LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5368-сон Фармони ижроси юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 55 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 6-иловага мувофиқ;
жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимларининг чекланган сонидан келиб чиққан ҳолда, тоифаланган шаҳарлар-вилоят марказлари, туман (шаҳар)лар рўйхати 7-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини шакллантириш учун спортчиларни танлаб олиш бўйича фаолиятни ташкил этиш схемаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирига, зарур ҳолларда, жисмоний тарбия ва спорт органларининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган сон доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади, унинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади;
туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг штатлар сони, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўйича бош мутахассислари сонини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги республика ҳудудида давлат спорт объектлари қурилишининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини беради ва улардан самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
хайрия ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар, жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ўтказиладиган ҳомийлик ўтказмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2018 йил 1 июндан бошлаб, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш, унинг даромадлари ва харажатлари параметрларини, жумладан болалар спорти объектларини, хусусан ҳомийлар маблағларидан қуриш, қайта қуриш ва капитал таъмирлаш ишларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаб берган ҳолда тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2018 йил 10 апрелга қадар муддатда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлансин;
Жисмоний тарбия ва спорт жамғармасига 2018 йил бошида республика бюджетининг бўш қолдиқ маблағлари ҳисобидан 20 млрд. сўм ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
пойтахт минтақасида «Спорт» эркин иқтисодий зонасини тузиш, ҳудуд чегараларини ва ушбу зонада амалга ошириш учун лойиҳаларни танлаб олиш мезонларини аниқлаган ҳолда, унинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, дирекция тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш;
«Спорт» эркин иқтисодий зонасида жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларини жалб этган ҳолда, спорт кийимлари, инвентарлари ва ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналарни қуриш тўғрисидаги ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Белгилансинки, «Спорт» эркин иқтисодий зонасининг фаолият юритиш муддати келгусида уни узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тижорат банклари билан биргаликда «Спорт» эркин иқтисодий зонасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун грантлар, кредит линиялари ва инвестициялар, халқаро молия институтлари, хорижий банклар ва бошқа инвесторлар — юридик ва жисмоний шахслар (жумладан хорижий инвесторлар), давлат ва нодавлат жамғармалар, корхоналар ва ташкилотларнинг беғараз молиявий кўмаги, шунингдек, тижорат банкларининг кредитлари жалб этилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини оптималлаштириш натижасида бўшатиладиган бино ва иншоотлар, инвентар ва ускуналарнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари балансига ўтказилишини таъминласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг доимий асосда ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини назарда тутган ҳолда, тегишлича маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг ҳудудий, туман (шаҳар) календарь режалари ҳар йили тасдиқланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари учун амалдаги қурилиш норма ва қоидаларини ушбу иншоотларга, жумладан ногиронлиги бўлган шахслар учун фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича қўйиладиган замонавий талаб ва нормаларга мувофиқлаштириш мақсадида уларни қайта кўриб чиқишни таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаб туриш ва моддий-техник жиҳозлаш учун маблағларни назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги:
умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ва турнирларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиш;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига хайрия ёрдамини кўрсатаётган ташкилотлар иштирокида ижтимоий роликлар яратиш орқали оммавий спорт турларини халқ орасида кенг ёйишга кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартибини тасдиқласин;
Молия вазирлиги билан биргаликда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларга бириктириладиган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган хизмат енгил автомобилларининг чекланган умумий сонини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилишини, уларнинг мебель, компьютер техникаси, алоқа ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2779-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Касимов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
1-иловага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-иловага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* ушбу қарорнинг 7-иловасига мувофиқ 1-тоифали туман (шаҳар)ларда Оммавий спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкиллаштириш бўйича бош инспектор лавозими назарда тутилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Ҳудудлар | Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони | жумладан: | |
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия | Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида | |||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 70 | 14 | 56 |
2. | Андижон вилояти | 66 | 11 | 55 |
3. | Бухоро вилояти | 55 | 11 | 44 |
4. | Жиззах вилояти | 55 | 11 | 44 |
5. | Қашқадарё вилояти | 66 | 11 | 55 |
6. | Навоий вилояти | 47 | 11 | 36 |
7. | Наманган вилояти | 54 | 11 | 43 |
8. | Самарқанд вилояти | 70 | 12 | 58 |
9. | Сирдарё вилояти | 49 | 11 | 38 |
10. | Сурхондарё вилояти | 60 | 11 | 49 |
11. | Тошкент вилояти | 89 | 13 | 76 |
12. | Фарғона вилояти | 78 | 12 | 66 |
13. | Хоразм вилояти | 53 | 11 | 42 |
14. | Тошкент шаҳри | 57 | 13 | 44 |
Жами: | 869 | 163 | 706 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.