12.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2472-1
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 12.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2472-1
Кучга кириш санаси
14.05.2018
Ҳужжат 14.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
2. 10-банддан «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг талаблари асосида транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида ҳайдовчилар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 25-банд учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: