«Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан, мукаммаллиги учинчи классдан паст бўлган гидротехника иншоотлари бўйича эса — иншоотларнинг мансублигига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 152-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мукаммаллик класслари бўйича гидротехника иншоотлари рўйхатини, шунингдек гидротехника иншоотларининг бехатар ишлашини таъминлаш бўйича авария моддий-техника захираларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш учун икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси билан биргаликда 2000 йил мобайнида, «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, қурилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига, балансида гидротехника иншоотлари бўлган ташкилотлар:
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациялари (кейинги ўринларда — хавфсизлик декларацияси деб аталади) мазмунини, уларни тузиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини декларациялаш гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, улардан фойдаланиш, уларни фойдаланишдан чиқаришда, шунингдек реконструкция қилиш, мукаммал тузатиш, тиклаш ёки консервациялашдан кейин мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулки бўлган, республика, минтақа, сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи мукаммаллиги I, II, III класс бўлган гидротехника иншоотлари, шунингдек рўйхати «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси билан келишган ҳолда декларациялайдиган ташкилот томонидан белгиланадиган фавқулодда вазиятларда юқори даражада хавф солувчи мукаммаллиги III классдан паст бўлган гидротехника иншоотлари декларацияланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси гидротехника иншоотлари хавфсизлиги асослаб бериладиган, уларнинг хавфсизлик мезонларига, лойиҳага, амалдаги қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги белгиланадиган, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатлари хусусиятлари ва кўлами ҳамда иншоотнинг мукаммаллик класси ҳисобга олинган ҳолда улардан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари белгиланадиган ҳужжат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Фойдаланилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси фойдаланувчи ташкилот томонидан, лойиҳалаштирилаётган ва қурилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси эса — буюртмачи вазифасини бажарувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — декларантлар деб аталади) томонидан тузилади.
Декларацияни ва унинг айрим бўлимларини ишлаб чиқишга бошқа ташкилотлар ҳамда алоҳида мутахассислар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
5. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси 3 нусхада тузилади ва «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига (кейинги ўринларда назорат органи деб аталади), ҳудудида гидротехника иншооти жойлашган вилоят ҳокимлигига тақдим этилади. Декларациянинг биринчи нусхаси фойдаланувчи ташкилотда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хавфлар ва таваккалчиликларни таҳлил қилишга нисбатан қўлланиладиган ёндашувлар ва усулларнинг асосланганлиги;
хавфларни таҳлил қилиш бўйича бажарилган ҳисоб-китобларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги, ҳисоб-китоблар натижаларига таъсир қилувчи барча омилларнинг ҳар томонлама тўлиқ ҳисобга олиниши;
режалаштирилаётган хавфсизлик чора-тадбирларининг ишончлилиги ва уларнинг амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига мувофиқлиги талабларига жавоб бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Хавфсизлик декларациясини ишлаб чиқишда «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларини ҳисобга олиш керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясини тузишдан олдин иншоотнинг техник ҳолати натурада кузатилиши ва текширилиши керак. Янгидан ишга туширилаётган иншоотлар учун қурилиш давридаги кузатиш маълумотларидан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) сарварақ, унда қуйидаги маълумотлар келтирилади: декларациянинг рўйхатдан ўтказиш рақами, декларацияни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) грифи, декларация объектининг номи;
б) гидротехника иншоотлари ва улар жойлашган туманнинг табиий шароитлари, лойиҳада, фойдаланиш қоидаларида ва назорат органи кўрсатмаларида назарда тутилган хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни, фойдаланувчи ташкилот тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олувчи умумий ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги таҳлили ва уни баҳолаш, шу жумладан хавфнинг юзага келиши мумкин бўлган манбаларини аниқлаш ҳамда гидротехника иншоотининг унга йўл қўймасликка ёки фавқулодда вазиятлар оқибатларини пасайтиришга тайёрлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳам шу жумлага киради;
г) алоҳида конструктив элементлар учун хавфсизлик мезонларини ҳамда умуман иншоотнинг хавфсизлик даражасини аниқлаган ҳолда иншоотларнинг техник ҳолати устидан натурада кузатиш натижалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) объектларни қўриқлаш тизими ва алоҳида даврда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар;
е) гидротехника иншоотларида юз бериши мумкин бўлган ва пайдо бўладиган авария вазиятлари тўғрисида аҳолини, назорат органларини, вилоят ҳокимликларини хабардор қилиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) хулоса, у алоҳида узеллар ва умуман гидротехника иншоотининг хавфсизлиги даражасига берилган баҳони, шунингдек хавфсизликни таъминлашга доир зарур чора-тадбирлар рўйхатини ўз ичига олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) қурилиши тугалланган гидротехника иншоотининг давлат комиссияси томонидан қабул қилиб олиниши тўғрисидаги далолатнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) текшириш далолатномаси билан биргаликда гидротехника иншоотининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;
б) гидротехника иншоотларининг тийиб туриш жабҳаси босими ёриб ўтган тақдирда сув босадиган зонада қоладиган туташ ҳудудлар билан бирга иншоотларни жойлаштириш режаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) назорат-ўлчаш аппаратларини ва асосий гидротехника иншоотларидаги кузатиш нуқталарини жойлаштириш схемаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳандислик-техник ва ташкилий тадбирлар режаси.
10. Хавфсизлик декларацияси фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади, у хавфсизлик декларациясида тақдим этилган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Фойдаланилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси декларант томонидан назорат органларига 5 йилда камида бир марта, шунингдек назорат органининг қарорига кўра ёки декларантнинг ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:
иншоотнинг ишончлилиги даражаси пасайиши хавфи пайдо бўлганда, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш шарт-шароитлари ёмонлашганда, хавф аниқланган пайтдан бошлаб уч ой мобайнида;
хавфсизлик соҳасидаги амалдаги талаблар (нормалар ва қоидалар) ўзгарганда, фавқулодда вазиятлар давом этиши тўхтатилганда ва тугатилганда, тегишли меъёрий ҳужжатлар амалга киритилгандан кейин 6 ойдан кечикмай;
гидротехника иншоотлари реконструкция қилингандан, мукаммал тузатилгандан, тиклангандан ёки консервация қилингандан кейин — тегишли қурилиш-монтаж ишлари қабул қилиб олингунгача.
12. Лойиҳалаштирилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси назорат органига лойиҳанинг давлат экспертизаси ўтказилаётган даврда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Қурилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси назорат органига иншоотни вақтинча ёки доимий фойдаланишга топширишнинг белгиланган муддатидан камида 4 ой олдин тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) хавфсизлик декларациялари мазмунига ва гидротехника иншоотларининг вазифасига, мукаммаллиги даражасига, конструкция хусусиятларига, фойдаланиш шарт-шароитларига ва хавфсизликка нисбатан қўйиладиган махсус талабларга боғлиқ равишда ҳар хил турдаги гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларацияси хусусиятларини ҳисобга олувчи уларни тузиш методикасига қўйиладиган қўшимча талабларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларнинг етарлилиги ва ушбу чора-тадбирларнинг нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаш хавфсизлик декларацияси давлат экспертизасининг мақсади ҳисобланади.
17. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларациялари давлат экспертизаси «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг Эксперт кенгаши томонидан ўтказилади. Эксперт кенгаши эксперт комиссияларини тузади, улар ишига алоҳида мутахассислар билан биргаликда илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси харажатлар сметаси ҳамда Эксперт кенгаши томонидан декларантга юбориладиган ҳисоб рақами асосида тўлов эвазига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Хавфсизлик декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш муддати экспертиза ўтказилганлиги учун декларант томонидан ҳисоб рақамига тўлов тўланган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Эксперт кенгаши эксперт комиссиялари таркибига киритилган мутахассисларга қўйиладиган малака талабларини, эксперт комиссияларини шакллантириш ва уларнинг иш тартибини белгилайди, экспертлар ўқувини ва уларнинг иш тажрибасини айирбошлашни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Эксперт кенгаши белгиланган муддатда Эксперт комиссиясининг хулосасини назорат органига юборади. Эксперт комиссияси хулосаси назорат органи томонидан тасдиқлангандан кейин хавфсизлик декларацияси давлат экпертизасининг хулосаси мақомига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Эксперт комиссияси томонидан салбий хулоса қабул қилинган тақдирда декларант такрорий давлат экспертизаси ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир. Назорат органи декларантнинг тегишли сабаблари кўрсатилган аризасини кўриб чиқади ҳамда ариза тушган кундан бошлаб икки ой муддатда ўз қарорини унга маълум қилади, мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Назорат органи хавфсизлик декларациясини ва эксперт комиссияси хулосасини кўриб чиқади ҳамда ушбу ҳужжатлар назорат органига тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Агар хавфсизлик декларацияси ва Эксперт комиссияси хулосаси назорат органи томонидан кўриб чиқилаётганда хавфсизлик даражаси пасайганлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, назорат органи гидротехника иншоотларини инспекторлик текширувидан ўтказади ва тақдим этилган хавфсизлик декларациясини текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади. Бунда хавфсизлик декларациясини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш муддати 4 ойгача узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлик даражаси пасайган, шунингдек уларнинг хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда назорат органи хавфсизлик декларациясининг амал қилиш муддатини қисқартиришга ҳақлидир.
26. Назорат органи томонидан тасдиқланган хавфсизлик декларацияси гидротехника иншоотини кадастрга киритиш ҳамда ушбу орган томонидан гидротехника иншоотларини фойдаланишга топшириш ва фойдаланишдан чиқаришга, реконструкция қилиш, консервациялаш ва тугатишга рухсатномалар бериш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Гидротехника иншоотлари хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси салбий хулосаси ҳамда декларацияни тасдиқлаш рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Назорат органи хавфсизлик декларацияси маълумотлари базасини шакллантиради ва юритади, хавфсизлик декларациялари тақдим этилиши муддатларини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Гидротехника иншоотларининг кадастри «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ иншоотларнинг техник ҳолатини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш мақсадида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Гидротехника иншоотлари кадастри иншоотнинг табиий шарт-шароитлари, жойлашган ўрни, техник, сифат ва миқдор тавсифномалари, хизмат қилиш муддати, эгаси тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни ташкил этувчи маълумотлар тизими ва ҳужжатлардан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат мулки бўлган гидротехника иншоотлари, шунингдек корхоналарнинг республика ва минтақалар сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотлари Кадастр объекти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Гидротехника иншоотлари кадастри иншоотларнинг техник ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, сифат ва миқдор тавсифномаларини ва фойдаланиш даражасини ҳисобга олиш мақсадида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Маълумотларни ишлаб чиқиш, туркумлаш, сақлаш, янгилаш ва объект ҳақида ахборот тақдим этиш технологиясини такомиллаштириш гидротехника иншоотлари кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Фавқулодда вазиятларнинг пайдо бўлиш хавфини туғдирувчи гидротехника иншоотларини қамраб олиш, юритиш услубларининг ягоналиги, кадастр ахборотларининг ҳаққонийлиги гидротехника иншоотлари кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Гидротехника иншоотлари кадастри манфаатдор органларни эҳтимол бўлган аварияларнинг олдини олиш мақсадида гидротехника иншоотлари хавфсизлиги, фойдаланишни тўғри ташкил этиш, уларнинг техник ҳолатини баҳолаш тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш топогеодезия қидирувларини, гидрология, геология, гидрогеология, геофизика, натурада кузатишлар ва бошқа махсус тадқиқотлар, шунингдек гидротехника иншоотларини махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш бўйича ишлар давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Гидротехника иншоотлари кадастрида ҳар бир иншоотга кадастр рақами берган ҳолда иншоотни махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш, туркумлаш, сифат ва миқдорга оид тавсифномаларни ҳисобга олиш ҳамда иншоот бўйича маълумотларни тегишли шаклларга киритиш, сақлаш, янгилаш ва ахборотларни фойдаланиш учун бериш назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Гидротехника иншоотлари кадастрига иншоот бўйича умумий маълумотлар, гидрология, геология, гидрогеология, литология шарт-шароитлари тавсифномаси, иншоотлар таркиби, сув хўжалиги, сув-энергетика, техник-иқтисодий кўрсаткичлар, қидирувлар, натурада кузатишлар, конструктив чизмалар, схемалар, графиклар илова қилинган ҳолда иншоот ҳолатини белгиловчи мавжуд дефектлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Гидротехника иншоотлари кадастрининг мазмун бўйича шакллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан келишган ҳолда аниқ гидротехника иншоотлари (сув омбори, насос станцияси, гидроузел, канал, коллектор ва бошқалар)нинг турига мувофиқ «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан тасдиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 152-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Мукаммаллиги I, II, III класс бўлган, давлат мулки бўлган, шунингдек республика ва минтақалар сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотлари кадастри «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан, мукаммаллиги III классдан паст бўлган бошқа гидротехника иншоотлари бўйича — иншоотларнинг мансублигига қараб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига томонидан юритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
14. Гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш юкланган органлар гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва хавфсизлиги устидан назорат (мониторинг)ни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Гидротехника иншоотлари кадастр маълумотларини янгилашда иншоотнинг тавсифномасига ва техник ҳолатига таъсир қилувчи реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ва бошқа омиллар натижасида рўй берган ўзгаришлар аниқланади ва рўйхатдан ўтказилади. Иншоотлар эгалари бир ой муддатда гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш юкланган органларга кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда)