Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши механизмини янада такомиллаштириш, ислоҳотлар ва демократик ўзгаришларни самарали амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига зарур билим ва тажрибага эга бўлган, юридик маълумотга эга бўлмаган, юқори малакали кадрларни (иқтисодчилар, молиячилар, муҳандислар, социологлар ва бошқалар) ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ижтимоий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ва Иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг назорат қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
мазкур бандга мувофиқ бўшаётган 323 штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлинмалари, шу жумладан ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган бўлинмалари штатини тўлдиришга юборилади;
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўтказилаётган давлат солиқ хизмати органлари ва адлия штат бирликларини молиялаштириш фарқлари Давлат бюджети ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда, 2019 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг даражали унвонга эга бўлган ходимларинин лавозим маошларини белгилашда тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини бир ярим баравари миқдорида қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси марказий аппаратининг даражали унвонларга эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига алоҳида меҳнат шароитларига қараб қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдори 50 фоизни ташкил қилади. Бунда мазкур устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимларининг лавозим маошлари таркибига киритилади.
Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3-банднинг тўртинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Бош прокуратурасининг:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда — Бюро) Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молияланадиган қўшимча 2 852, шу жумладан давлат ижрочилари — 939, давлат инспекторлари — 1 262, Бюронинг бошқа ходимлари - 651 штат бирлигини ажратиш;
Бюрога Жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида Бюрога юклатилган вазифаларни бажариш учун мутахассислар ва бошқа шахсларни жалб этиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Мазкур бандга мувофиқ штат бирликлари қисқартириладиган «Сувоқава» ва «Сувсоз» давлат унитар корхоналари назоратчилари меҳнат шартномалари белгиланган тартибда бекор қилингунига қадар улар меҳнатига юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш сақланиб қолган ҳолда ўз мажбуриятларини бажаришлари белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ой муддатда янги ташкил этилаётган бўлинмаларни зиммаларига юкланган вазифалар юқори малакали даражада бажарилишини таъминлашга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдирсин.
2018 йил 1 мартдан турар жой объекти манзили бўйича прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар мазкур турар жой объектига уланган электр ва газ тармоқлари, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимлари орқали етказиб берилган энергия ресурслари ҳамда кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюро истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурслари учун қарзларни ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ошмайдиган суммада мазкур истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларидан ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюро ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ишга қабул қилинаётган пенсионерларга 100 фоиз миқдорида пенсия тўланади. (ЎзР Президентининг 11.07.2018 й. ПФ-5475-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бюро, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишнинг янгиланган намунавий шартномаларини, уларда турар жой объектида прописка қилинган вояга етган жисмоний шахсларнинг етказиб берилган энергия ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбурияти бўйича солидар жавобгарлиги назарда тутилган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда барча фойдалана оладиган қарздорлар, шу жумладан етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар ҳақидаги маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб жорий қилсин.
Белгилансинки, маълумотлар базасига киритиладиган қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимларни амалга ошириш, алоҳида турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари, шунингдек давлат хизматларидан фойдалана олмайдилар.
Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Бюронинг сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасидаги хизматларни ҳисобга олиш бўйича амалдаги маълумотлар базалари ва ахборот тизимларидан доимий фойдалана олишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур Фармонга мувофиқ Бош прокуратура ва Бюронинг харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Сувоқава» ва «Сувсоз» давлат унитар корхоналари ва манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда янги ташкил қилинаётган бўлинмаларнинг эҳтиёжларини ўрганиб чиқсин ва жорий қилинаётган штат бирликларини мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурслари билан жиҳозланишини таъминласин.
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» ассоциацияси, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент ш., Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 85-уй манзилида жойлашган «Ўзенгсанлойиҳа« МЧЖ «Б» корпусининг биринчи ва иккинчи қаватларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлинмаларини жойлаштириш учун ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига бериш таклифи қабул қилинсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
13. Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг 15 мартига қадар бўлган муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон «Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Фармонида:
«61. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига бўш ётган миллий ва хорижий валютадаги бюджетдан ташқари маблағларни, шунингдек прокуратура органлари депозит ҳисобрақамларидаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида депозитларга қўйиш ҳуқуқи берилсин.
Маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ривожланиш ва уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилган ҳолда, прокуратура органларининг ривожланиш жамғармалари ҳисобрақамларига киритилиши белгилансин»;
в) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ташкилий-штат тузилмаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 4-бандида:
«истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурслари учун қарзларни ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ошмайдиган суммада мазкур истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларидан ҳисобдан чиқариш»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
олтмиш биринчи хатбошиси «вышитый шелковой нитью золотистого цвета на материи в цвет основной ткани» сўзлари билан тўлдирилсин;
Футболка из трикотажного полотна белого цвета с втачными короткими рукавами и отложным воротником из «ребаны» и застежкой «поло» на 2 пуговицы.
На правой полочке в области груди на одном уровне с верхней частью клапана кармана шелковой нитью серебристого цвета вышит шеврон установленного образца.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг биринчи хатбошисидаги «21» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисида низомда:
а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «ва суддан» сўзлари «, суд ва суд ҳужжатларини ижро этишдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ва суд органларидан» сўзлари «, суд органлари ва суд ҳужжатларини ижро этишдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида:
б) 1 — 3 иловалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ташкилий-штат тузилмаси, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 4-иловада (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низом):
учинчи хатбошидаги «тармоқларига» сўзи «, водопровод ва канализация тармоқлари, сув қувурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши «(кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади)» сўзларидан кейин «ҳамда сув» сўзлари билан тўлдирилсин;
«истеъмолчиларнинг энергия ресурслари ва сувга тежамкорлик билан муносабатда бўлиши ва улардан оқилона фойдаланиш масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;»;
саккизинчи хатбоши «ресурслари» сўзидан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» сўзлари билан тўлдирилсин;
«қарздор жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни қидиради, бу мақсадларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;»;
биринчи, иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги «тармоқларига» сўзи «, водопровод ва канализация тармоқлари, сув қувурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш, водопровод ва канализация тармоқлари, сув қувурларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳамда энергия ресурслари ва сувни ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширади;»;
биринчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошилар «ресурслари» сўзидан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» сўзлари билан тўлдирилсин;
«электр ва газ таъминоти корхоналари, водопровод-канализация хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар билан истеъмолчилар, электр, газ, водопровод ва канализация тармоқларига уланиш нуқталари тўғрисида, шунингдек истеъмол қилинган энергия ресурслари ва сув ҳажмларини аниқлашда маълумотлар алмашинувини амалга оширади»;
бешинчи хатбоши «корхоналари» сўзидан кейин «, водопровод-канализация хўжаликлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«г» кичик банднинг биринчи-тўртинчи хатбошилари «ресурслари» сўзидан кейин «ва сув» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи, иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги «ресурсларини» сўзлари «ресурслари ва сувни» сўзлари билан алмаштирилсин;
«белгиланган муддатларда истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини олади, уларнинг шахсий варақларига маълумотларни киритади, энергия ресурслари (электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчилар бундан мустасно) ва сувни истеъмол қилишнинг ойлик ҳажмларини аниқлайди;»;
«е) истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, энергия ресурслари ва сувга тежамкорлик билан муносабатда бўлиш ва улардан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш соҳасида:»;
иккинчи хатбоши «ресурслари» сўзидан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи — учинчи хатбошилар «ресурслари» сўзидан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши «энергия ресурсларидан фойдаланиш» сўзларидан кейин «, сув таъминоти ва сув чиқариш» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи — тўртинчи, ўнинчи — ўн биринчи хатбошилар «ресурслари» сўзидан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«энергия ресурслари учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган, Бюро талабномалари ижро этилмаган ҳолларда, шунингдек талон-торож қилиш, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш, водопровод ва канализация тармоқлари ва сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланганда, истеъмолчиларни электр, газ, водопровод ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиш»;
«энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бартараф этилган ҳамда тўловлар тўлиқ амалга оширилганда, илгари электр, газ, водопровод ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш (алоҳида истеъмолчиларни улаш ҳақида талабномалар юбориш);
электр, газ, водопровод ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта улаб берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундириш»;
«вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига энергия ресурслари ва сувни етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаётган истеъмолчиларга нисбатан жамоат таъсир чораларини кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш»;
«етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни ҳар ойда истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банкдаги ҳисобрақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ҳисобдан чиқариш»;
ўн тўртинчи хатбоши «, шунингдек судларга ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган мулкий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаларини киритиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «ресурслари» сўзидан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-банднинг «д» кичик банди «, шунингдек Жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида қўшимча жалб этиладиган мутахассислар ва бошқа шахслар сонини белгилайди» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари тегишинча катта давлат ижрочилари ва катта давлат ижрочиларининг ўринбосарлари ҳисобланади»;
19-банднинг иккинчи хатбошиси «тармоқлари» сўзидан кейин «(катта инспекторлар ва катта криминалистлар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбошидаги «Бюронинг электр ва газ таъминоти соҳасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича тузилмалари» сўзлари «Бюронинг тезкор шуъбалари ва қидирув бўлинмалари гуруҳлари (шуъбалари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бюронинг бошқа ходимлари фаолиятни меҳнат шартномаларига асосан, прокуратура органларига қабул қилишда қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, амалга оширади. Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳлари (шуъбалари)нинг давлат инспекторлари, қоида тариқасида, олти ой муддатга тузиладиган меҳнат шартномаларига асосан ишга қабул қилинади. Бунда бириктирилган ҳудудда энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорликнинг 80 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ундирилишини таъминлаш ушбу ходимлар билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг асосий шарти ҳисобланади»;
г) 5-иловада (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисида низом):
«Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланадиганн Бюро ходимларига хизмат гувоҳномаси Бош прокуратура томонидан берилади»;
18-банднинг биринчи хатбошиси «мақсадида» сўзидан кейин «тегишинча Бош прокурор ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Даражали унвонларга эга бўлган ходимларнинг хизмат кийимлари тавсифи ва алоҳида белгилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
бешинчи хатбоши «ходимлар» сўзидан кейин «, шунингдек прокуратура органларининг амалдаги кадрлар резервига олинган ва ҳисобида турган ходимлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши «бўлим бошлиқлари,» сўзларидан кейин «Бюронинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) директори,» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбоши «бошлиқлари ўринбосарлари,» сўзларидан кейин «Марказнинг директор ўринбосари, бўлим бошлиқлари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«адлия кичик маслаҳатчиси — Бюро марказий аппаратининг катта суриштирувчилари, катта инспекторлари, катта криминалисти ва криминалисти, Марказ дастурчилари, маъмурлари, муҳандислари, шуъба мудирлари, веб-дизайнер, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, ахборот технологиялари мутахассиси, ҳудудий бошқармаларнинг катта суриштирувчилари, суриштирувчилари, катта инспекторлари, инспекторлари, бош ревизорлари, катта ревизорлари, худудий бошқармаларнинг ахборот технологиялари мутахассислари, туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ўринбосарлари»;
«1 ва 2-даражали юрист — туман (шаҳар) давлат ижрочилари, суриштирувчилари, шунингдек, тезкор шуъбалар катта инспекторлари, инспекторлари, криминалистлари, қидирув бўйича катта инспекторлар ва инспекторлар;»;
«Мазкур Низомнинг 67-бандида санаб ўтилган ходимларга даражали унвонлар, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, белгиланган муддатларда берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг прокуратура органларининг амалдаги кадрлар резервига олинган ва ҳисобида турган ходимларига даражали унвонлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбарининг тавсиясига асосан берилади»;
29-банднинг биринчи хатбошисидан «, шунингдек ваколат доирасида Бюро директори» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбошидаги «Мажбурий ижро бюросининг Фахрий ходими» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши «бериш,» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«351. Бюро директори, истисно тариқасида, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш ҳуқуқига эга»;
«441. Бюро директори ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланилиши асослилиги ва қонунийлиги устидан назоратни амалга оширади ҳамда асосланмаган ва ноқонуний буйруқларни бекор қилиш чораларини кўради»;
«Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг раҳбар лавозимларига кадрлар резерви тегишинча Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари коллегияларида тасдиқланади»;
«71. Бюронинг ишдан ноқонуний бўшатилган, бошқа лавозимга ўтказилган, даражали унвондан маҳрум этилган ходимлари муқаддам эгаллаган лавозимига ва даражали унвонида қайта тикланади ёки бошқа тенг лавозимга тайинланади»;
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди иккинчи хатбошиси «сотишдан» сўзидан кейин «, шунингдек сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини кўрсатишдан» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги низом 6-бандининг «б» кичик банди ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қарздор жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни қидиришда мажбурий ижро органлари билан ҳамкорлик қилиш».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида:
б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси «реализация қилиш» сўзларидан кейин «, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 1-иловада (Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом):
14-банднинг биринчи хатбошисидаги «олдинги кун соат 9-00 да» сўзлари «икки иш куни олдин (соат 13-00 да)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Буюртма электрон рақамли имзо билан имзоланади. Буюртмада закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг реквизитлари кўрсатилади.
Буюртмачи буюртмага закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини илова қилиши мумкин»;
иккинчи хатбошидаги «кейинги иш кунидан» сўзлари «буюртма чақириб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Буюртмачига қайтарилган закалат пули буюртмачи томонидан банк ҳисобрақами реквизитлари нотўғри кўрсатилганлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра операторнинг банк ҳисобрақамига қайта келиб тушган тақдирда, оператор банк реквизитлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар сўровномасини юбориб, иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади. Мазкур ҳолатда закалат пули буюртмачи ўзининг банкдаги ҳисобрақами реквизитларини аниқ кўрсатиб мурожаат қилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай буюртмачига қайтарилади»;
«18. Иштирок этиш учун буюртма қабул қилингандан кейин у қуйидаги талабларга риоя этилганлиги юзасидан текширилади:
буюртма белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги, шунингдек электрон рақами имзонинг буюртма берган шахсга тегишлилиги ва асли эканлиги (шу жумладан амал қилиши тўхтатилиши, бекор қилиниши);
закалат пулининг операторга келиб тушиши, шунингдек закалат киритилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати реквизитлари, унда ёзилган тўлов мақсадида кўрсатилган лот рақамининг буюртмада кўрсатилган тўлов ҳужжати реквизитлари ва лот рақамига мувофиқлиги.
мазкур Низомнинг 3-банди учинчи-бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларга мансуб бўлмаган шахслар томонидан буюртмалар берилиши;
Буюртма дастур ёрдамида автоматик тарзда текширилади, текширув натижаси ва қабул қилинган қарор ҳақида буюртмачига зудлик билан хабар қилинади, ушбу банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Агар, дастур ёрдамидаги текширувлар натижаларига кўра буюртманинг барча талабларга мувофиқлиги, бироқ операторнинг банкдаги ҳисобрақамига закалат пули келиб тушмаганлиги аниқланса, оператор бу ҳақда буюртмачини зудлик билан хабардор қилади ва буюртма бўйича икки иш кунидан кечиктирмай якуний қарор қабул қилиниши кераклигини маълум қилади»;
«19. Буюртма мазкур Низомнинг 18-банди иккинчи-бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келган тақдирда, оператор зудлик билан буюртмачига электрон онлайн-аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек электрон почта орқали буюртмачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади»;
«20. Буюртма мазкур Низомнинг 18-банди иккинчи-бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан (буюртма берилган пайтда закалат пули операторнинг банкдаги ҳисобрақамига келиб тушмаган ҳолларда икки иш куни давомида) буюртмачининг электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон хат билан билдиришнома юборади»;
«Энг паст нарх аукцион объекти баҳоланган қийматининг 80 фоизи миқдорида, мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобланган аукцион объекти бўйича эса — аукцион объекти баҳоланган қийматининг 90 фоизи миқдорида белгиланади»;
43-бандда «мол-мулкни таклиф қилинган нархда сотиб олишга рози бўлгунга» сўзлари «лот нархи тўғрисидаги таклифни тасдиқлагунига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«44. Агар иштирокчиларнинг бири таклиф қилинган лот нархини тасдиқласа, аукционнинг қолган иштирокчиларига унинг бошланғич нархидан 2 фоизга оширилган лот нархини тасдиқлаш таклиф этилади. Бунда лот нархи ҳақидаги кейинги таклифни тасдиқлаш вақти ўн дақиқага узайтирилади.
Охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқа мобайнида иштирокчилардан биронтаси томонидан кейинги таклиф тасдиқланмаса, аукцион натижалари тўғрисидаги баённома автоматик тарзда шакллантирилиб электрон онлайн-аукцион тугатилади. Лот нархи тўғрисидаги таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб тан олинади.
Агар иштирокчи томонидан электрон онлайн-аукцион ўтказилиш вақти тугашига ўн дақиқадан кам қолганда лот нархини бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида ошириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланса, аукцион ўтказилиш муддати охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқага узайтирилади. Лот нархини бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида ошириш тўғрисидаги ҳар бир кейинги таклиф электрон онлайн-аукцион ўтказилиш вақтини ўн дақиқага узайтиради. Бунда электрон онлайн-аукцион ўтказилиш вақти 3 соатдан ошмайдиган муддатга узайтирилади ва аукцион соат 21-00 гача тугалланиши керак. Лот нархи тўғрисидаги таклифни соат 21-00 га қадар охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб тан олинади»;
учинчи хатбоши «, аукцион давомида лот нархини ошириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланган тақдирда — охирги ва ундан олдинги ставкалар (аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган охирги ва ундан олдинги қадамлар ҳисобга олинган нарх)» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши «, аукцион давомида лот нархини ошириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланган тақдирда — охиргидан олдинги ставкани қилган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши» сўзлари билан тўлдирилсин;
«аукцион ғолиби ҳамда охиргидан олдинги ставкани қўйган ва унга мазкур Низомнинг 53-бандида белгиланган тартибда мол-мулкни сотиб олиш таклиф этилган иштирокчи томонидан белгиланган муддатда мол-мулк қиймати тўлиқ тўланмаса»;
48-банднинг иккинчи хатбошиси «Бунда,» сўздан кейин «баҳоланган қийматнинг 50 фоизига етгунига қадар» сўзлари билан тўлдирилсин;
53-банднинг биринчи хатбошисидан «нархни ошириб бориш усулида ўтказилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3387-сон «Прокуратура органларининг ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мультимедия марказининг бошқарув ходимлари, шунингдек шартнома асосида жалб қилинадиган мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.