17.11.1999 йилдаги 502-сон
Ҳужжат 17.11.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга* (бундан кейин нотижорат ташкилотлар деб аталади), шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шуъба тузилмаларига нисбатан «Давлат бюджетига солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 26 июлдаги ПФ-2343-сон Фармонини амалга ошириш механизмини белгилайди.
2. Юқорида қайд этилган Фармоннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ, Божхона кодексларида ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларга қўшимча белгиланган имтиёзлар нотижорат ташкилотларга, улар томонидан ташкил қилинган корхоналарга ҳамда бошқа тузилмаларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Олиб келинган товарлардан мазкур Низомнинг 3.1-кичик бандида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилганда, ёхуд кейинчалик товарлар беш йил мобайнида ҳақи тўланган ҳолда сотилганда Ўзбекистон Республикасига олиб келишда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган товарлар қийматидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган миқдорларда пеня қўшилган ва жазолар қўлланилган ҳолда, божхона декларацияси расмийлаштирилган санада амалда бўлган барча божхона тўловлари ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 32-моддасида назарда тутилган ҳолларда Президентнинг алоҳида фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан нотижорат ташкилотларнинг мулки бўлган корхоналар учун даромад (фойда)дан олинадиган солиқ юзасидан солиқ солинадиган база ушбу нотижорат ташкилотларнинг уставда қайд этилган фаолиятини амалга оширишга йўналтириладиган даромад (фойда)дан ажратмалар миқдорига камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.