Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни тартибга солиш, товарларнинг божхона расмийлаштируви шартларини умум қабул қилинган жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона жараёнлари ва расмиятчилигини соддалаштириш, шунингдек, божхона чегарасини босиб ўтаётган жисмоний шахслар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
а) жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари божхона чегаралари оркали олиб ўтишда — 2 000 (икки минг) АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 300 (уч юз) АҚШ доллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — бир календарь чорак мобайнида 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — 100 (юз) АҚШ доллари;
(1-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 07/18/3873/1578-сон)
б) божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турлари нормалари 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган товарларнинг чекланган нормалари 5 000 (беш минг) АҚШ доллари;
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан олиб чиқиш нормалари 2-иловага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортлари орқали божхона чегарасидан кесиб ўтиш ҳолатлари бундан мустасно;
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 07/18/3873/1578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) мазкур банднинг «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган меъёрлар доирасида товарларни жисмоний шахс томонидан божхона чегарасидан олиб кирилиши ва олиб чиқилиши мажбурий ёзма декларациясиз амалга оширилади, бундан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган товарлар мустасно;
жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда товарларнинг миқдори ҳисобга олинади ва бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади;
мазкур банднинг «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган меъёрлардан ошганда ҳамда жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб ўтилганда, қонун ҳужжатларига биноан олиб кирилаётган товарларнинг барча суммасига нисбатан божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган товарлар меъёрларини ва олиб ўтиш шартларини белгилаши мумкин;
(1-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 07/18/3873/1578-сон)
LexUZ шарҳи
1-банднинг «д» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
1-банд «д» кичик бандининг олтинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари мавжуд бўлган ҳолатларда республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ва товарларни қонунчиликда белгиланган нормаларининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, йўловчи божхона декларациясини тўлдириб олиб чиқиш ҳуқуқига эга.
(1-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2020 й., 06/20/6066/1317-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (М.В. Тохирий) Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Комилов) билан биргаликда ушбу қарорнинг тартиб-қоидаларини республика аҳолиси ва хорижий давлатлар фуқароларига ўз вақтида етказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширишни таъминласин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг тартиб-қоидаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 июлдаги ПҚ-1118-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Изоҳ. Ушбу товарлар қиймати жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишда мазкур қарорнинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган чекланган нормаларга киритилади.
Изоҳ. Ушбу товарлар қиймати жисмоний шахс томонидан олиб келишда мазкур қарорнинг 1-банди «в» кичик бандида белгиланган чекланган нормага киритилади.