06.04.2018 йилдаги 272-сон
Ҳужжат 09.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
киновидео-томоша ташкилотлари — ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тақиқларни бузган томошабинни чипта учун тўланган маблағни қайтармаган ҳолда кинозалга киритмаслик ёки кинозалдан чиқариб юбориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
киновидео-томоша ташкилотида ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тақиқларга ҳамда киновидео-томоша ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибга риоя қилиш;

Т/р

Тадбирлар номи

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Кино намойишига мўлжалланган объектларни хатловдан ўтказиш ҳамда республика ягона кинопрокат тармоғига кирувчи реконструкция қилинадиган ва қайта жиҳозланиши талаб этиладиган кинотеатрлар ва кинозалларнинг рўйхатини шакллантириш.

1. Тегишли вазирликлар ва идоралардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан объектларнинг ҳолати, жиҳозланиш даражаси ва бошқа параметрлари ўрганилиши.

3. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда кино намойишига мўлжалланган объектларнинг кинофильмлар намойиши фаолиятини тиклаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

март — июнь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
«Республика кинопрокат маркази» ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Республика ягона кинопрокат тармоғида кинофильмлар афишаси ва стендларнинг ягона стандартини ишлаб чиқиш ҳамда уларни республикадаги шаҳар марказлари ва бошқа аҳоли пунктларидаги қулай жойларга ўрнатиш.

1. Стендларнинг ягона стандарти эскизларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Стендлар ўрнатиладиган манзиллар дислокациясини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

2018 йил

март — август

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
«Республика кинопрокат маркази» ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

«Республика кинопрокат маркази» ДУКнинг устави ва тузилмасини ишлаб чиқиш.

«Республика кинопрокат маркази» ДУКнинг устави ва тузилмасини тасдиқлаш.

2018 йил апрель

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

«Республика кинопрокат маркази» ДУК таркибидаги методик кенгаш ҳақидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

«Республика кинопрокат маркази» ДУК таркибидаги методик кенгаш ҳақидаги низомни тасдиқлаш.

2018 йил апрель

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
«Республика кинопрокат маркази» ДУК

4.

Республика ягона кинопрокат тармоғида кинопрокатни амалга оширишни тартибга солишни назарда тутувчи низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Республика ягона кинопрокат тармоғида кинопрокатни амалга оширишни тартибга солишни назарда тутувчи низомни тасдиқлаш.

2018 йил апрель

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
«Республика кинопрокат маркази» ДУК

5.

Республикадаги кинотеатрлар
ва кинозалларни электрон киночипталарнинг тезкор ҳисобини юритиш ва сотишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозлаш ва жорий қилишда ягона технологик талабларни ишлаб чиқиш.

Ягона технологик талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил октябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Ягона технологик концепцияга асосан республика ягона кинопрокат тармоғидаги кинотеатр
ва кинозалларнинг кинопроекцион техник ускуналарини унификация қилиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва республика вилоятлари марказларидаги биринчи тоифали кинотеатрлар учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган техник талабларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2. Республиканинг кичик шаҳарлари, туманлар марказлари ва бошқа алоҳида ҳудудлардаги иккинчи тоифали кинотеатрлар ва кинозалларни жиҳозлаш учун минимал техник талабларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2018-2019 йиллар

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
«Республика кинопрокат маркази» ДУК

7.

Миллий фильмларни халқаро кинопрокатга олиб чиқиш мақсадида Марказий Осиё мамлакатлари
ва хорижий давлатлар билан кинопрокат соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

1. Марказий Осиё мамлакатлари ва хорижий давлатларнинг дистрибьюторлик компаниялари билан алоқалар ўрнатиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2. Халқаро кинобозорларда миллий фильмларимиз иштирокини таъминлаш.

3. Кинопрокат соҳасида Марказий Осиё мамлакатлари ва хорижий давлатлар билан шериклик алоқаларини ўрнатиш.

2018-2019 йиллар

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
«Республика кинопрокат маркази» ДУК

1. 1-иловадаги «Дўрмон киноижодкорлар уйи» давлат унитар корхонаси блокидан кейин «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси» блоки қўшилсин.
ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 13-бандга қуйидаги мазмундаги 6-кичик банд қўшилсин:
6 — 12-кичик бандлар тегишли равишда 7 — 13-кичик бандлар деб ҳисоблансин