LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 592-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3622-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.С. Отажонов, З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июлдаги 576-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси — Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва унинг таркибига кирувчи департаментлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 декабрдаги 997-сон қарорида:
а) қарорнинг номидаги, 1-банднинг иккинчи хатбошидаги, 2 ва 4-бандлардаги «— «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) қарорнинг номидаги ва 1-илованинг 1-бандидаги «—Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-илова 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «—Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 3-илова 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «—Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 22 декабрдаги 1014-сон қарорида:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3545-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3622-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди»;
«интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали тизими фаолият кўрсатиши мониторингини олиб бориш ва уни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизим ишлари самарадорлигини ошириш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ЭҲМ учун аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва дастурлар тарқатиш масалалари бўйича, сохта маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
инновацион технологиялар ва ихтиролар, илмий-техника ва саноат ишланмалари, бадиий-конструкторлик ва ижодий ишларнинг бошқа турлари ишлаб чиқаришга кенг жорий этилишини мониторинг қилиш, таҳлил қилишни ташкил этиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш»;
«вино ишлаб чиқариш тармоғини янада ривожлантириш, узумнинг техник навлари плантациялари майдонлари кенгайтириш ва юқори сифатли хомашё базасини яратиш, алкоголли, ликёр-арақ ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий этиш, маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда этил спиртини ишлаб чиқариш ва ишлатиш баланси ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ва келишилишини таъминлаш»;
«интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали тизими фаолият кўрсатиши мониторингини олиб бориш ва уни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизим ишлари самарадорлигини ошириш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ЭҲМ учун аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва дастурлар тарқатиш масалалари бўйича, сохта маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
инновацион технологиялар ва ихтиролар, илмий-техника ва саноат ишланмалари, бадиий-конструкторлик ва ижодий ишларнинг бошқа турлари ишлаб чиқаришга кенг жорий этилишини мониторинг қилиш, таҳлил қилишни ташкил этиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш»;
«вино ишлаб чиқариш тармоғини янада ривожлантириш, узумнинг техник навлари плантациялари майдонлари кенгайтириш ва юқори сифатли хомашё базасини яратиш, алкоголли, ликёр-арақ ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий этиш, маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
этил спиртини ишлаб чиқариш ва ишлатиш баланси ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ва келишилишини назорат қилиш».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 2 мартдаги 163-сон қарорида:
ўн бешинчи — йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн бешинчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;