03.11.2004 йилдаги 518-сон
Ҳужжат 03.11.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон ва «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 64-бандига «ҳамда унда» сўзларидан кейин «рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси, шунингдек» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.