер комиссияси таркиби, баҳолаш гуруҳининг хулосаси, қатнашчиларнинг тендер таклифлари йиғма жадвали ва ғолиб билан контракт имзолашнинг мўлжалланаётган муддатлари тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Баённома ҳозир бўлган аъзолар томонидан имзоланиши ва тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқланиши керак.
Тендер комиссияси ғолиблар аниқланган кундан бошлаб 10 кун мобайнида натижаларни тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига юборади.
Ғолибни аниқлаш тўғрисидаги қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади.
60. Тендер савдолари ташкилотчиси тендер савдолари ғолибига савдо якунлангандан кейин уч кундан кечикмай ёзма билдиришнома юборади ва якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
61. Буюртмачи ва тендер савдолари ғолиблари ўртасидаги контракт тендер савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддатда тузилади.
62. Агар тендер савдолари ғолиби контракт тузишни рад этса ёки белгиланган муддатда контрактни бажариш учун кафолат бермаса, у ҳолда буюртмачи тендер комиссияси билан биргаликда таклифи иккинчи баҳони олган қатнашчини тендер савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий тендер савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
63. Тендер комиссияси мажлисини ўтказиш учун кворум унинг аъзоларининг камида учдан икки қисмини ташкил этади. Агар тендер комиссияси мажлисида комиссия раиси ва унинг ўринбосари қатнашмаса ёхуд кворум мавжуд бўлмаса тендер комиссияси мажлиси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланмайди.
барча тендер таклифларида тендер ҳужжатлари шартлари билан талаб қилинадиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;
барча қатнашчиларнинг таклиф этган нархлари ўқув адабиётининг бошланғич қийматидан анча юқори бўлса, тендер савдолари бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Тендер савдоларининг бўлиб ўтмаган деб эълон қилиниши савдо қатнашчиларидан бирон-бирининг мулкий ёки бошқа жавобгарлигига олиб келмайди.
66. Агар тендер савдолари бўлмаган деб эътироф этилса, такрорий тендер савдолари ўтказилади, унда тендер ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер савдолари ғолибига — контракт бажарилишининг талаб этиладиган таъминланиши (кафолати) тақдим этилиши бўйича контракт тузилгандан кейин;
қолган қатнашчиларга — тендер савдолари ғолиби билан контракт тузилгандан кейин, бироқ тендер таклифлари амал қилиши муддатидан кечикмай;
ўз таклифини таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар қайтариб олган қатнашчига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгандан кейин ўз таклифига ўзгартириш киритган ёки уни қайтариб олган қатнашчига;
таклифи амал қилиши даврида ўз таклифини қайтариб олган, тендер ҳужжатларида белгиланган шартларда контракт тузишни ёки контракт бажарилишининг талаб этиладиган таъминланишини (кафолатини) тақдим этишни рад этган тендер савдолари ғолибига қайтарилмайди.
69. Савдоларнинг ҳар бир қатнашчиси мазкур Низом билан белгиланган тендер савдоларини ўтказиш қоидалари ва тартиботларига риоя этилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда натижаларнинг холислиги учун жавоб беради.
70. Тендер савдолари ўтказилиши муносабати билан пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 142-модда)