LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 июндаги 385-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий-тарбиявий ишлар сусайтириб юборилганлиги, улар устидан бўлган назоратнинг бўшлиги, иш билан таъминлаш ва бошқа муаммолар қониқарли даражада ҳал этилмаётганлиги оқибатида кўплаб ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этиш, гиёхвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, диний ақидапарастлик ёки турли зарарли оқимлар, гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш каби салбий ҳолатлар учраб турибди.
Ёшларни ижтимоий меҳнатга жалб этиш, тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга мутасадди бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари, ўқув муассасалари ва бошқа идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги мавжуд комиссиялар ўз фаолиятини деярли тўхтатиб қўйган.
Вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, бу йўналишда масъул бўлган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ҳақидаги Низом ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия таркиби 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ҳамда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик содир этилиши ва уларни назоратсиз қолдириш ҳолларининг олдини олувчи орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўз тасарруфидаги мавжуд вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини кўриб чиқиб, уларнинг янги таркибларини тузсинлар.
Комиссиялар фаолияти изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида уларнинг таркибида маҳаллий бюджет ҳисобидан алоҳида масъул котиб лавозими жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг назоратсиз, қаровсиз қолиши ҳамда улар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиши сабаблари, шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини амалга ошириш;
давлат идоралари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларининг вояга етмаганларнинг назоратсиз қолиши ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фаолиятини мувофиқлаштириш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ва Ички ишлар вазирлигининг муассасаларида вояга етмаганларнинг сақланиши, уларни ўқитиш, тарбиялаш шарт-шароитлари устидан назоратни ташкил этиш;
вояга етмаган ёшларнинг онгини, тафаккурини шакллантириш, юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида маънавият ва маърифат ишларини жонлантириш;
жазони ижро этиш жойларидан озод бўлиб келган ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган вояга етмаганларни турар жой ва иш билан таъминлашда ёрдам бериш, шунингдек, вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қонунда кўзда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назоратни кучайтирсин, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитлари синчиклаб ўрганилиши ва бартараф этилиши юзасидан қатъий чоралар кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи инспекциялар фаолиятининг самарадорлигини оширсин, ҳар бир участка инспекторидан ўз ҳудудида содир этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар учун масъул эканлигини қатъий талаб қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Давлат спорт қўмитаси, «Соғлом авлод учун», «Камолот» жамғармалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ички ишлар идоралари ёшлар ва ўсмирларни тарбиялаш, ўқитиш ишлари устидан назоратни кучайтирсинлар, яшаш жойларида нотинч оилаларни, тарбияси оғир бўлган ёшларни аниқлаш, улар билан тарбиявий ишлар олиб бориш, вояга етмаганларни ўқишдан ташқари вақтларда дам олиш ва иш билан таъминлаш масалаларини доимий назоратга олсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги идоралари руҳий касалга чалинган, гиёхвандлик ва ичкиликбозликка ружу қўйган вояга етмаганларни аниқлаш, тўлиқ ҳисобини юритиш ҳамда уларни даволаш ишларини қатъий йўлга қўйсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, ҳокимликлар, ички ишлар органлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жазони ижро этиш жойларидан озод бўлиб келган ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган вояга етмаганларни турар жой ва иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсинлар ва уларнинг бу масалада бевосита масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ҳар ярим йилда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқий-тарбиявий ишларнинг аҳволини муҳокама этиб, бу борада мутасадди идоралар раҳбарларининг ва қуйи комиссияларнинг ҳисоботларини эшитиб борсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов ва Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
1. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи, вояга етмаганлар ўртасида назоратсиз қолишлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш органлари ҳисобланадилар.
вояга етмаганларнинг назоратсиз, қаровсиз қолишлари, ҳуқуқбузарликлари ва жамият учун зарарли хатти-ҳаракат қилишларининг олдини олиш, буларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогика жиҳатдан реабилитация қилиш мақсадида тузилади.
2. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида тузилади.
Туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тегишли ҳокимлар томонидан тузилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилади.
3. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда — Комиссия деб юритилади) ўз фаолиятида юқори турувчи комиссияларга, шунингдек, тегишли ҳокимлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб берадилар.
4. Туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги комиссиялар юқори турувчи комиссияларни ҳар ярим йиллик якунлари бўйича ўз фаолиятлари тўғрисида хабардор қилиб турадилар ва уларга ҳисобот берадилар, тегишли ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини эса ҳар йилги якунлар бўйича хабардор қилиб турадилар ва уларга ҳисобот берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Комиссия ҳар йилги якунлар бўйича ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилиб туради ва унга ҳисобот беради.
5. Комиссиялар раис (туман, шаҳар, вилоят ҳокими ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари), раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссиянинг 6-12 аъзоси таркибида тузилади. Комиссия аъзолари сони комиссиянинг иш ҳажмига қараб белгиланади.
Комиссиянинг масъул котиби кундалик ишларни ва комиссия қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. Туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги комиссияларда бошқа ишлардан озод масъул котиб лавозими, зарурият бўлганда эса вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозими жорий этилади.
Комиссия таркибига халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, ички ишлар, меҳнат органлари, хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари, мудофаага кўмаклашиш жамияти, меҳнат жамоалари, маданий-маърифий ва бошқа муассасаларнинг вакиллари кирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссиялар таркибида: вояга етмаганлар ўртасида маданий-тарбиявий ишлар бўйича, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ва бошқа ўқув муассасаларининг ўқувчилари билан ишлаш бўйича, болалар ва ўсмирларни ишга жойлаштириш ва маиший турмушини яхшилаш масалалари бўйича, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан чиқарилган ва тарбиялаш колонияларидан озод қилинган ўсмирлар устидан назорат ўрнатиш бўйича секциялар ташкил этилиши мумкин.
6. Комиссияларнинг фаолияти кенг жамоатчилик иштирокида амалга оширилади. Комиссия ишига касаба уюшмалари, мактаблар ҳузуридаги ота-оналар қўмиталари, «Меҳрибонлик» уйлари ва мактабларнинг васийлик кенгашлари, ўқув-тарбия муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари жалб этилади.
Комиссиялар ишлашга жалб қилинган ўзларининг фаоллари орасидан вояга етмаганлар билан ишловчи жамоатчи инспекторларни ва жамоатчи тарбиячиларни ажратиб оладилар.
7. Комиссиялар ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қиладилар.
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар комиссия қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида комиссияга ўн кун мобайнида хабар беришлари шартдир.
8. Комиссияларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича мажбурият тегишлича туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимликларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланади.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурларидаги комиссиялар фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради, уларнинг фаолиятларини таҳлил қилади, ижобий иш тажрибаларини умумлаштиради ва оммалаштиради, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштиради;
вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари, ота-оналар қаровисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар аҳволини ўрганиб чиқади ва умумлаштиради;
вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муҳим йўналишлар бўйича келишиб олинган ёндашишларни ишлаб чиқади, уларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни республика даражасида ишлаб чиқишни ташкил этади.
комиссия ўз ваколатига киритилган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ бўлган мақсадли дастурлар лойиҳаларини экспертиза қилишни амалга оширади ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини бузишлар, уларнинг назоратсиз қолишлари ва ҳуқуқбузишларининг келиб чиқиши сабабларини таҳлил қилади;
вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузишларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини ўрганади, уни такомиллаштириш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқади;
комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат бошқаруви органларининг таклифларини кўриб чиқади.
Кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш чоғида Комиссия мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш ҳамда ҳимоя қилиш, вояга етмаганларнинг назоратсиз, қаровсиз қолишлари, ҳуқуқбузарликлари ва жамият учун зарарли хатти-ҳаракатлар қилишларига имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
вояга етмаганлар назоратсизлиги ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурларидаги комиссиялар фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Тошкент шаҳри, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузилишларининг олдини олиш, ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, болалар ва ўсмирларни жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширадилар;
туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг фаолиятини назорат қиладилар, йўналтирадилар ва мувофиқлаштирадилар, уларга услубий ёрдам кўрсатадилар, уларнинг ижобий иш тажрибаларини умумлаштирадилар ва оммалаштирадилар;
туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг вояга етмаганларни махсус ўқув-тарбия муассасаларига юбориш тўғрисидаги қарорларини текширадилар ва улар ноқонуний ёки асоссиз деб топилган ҳолларда, бу қарорлар устидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимига шикоят қилинмаган тақдирда, уларни бекор қиладилар.
Кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш чоғида комиссиялар мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
13. Қуйидагилар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш ҳамда ҳимоя қилиш, вояга етмаганларнинг назоратсиз, қаровсиз қолишлари, ҳуқуқбузарликлари ва жамият учун зарарли хатти-ҳаракатлар қилишларига имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
вояга етмаганларни тарбиялаш, ўқитиш, қараш шароитлари, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги муассасаларида ва Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасаларида вояга етмаганлар билан муомала қилиш устидан назоратни ташкил этиш;
вояга етмаганлар назоратсизлиги ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш масалалари бўйича давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
жиноий-ахлоқ тузатиш тизими муассасаларидан озод этилган ёхуд ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ва маиший шароитини яхшилашда ёрдам кўрсатиш, давлат ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганларни жойлаштиришнинг бошқа шаклларини аниқлашда, шунингдек, вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилишга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширишда кўмаклашиш.
14. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ (кейинги ўринларда — туманлар (шаҳарлар) комиссиялари дейилади):
халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият, ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг болалар ва ўсмирларни тарбиялаш, уларни жойлаштириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузилишларининг олдини олиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштирадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туманлар ва шаҳарлар ҳудудидаги вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузилишларининг олдини олиш, ҳодисаларнинг келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш, болалар ва ўсмирларни жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширадилар;
давлат ва жамоат ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганларни аниқлаш ва ҳисобга олиш бўйича тадбирларни амалга оширадилар;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ комиссиялар ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузилишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар;
вояга етмаганларга нисбатан таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари кўрадилар ва мазкур Низомда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни бажарадилар.
15. Комиссиялар ички ишлар органлари билан биргаликда тарбиявий таъсир қилиш ёки маъмурий жазолаш чоралари кўрилган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, жазога шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган вояга етмаганларнинг хулқ-атворини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки тарбия колонияларида жазони ўтаган вояга етмаганларнинг юриш-туришини кузатиб боришни амалга оширадилар, шунингдек, шу тоифадаги вояга етмаганларнинг ҳисобини олиб борадилар.
Комиссиялар зарур бўлган ҳолларда вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ёки уларни ўқув муассасаларига юбориш учун чора-тадбирлар кўрадилар.
16. Комиссиялар болалар ва ўсмирларни махсус ўқув-тарбия муассасалари ва «Меҳрибонлик» уйларида сақлаш ва тарбиялаш шароитлари, болалар ва ўсмирларнинг истиқомат жойларида маданий дам олишлари уюштирилиши устидан, шунингдек, зарур бўлган ҳолларда умумий таълим мактабларида, бошқа ўқув юртларида, маданий-маърифий муассасалар ва спорт ташкилотларида вояга етмаганлар билан тарбиявий иш олиб борилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Вояга етмаганларни умумий таълим мактаблари ёки бошқа ўқув юртларидан чиқариш фақат комиссиянинг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин.
17. Комиссиялар корхоналар, муассасалар, ташкилотларда вояга етмаганларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги, улар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволи, уларнинг умумий таълим, маданий ва касб-малака даражаларини ошириш учун зарур моддий-маиший шароитлар яратиб берилганлиги устидан назоратни амалга оширадилар.
Комиссиялар агар ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахслар томонидан ишларни давом эттириш уларнинг соғлигига хавф соладиган ёки улар учун бошқача зиён келтирадиган бўлса, унда улар билан тузилган меҳнат шартномасини тўхтатишни талаб қилишга ҳақлидир.
18. Комиссиялар шу туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган махсус ўқув-тарбия муассасаларида, тарбия колонияларида, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш бўлинмалари ва қабул-тақсимот хоналарида тарбиявий ишлар, умумий таълим ва касб-ҳунар ўқувларининг олиб борилиши устидан доимий назоратни амалга оширади, шунингдек ушбу муассасаларга кўрсатиб ўтилган ишларни олиб боришда ёрдам кўрсатадилар.
«Меҳрибонлик» уйлари, махсус ўқув-тарбия муассасалари, вояга етмаганлар учун тарбия колониялари ва қабул-тақсимотхоналарида болалар ва ўсмирларни сақлаб туриш ва уларни тарбиялаш шарт-шароитларини, шунингдек ички ишлар органларининг вояга етмаганлар томонидан қонунбузарликнинг олдини олиш бўлинмаларидаги ишларнинг аҳволини текшириш;
умумий таълим мактаблари ва бошқа ўқув юртларида, маданий-маърифий муассасаларда, шунингдек вояга етмаганлар ишлаб турган корхоналар, муассасалар, ташкилотларда болалар ва ўсмирлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволини текшириш;
янги уй-жой мавзелари ва туманларни қуриш лойиҳалаштирилганда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратиб берилишини назорат қилиб бориш;
давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан комиссия иши учун зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;
Комиссия мажлисларида болалар ва ўсмирларни сақлаш ва тарбиялаш шароитларига оид масалалар юзасидан корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг тегишли органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш;
вояга етмаганлар, ота-оналарни шахсан қабул қилиш, уларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари билан танишиш;
вояга етмаганлар билан тарбиявий иш олиб бориш, уларни ўқишга юбориш ва ишга жойлаштириш масалалари юзасидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тегишли органларига тақдимнома билан чиқиш;
вояга етмаганларни афв этиш тўғрисида илтимос қилиш, уларга анча енгилроқ бўлган жазони қўллаш, уларни шартли равишда ҳукм этиш, судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисидаги тавсияномалар билан судга мурожаат қилиш; жазони ижро этувчи орган билан биргаликда вояга етмаганларни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисида судга тавсиянома киритиш; ички ишлар органи билан биргаликда озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ҳамда маҳкумни ҳукмда белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ учун юбориш тўғрисида судга тақдимнома киритиш; тарбия колониясининг маъмуриятига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташ вақтида сақлаб туриш шароитларини ўзгартириш ҳақида судга тақдимнома киритиш тўғрисида розилик бериш;
туман (шаҳар) ҳокимликлари муҳокамасига вояга етмаганлар билан тарбиявий иш олиб боришнинг, улар касб-ҳунар таълими, уларни ишга жойлаштириш ва ўқишга юборишнинг аҳволи тўғрисидаги масалаларни киритиш;
тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олдига комиссиялар қарорларини бажармаган мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси ёки жамоатчилик таъсири кўрсатиш чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани қўйиш.
20. Туман (шаҳар) комиссиялари халқ таълими, ижтимоий таъминот, ички ишлар органлари билан биргаликда жамоатчиликнинг фаол иштирокида ота-онасиз қолган болалар ва ўсмирларни, болаларни тарбиялаш учун тегишли шарт-шароитни таъминлай олмайдиган ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахслари бор бўлган вояга етмаганларни, мактабни ташлаб кетган ва ишламайдиган ўсмирларни, шунингдек давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бошқа вояга етмаганларни аниқлайди ва ҳисобга олади ҳамда уларни жойлаштириш чора-тадбирларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ёки ақлий ривожланишида етишмовчилиги бор болалар ва ўсмирларни махсус ўрта умумтаълим мактабларига ва бошқа тегишли ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш учун;
2) ижтимоий таъминот органларига — ногирон болалар ҳамда ўқиш ва меҳнатга ярамайдиган вояга етмаганларни жойлаштириш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) вояга етмаганларни васийлик ва ҳомийликка олиш хизматларига — ота-онасиз ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар ва ўсмирларни жойлаштириш учун;
4) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига — вояга етмаганларни ўрта-махсус ва касб-ҳунар ўқувининг махсус ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш учун;
5) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига (меҳнат органларидан бўш иш жойлари ва бўш лавозимлар борлиги тўғрисида маълумотлар олингандан кейин) - ишга қабул қилиш учун юборадилар.
14 ёшга тўлмасдан туриб жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган, 13 ёшга тўлгандан кейин оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдирган вояга етмаганлар бундан мустасно;
14 ёшдан 16 ёшгача бўлган даврда улар учун жисмоний жавобгарлик назарда тутилмаган, жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган;
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган даврда жиноят аломатлари бўлган хатти-ҳаракатлар содир этиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш рад қилинган ёки жиноий иш тўхтатилган;
умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаларида (умумий таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида) ўқишдан бош тортган;
жамият учун катта хавф бўлмаган жиноят содир этганида терговчи ёки прокурорнинг қарори ёхуд суд ажрими асосида жавобгарликдан озод қилинган;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаган шахслар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш вазифаси юкланади.
23. Туман (шаҳар) комиссиялари ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаган шахсларга нисбатан қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини қўллашлари, яъни:
вояга етмаганга жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиши;
15 ёшга тўлган вояга етмаган шахс зиммасига, агар у мустақил иш ҳақига эга бўлса ва зарар миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки уни бартараф этиш мажбуриятини юклаши ёки белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган моддий зарарни ўз меҳнати билан қоплаш мажбуриятини юклаши;
16 ёшга тўлган ва мустақил иш ҳақига эга бўлган вояга етмаган шахсга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида, Қорақалпоғистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг олий органлари чиқарган ҳужжатларда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат бошқаруви органлари қарорларида кўзда тутилган ҳолларда ва миқдорларда жарима солиши;
вояга етмаган шахсни ўз ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек уларнинг розилиги билан меҳнат жамоаси ёки жамоат ташкилоти кузатувига топшириши;
вояга етмаган шахс жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар қилган ёки ижтимоий ахлоқ қоидаларини қасддан ва мунтазам равишда бузиб келган тақдирда комиссия ички ишлар органлари билан биргаликда вояга етмаганни махсус ўқув-тарбия муассасасига юбориш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида судга илтимос қилади. 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахс махсус мактаб-интернатга юборилиши, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахс эса махсус касб-ҳунар коллежига юборилиши мумкин. Ҳар бир аниқ ҳолат бўйича қабул қилинган таъсир чоралари тўғрисида комиссиялар вояга етмаганнинг яшаш, ўқиш ёки иш жойи бўйича ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш бўлинмалари томонидан вояга етмаганларнинг олдини олиш ишларини таъминлаш учун ички ишлар органларининг тегишли ҳудудий органларини хабардор қилишга мажбурдир.
24. Туман (шаҳар) комиссиялари вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахсларга нисбатан, вояга етмаган шахсни маст бўлишга олиб келганлиги, вояга етмаганлар катта ёшдагилар томонидан тиланчиликка, фоҳишабозликка, қимор ўйинларига, спиртли ичимликлар ичишга, гиёҳванд ёки психотроп моддалар бўлмаган, бироқ интеллектуал ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи моддалар ёки воситаларни истеъмол қилишга жалб қилинганлиги, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ўсмирлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги, тиланчилик, фоҳишабозлик, қимор ўйинлари билан шуғулланганлиги, жамоат жойларида маст ҳолда пайдо бўлганлиги, тенг равишда улар спиртли ичимликлар, гиёҳванд ёки психотроп моддалар бўлмаган, бироқ интеллектуал ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи воситалар ва моддалар истеъмол қилганликлари ёхуд бошқа хил ҳуқуқбузарлик ҳолларини содир этганликлари учун қуйидаги таъсир чораларини қўллашлари, яъни:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган миқдорларда жарима солиши;
фавқулодда ҳолларда боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита хавф солинганда иш суд томонидан ҳал этилгунгача болани вақтинча ота-онасидан ёки улар васийлигида бўлган бошқа шахслардан олиб қўйиш тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органларига тақдимнома киритиши мумкин.
Комиссия ота-оналарнинг муомала лаёқатини чекланган деб топиш, ота-оналарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш, болаларни ўз ота-оналаридан уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этмасдан олиб қўйиш, шунингдек болаларнинг ота-оналари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлиб, шу болалари билан биргаликда яшашлари мумкин эмас деб топилган тақдирда, уларни бошқа турар жой бермасдан кўчириб юбориш тўғрисида туман (шаҳар) судига даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
25. Вояга етмаган шахсларни махсус ўқув-тарбия муассасаларига юбориш комиссиянинг болаларнинг ота-оналари ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларнинг розилигини олмай туриб чиқарган қарори асосида суднинг ажрими бўйича амалга оширилиши мумкин. Махсус ўқув-тарбия муассасаларига юбориш тўғрисидаги ишлар албатта прокурор иштирок этган ҳолда кўриб чиқилади.
Вояга етмаган шахсларни ўз ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслар бўла туриб «Меҳрибонлик» уйига ёки махсус мактаб-интернатга юбориш уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслар розилигисиз фавқулодда ҳоллардагина (улар узоқ вақт бўлмаганлари, касал бўлганлари, жиноят содир қилиб, ҳукм этилганликлари тақдирда ва ҳоказо ҳолларда) амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, комиссия ота-оналардан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан ўз болаларини боқиш учун қилинган харажатларни ундириб олиш учун қонунда белгиланган тартибда тегишли маблағлар ундириб олиш ҳақида ҳам қарор қабул қилади. Фавқулодда ҳолларда комиссиянинг илтимосига кўра ундириб олинадиган бу ҳақнинг миқдори қонунда белгиланган тартибда камайтирилиши мумкин.
26. Туман (шаҳар) комиссиялари ўз болаларини тарбиялашга нотўғри муносабатда бўлаётган ёки комиссия чиқарган қарорнинг бажарилишига тўсқинлик қилаётган ота-оналарга ёки улар ўрнини босувчи шахсларга таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш ҳақида, шунингдек болалар ва ўсмирлар ҳуқуқбузарлик қилишлари учун шароит яратиб бераётган ёхуд вояга етмаган шахсларни жиноят ва жамиятга қарши бошқа ножўя ҳаракатлар қилишга ундаётган ёки жалб этаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига тақдимнома билан кирадилар.
27. Ушбу Низомнинг 23-бандида кўзда тутилган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилаётганида туман (шаҳар) комиссияси ҳуқуқбузарлик ҳолатининг хусусиятини ва сабабларини, вояга етмаган шахснинг ёшини ва унинг ҳаёт шароитларини, унинг ҳуқуқбузарлик қилишда қай даражада иштирок этганлигини, шунингдек унинг турмушидаги, мактабдаги ва ишдаги хулқ-атворини албатта ҳисобга олиши лозим.
Комиссиянинг вояга етмаганлар иши бўйича огоҳлантириш бериш тўғрисидаги қарори бир йил мобайнида амал қилади. Башарти таъсир кўрсатиш чораси қўлланилган вояга етмаган шахс ана шу муддат ичида янги ҳуқуқбузарлик содир этмаса, таъсир кўрсатиш чораси тугалланган деб ҳисобланади. Таъсир кўрсатиш чорасини қўллаган комиссия ўз қарорига биноан, башарти ана шундай таъсир кўрсатиш чораси қўлланилган вояга етмаган шахс намунали ахлоқи билан ўзининг тузалганлигини кўрсатган тақдирда, жазони бир йил ўтмасдан ҳам олиб ташлаши мумкин.
Комиссиянинг вояга етмаган шахсни ўз ота-онаси, улар ўрнини босувчи шахслар ёки жамоат тарбиячилари назоратига ёхуд меҳнат жамоаси, жамоат ташкилоти кузатувига топшириш тўғрисидаги қарорининг амал қилиш муддати, башарти вояга етмаган шахс ўзининг намунали ахлоқи ва ишга ҳамда ўқишга бўлган ҳалол муносабати билан ўзининг тузалганлигини исбот этса, мазкур шахслар ёки ташкилотлар илтимосига биноан истаган вақтда бекор этилиши мумкин.
Танлаб олинган тарбиявий таъсир кўрсатиш чораси вояга етмаган шахсга таъсир қилмаган тақдирда, комиссия бундай вояга етмаган шахсга нисбатан ушбу Низомнинг 23-бандида санаб ўтилган таъсир кўрсатиш чораларидан қаттиқроғини қўллашга ҳақлидир.
28. Туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги қарори шу қарор топширилган кундан бошлаб, 15 кун мобайнида ана шундай жарима солинган шахс томонидан тўланиши лозим, бундай қарор устидан шикоят ёки протест берилган тақдирда эса, - мазкур шикоят ёки протест қондирилмаганлиги ҳақида маълумотнома олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай тўланади.
16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар мустақил иш ҳақига эга бўлмаса, жарима уларнинг ота-оналаридан ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Жарима муддатида тўланмаган тақдирда, комиссиянинг жарима солиш тўғрисидаги қарори жарима суммасини фуқаролик-процессуал қонунчилик билан белгиланган қоидаларга мувофиқ шундай жарима солинган шахснинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, пенсияси ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ушлаб қолиш учун юборилади.
Башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёки солинган жаримани бошқа сабабларга кўра унинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, пенсияси ёки стипендиясидан ундириб олишнинг иложи бўлмаса, жарима комиссиянинг жарима солиш тўғрисидаги қарори асосида ундирувни ҳуқуқбузарнинг шахсий мол-мулкига, шунингдек умумий мулкдаги унинг улушига қаратиш йўли билан туман (шаҳар) суди суд ижрочиси томонидан ундириб олинади.
29. Вояга етмаган шахслар махсус мактаб-интернатларда 15 ёшга етгунча сақланадилар, махсус касб-ҳунар коллежларида эса, — 18 ёшга етгунга қадар сақланадилар.
Фавқулодда ҳолларда бундай ўқувчиларни махсус мактаб-интернатларда сақлаш муддати улар 16 ёшга етгунларига қадар узайтирилиши мумкин.
Вояга етмаган шахслар махсус ўқув-тарбия муассасаларида то ахлоқан тузалганларига қадар сақланадилар, лекин бу муддат уч йилдан ортиб кетмаслиги керак.
Махсус ўқув-тарбия муассасалари жойлашган ердаги туман (шаҳар) комиссияси ўқувчига кўрсатиб ўтилган муассасаларда жорий ўқиш йилида ўрта умумий таълим мактаби ёки касб-ҳунар коллежининг тегишли синфини тугаллагунча уч йилдан кўпроқ муддатга қолишга ҳам рухсат бериши мумкин.
Махсус мактабларнинг 15 ёшга тўлган, аммо ахлоқан тузалмаган ўқувчилари шу мактаблар жойлашган ердаги туман (шаҳар) комиссияси томонидан махсус касб-ҳунар коллежларига юборилиши мумкин.
Вояга етмаган шахсларнинг махсус ўқув-тарбия муассасаларида бундан кейин бўлишларининг мақсадга мувофиқ-номувофиқлиги масаласи вақти-вақти билан, лекин йилига камида бир марта шу муассасалар жойлашган ердаги туман (шаҳар) комиссиялари томонидан мазкур комиссияларнинг ўз ташаббуси билан, ана шу муассасалар маъмуриятининг тақдимномаси ёки вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслар илтимосига биноан кўриб чиқилади.
30. Вояга етмаган шахслар учун белгиланган махсус ўқув-тарбия муассасаларига кар-соқовлар, кўрлар, руҳий касаллар, ақли заиф бўлган вояга етмаганлар, шунингдек махсус ўқув-тарбия муассасаларига қабул қилиш учун тиббиёт нуқтаи назаридан тўғри келмайдиган белгилар қўйилган рўйхатда кўрсатилган жисмоний камчилиги ва касалликлари бўлган болалар ҳамда ўсмирлар юборилиши мумкин эмас.
31. Вояга етмаган шахснинг махсус ўқув-тарбия муассасасида бўлиши педагоглар кенгашининг шу муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган қарори асосида мазкур муассаса жойлашган ердаги туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан бекор қилинади ва бу ҳақда, вояга етмаган шахс шу муассасадан чиққунга қадар кўпи билан бир ой ичида, унинг яшаб турган жойидаги комиссияга хабар берилади. Бу комиссия вояга етмаган шахсни ишга жойлаштириш ёки ўқув юртига юбориш ҳамда унга зарур моддий-маиший шароитлар яратиб бериш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриши шарт.
Башарти вояга етмаган шахс тарбиялаш мақсадида «Меҳрибонлик» уйига ёки мактаб-интернатга юборилган бўлса, бу ҳолда уни «Меҳрибонлик» уйидан ёки мактаб-интернатдан чиқариш тўғрисидаги қарор шу «Меҳрибонлик» уйи ёки мактаб-интернат жойлашган ердаги комиссия томонидан қабул қилинади.
32. Агарда тарбияланувчи махсус ўқув-тарбия муассасасидан, «Меҳрибонлик» уйидан чиқарилганидан кейин, унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар қонунда белгиланган тартибда ота-оналик ёки васийлик ҳуқуқидан маҳрум этилганликлари туфайли улар ҳузурига юборилиши мумкин бўлмаса, шунингдек тарбияланувчининг аввалги истиқомат жойига келиши бир қанча сабабларга кўра (ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар йўқлиги, турмуши ва меҳнат қилиши ҳамда бундан кейин тарбияланиши учун қулай шароитлар йўқлиги сабабли) мумкин бўлмаса, шу муассасалар жойлашган ердаги туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаган мазкур шахснинг маиший шароитини яхшилаш, уни ўқиш ёки ишга жойлаштириш чораларини кўради. Зарур ҳолларда туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаган шахс устидан васий, ҳомий тайинлаш тўғрисидаги тақдимнома билан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ана шу масалаларни ҳал қилиш чоғида ушбу бандда кўрсатилган муассасалар жойлашган ердаги туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаган шахс илгари яшаб келган жойдаги ёки унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар турган жойдаги комиссиянинг тегишли хулосасига эга бўлиши лозим.
33. Тарбия колониясидан озод бўлиб қайтган вояга етмаган шахс истиқомат қилаётган жойдаги комиссия мазкур шахс 18 ёшга етгунга қадар уни ишга ёки ўқишга жойлаштириш чораларини кўради ва унинг ахлоқини назорат қилиб боради.
Озод бўлган вояга етмаган шахснинг ўз ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар ҳузурига қайтишига уларнинг йўқлиги ёхуд ота-оналик ҳуқуқидан ёхуд васийлик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги муносабати билан имкон бўлмаса, озод бўлган ана шу вояга етмаган шахснинг илгари яшаб келган жойидаги комиссия колония маъмуриятининг тақдими билан уни ихтисосига мувофиқ келадиган ишга ёки ўқишга жойлаштириш, шунингдек унга тегишли уй-жой-маиший шароитлар яратиб бериш чораларини кўради.
Тарбия колониясидан озод бўлган вояга етмаган шахсни тарбиявий мулоҳазалар сабабли илгариги истиқомат жойига юбориш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган фавқулодда ҳолларда уни ишга жойлаштириш колония маъмуриятининг тақдими билан шу тарбия колонияси жойлашган комиссия томонидан амалга оширилади.
Комиссия колониядан озод бўлган вояга етмаган шахсни у ёрдам сўраб мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун муддатдан кечиктирмай ишга ёки ўқишга жойлаштириш масаласини ҳал қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни;
касаба уюшмаси, умумтаълим мактаблари ҳузуридаги ота-оналар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат бирлашмалари тақдимномаси бўйича топширилган ишларни;
35. Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқбузарлик қилганлиги тўғрисида туман (шаҳар) комиссияси кўриб чиқиши лозим бўлган материаллар комиссиянинг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан олдиндан ўрганиб чиқилади ва улар:
ишга оид материалларни қўшимча суратда текшириш ёки тушган аризалар, тақдимномалар бўйича текшириб чиқиш;
унчалик зарарли бўлмаган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материалларни, башарти ҳуқуқбузарга нисбатан тарбиявий таъсир кўрсатишга муваффақ бўлинса, вояга етмаган ана шу шахс яшаб ёки ўқиб турган жой бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ёки жамоат бирлашмаларига топшириш хусусида қарор қабул қиладилар.
36. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш комиссияда қараб чиқилгунга қадар вояга етмаган шахс ўз ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар кузатувига топширилиши мумкин, «Меҳрибонлик» уйида, махсус ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчи вояга етмаган шахс эса — шу муассасалар маъмуриятининг назоратига берилиши мумкин. 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоат учун хавфли бўлган оғир ножўя ҳаракат содир этган тақдирда ва шу муносабат билан уни дарҳол яккалаб қўйиш зарурати туғилганда, бу шахс комиссия раиси ёки унинг ўринбосари берган ёзма кўрсатмага асосан кўпи билан ўттиз кунлик муддатга вояга етмаганлар учун мўлжалланган қабул-тақсимотхонага жойлаштирилиши мумкин.
Ишини комиссия кўриши керак бўлган вояга етмаган шахс руҳий жиҳатдан соғлом эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, мазкур шахс тиббиёт кузатувидан ўтиш учун юборилади.
37. Комиссия ишларни тайёрлаш ва қараб чиқиш пайтида вояга етмаган шахснинг ёшини, машғулотини, яшаб турган ва тарбияланаётган шароитини, ҳуқуқбузарлик қилганлиги фактини ва унинг содир этилганини тасдиқловчи далилларни, шунингдек ҳуқуқбузарлик қилишга давъат этувчи катта ёшдаги кишилар ва бошқа қатнашчилар бўлган-бўлмаганлигини, вояга етмаган шахсларга илгари таъсир кўрсатиш чораси қўлланилган-қўлланилмаганлигини аниқлаши зарур.
Комиссия вояга етмаган шахснинг ҳуқуқбузарлик содир қилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни батафсил текшириб, уларни бартараф этиш чораларини кўриши шарт.
38. Комиссия ишни қараб чиқиш учун зарур маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиб олиши, шунингдек комиссияда кўриладиган масалалар юзасидан изоҳлар олиш учун мансабдор шахслар ва фуқароларни чақириши мумкин.
Мансабдор шахслар ва фуқаролар комиссия чақириғи бўйича узрсиз сабаблар билан келмаганлари тақдирда комиссия ишни кўришни қолдириб, уларни ўзлари ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият, жамоат ташкилотлари орқали келтириш чораларини кўриши мумкин.
Иши кўрилаётган вояга етмаган шахс, шунингдек унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар комиссияга узрсиз сабаблар билан келишдан бош тортган тақдирда, улар ички ишлар органлари орқали олиб келиниши мумкин.
39. Иш кўришга тайёр деб топилгач, шу ишни тайёрлаш вазифаси топширилган комиссиянинг раиси, раис ўринбосари ёки аъзоси иш қараб чиқилишидан олдин вояга етмаган шахсни, унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахсларни, зарур ҳолларда эса тарбия муассасаларининг вакилларини барча материаллар билан таништириб чиқади, комиссия мажлисига кимларни чақириш кераклигини белгилаб олади ҳамда иш кўриладиган вақт ва жойни аниқлайди.
40. Комиссиянинг мажлиси комиссия таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлган тақдирда ҳақиқий деб ҳисобланади.
Комиссиянинг мажлисида иши кўрилаётган вояга етмаган шахс, шунингдек унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар, зарур ҳолларда эса ўқув-тарбия муассасаларининг вакиллари бўлиши шарт.
Ҳукм этилган вояга етмаган шахсларни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, уларга тайинланган жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги илтимосларни ва маҳкумлар хусусидаги бошқа илтимосларни қўзғатиш масалаларини қараб чиқиш чоғида комиссия мажлисида тарбия колонияси маъмуриятининг вакили ва маҳкумнинг ўзи ҳозир бўлиши мажбурийдир.
Агар ҳолатларни текшириб чиқиш ва муҳокама қилиш вояга етмаган шахсга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, комиссия материалларни мажлисда вояга етмаганнинг иштирокисиз кўриб чиқишга ҳақлидир.
41. Комиссиялар вояга етмаган шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги тўғрисидаги ўзларига тегишли ишларни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда кўриб чиқадилар. Мазкур ишлар комиссия таркибига кирувчи аъзоларнинг камида ярми ҳозир бўлганда қараб чиқилади ва қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
42. Комиссия иш юзасидан тўпланган материалларни қараб чиқади, вояга етмаган шахс, унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг, жабрдийда ва гувоҳларнинг тушунтиришларини тинглайди, сўнгра ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
43. Комиссия мажлисида баённома юритилиб, унда мажлис бўлган кун ва жой, кўриб чиқилаётган ишнинг мазмуни, ишни кўришда қатнашаётган шахсларнинг мажлисга келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг берган изоҳларининг қисқача мазмуни, ишга оид бошқа маълумотлар, шунингдек қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттириш ва унинг устидан шикоят бериш ва муддатларини тушунтириш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Баённомага раислик қилувчи ва котиб имзо чекадилар.
Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссия иши кўрилаётган шахсларнинг ишлайдиган ёки яшайдиган жойида сайёр мажлислар ҳам ўтказиши мумкин.
44. Комиссиянинг қарорлари мажлисда қатнашувчи комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
комиссиянинг номи; ишни кўриб чиқиш вақти; иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; ишни қараб чиқиш чоғида аниқланган ҳолатлар; қилинган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив акт ва шу иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилувчи қарор кўрсатилган бўлади.
Қарорнинг нусхаси уч кун мобайнида унга нисбатан шу қарор чиқарилган шахсга топширилади ёки юборилади.
Қабул қилинган қарор тўғрисида комиссия вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ишлаб, ўқиб турган жойи ёки яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар яшаб турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар беради.
45. Суднинг вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига юбориш тўғрисидаги қарори бажарилишини таъминлаш учун вояга етмаган шахс вояга етмаганлар учун мўлжалланган қабул-тақсимотхоналарда сақланиши мумкин, у бу ерда барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгунга қадар, Халқ таълими вазирлигининг йўлланмаси олингунгача кўпи билан ўттиз сутка сақланади.
Фавқулодда ҳолларда вояга етмаган шахснинг вояга етмаганлар учун мўлжалланган қабул-тақсимотхонада туриш муддати амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда кўпи билан 15 сутка узайтирилиши мумкин.
Вояга етмаганлар учун мўлжалланган қабул-тақсимотхоналар унинг учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини расмийлаштиришни тугаллайдилар ва Халқ таълими вазирлигидан йўлланма олинганидан кейин вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия материаллари бўйича чиқарилган суд ажрими асосида вояга етмаганни махсус ўқув-тарбия муассасасига келтирадилар.
46. Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқбузарлик қилиши ҳолларини келтириб чиқарувчи шарт-шароитлар ва сабабларни ўрганиш ва йўқотиш мақсадида комиссиялар ўз мажлисларида қараб чиқилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар рўйхатини олиб борадилар ва туман, шаҳар, вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси доирасида бу рўйхатдаги маълумотларни ҳар чоракда умумлаштириб турадилар.
47. Комиссиянинг қарори устидан ўзи ҳақида шу қарор чиқарилган шахс, шунингдек жабрланувчи қарор чиққан кундан бошлаб 10 кун муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимига шикоят бериши мумкин. Ҳокимнинг мазкур шикоят юзасидан чиқарадиган қарори 15 кундан кечиктирмай қабул қилиниши лозим ва у қатъийдир.
Комиссиянинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарган қарори устидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда шикоят берилиши мумкин.
Комиссиянинг қарорига ва шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига прокурор протест билдириши мумкин. Прокурорнинг протест билдириши шу протест кўриб чиқилгунга қадар мазкур қарорнинг ва шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туради.
Кейинги таҳрирга қаранг.