Қаранг: мазкур Кодекснинг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг VI бўлими («Халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ қилиш»).
Ушбу Кодекснинг 20 ва 21-моддаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ва таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиниши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси котибини, таржимонни рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Ушбу модда биринчи қисмининг 41, 5 ва 51-бандларида кўрсатилган ишлар низо юзага келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси юридик ёки жисмоний шахслар бўлишидан қатъи назар, суд томонидан кўриб чиқилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ишлар иқтисодий судлар томонидан иқтисодий суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича ушбу Кодекснинг 291-бобида кўрсатилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 41-моддаси, 118-моддасининг еттинчи қисми, 173-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуни 27-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 31-моддаси иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг 11-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни 12-моддаси биринчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси, 13-моддаси биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган процессуал ҳаракатлар амалга оширилаётган вақтда судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) суд мажлисининг котиби сифатида қатнашади.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 20 ва 21-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун суд чақирувига биноан келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертиза ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Кооперация тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66, 67, 69 — 79-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сонли «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 4-банди.
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Аммо уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
3) ушбу Кодекс 101-моддасининг 3 ва 4-бандларида ва 102-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;
Судья ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган асослар бўйича, шунингдек агар билдирилган талаб ушбу Кодекснинг 135-моддасида назарда тутилмаган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.
Судья ушбу Кодекс 151-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризасини, агар даъво аризасига давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги ёки даъвогарда мавжуд бўлмаган далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги тегишли илтимосномалар илова қилинган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли.
Судьянинг ушбу Кодекс 151-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасида фақат мазкур модда иккинчи қисмининг 1 — 4, 6 — 8, 11-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар берган тушунтиришларнинг бошланган ва тугаган вақти, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришлари, музокаралар ва прокурорнинг фикрлари акс эттирилади, шунингдек суд мажлисида ёзиб олиш техник воситаларидан фойдаланганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Ушбу Кодекс 223-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилиши керак.
Ушбу Кодекс 228-моддасининг иккинчи қисми талабларига риоя этилмаганда, шунингдек ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилади.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг тўртинчи қисмида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаганда, шунингдек ариза олти ойлик муддат ўтгач берилган тақдирда ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 37-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган иқтисодий суднинг иш юритувида бўлса, мазкур ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётган иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдириши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 2321-моддасида кўрсатилган аризалар ёзма шаклда берилади ва арбитраж муҳокамасининг тарафи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак, арбитраж суди томонидан далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисида берилган ариза эса раислик қилувчи арбитр томонидан имзоланиши керак.
Ушбу Кодекснинг 2323-моддасида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишларни кўриб чиқиш чоғида суд доимий арбитраж муассасаси арбитрларининг рўйхатига киритилган арбитрлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётган иш билан боғлиқ бўлган иш материалларини талаб қилиб олиши мумкин. Арбитраж муассасаси талаб қилиб олинадиган ҳужжатларни сўров қабул қилинганидан кейинги кундан кечиктирмай иқтисодий судга тақдим этиши шарт.
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 244, 245, 247-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли «Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар суднинг қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
Ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
5) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
ушбу Кодекс 307-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан;
ушбу Кодекс 307-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
2) шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 311-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 313-моддасининг учинчива тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса;
Ушбу Кодекснинг 307 — 313-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан ўрганилади.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
3) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;
7) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу бобда тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриш учун назарда тутилган тартибда тафтиш инстанцияси суди томонидан кўрилади.