04.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2117-1
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қарори, 04.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2117-1
Кучга кириш санаси
07.05.2018
Ҳужжат 07.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қарор қилади:
1. Муқаддимадаги «1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар «2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «коллоквиумлар, семинарлар, контроль ишлар,» деган сўзлар «назорат ишлари ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «имтиҳонлар, тестлар, синовлар ва малакага доир ишлар» деган сўзлар «ёзма назорат иши ёки тестлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар» деган сўзлар «оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.