16.01.2018 йилдаги 29-сон
Ҳужжат 20.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. ЭИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Президент қарорларида ва уларни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда, шунингдек, ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 августдаги 677-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 09/18/677/1781-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон)
6. Инвестор Дирекцияга ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун тўлдирилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) тақдим этади. Инвестиция буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон)
8. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқади.
9. Ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомалари, камчиликлари кўрсатилган ҳолда, кўриб чиқилмасдан инвесторга қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон)
22. Инвестия лойиҳалари бўйича ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган хулосалар ваколатли ташкилотлар томонидан уларга лойиҳанинг инвестиция буюртманомаси ва бизнес-режаси келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига умумлаштириш ва Республика кенгаши йиғилишининг баёни лойиҳасини тайёрлаш учун юборилади.
33. Дирекция ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ қатнашчиси гувоҳномасини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.

________________________(ҳудуд номи) эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши

«__________________» эркин иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун инвестиция буюртманомаси

1. Инвестор (инвесторлар) тўғрисида маълумотлар

Мурожаатчи (инвестор ёки инвесторлар) ташкилотнинг номи, келиб чиққан давлати

Инвестор (ёки инвесторлар) тўғрисида маълумот, жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчи(лар) ва бошқалар

Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, таъсисчиларнинг устав фондидаги улушининг тақсимланиши ва қўйилмаларнинг шакли

Мурожаатчи ташкилотнинг жойлашуви (манзили)

2. Инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумотлар

Инвестиция лойиҳасининг номи

Инвестиция лойиҳасининг мақсади ва қисқача тавсифи, жумладан ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, қўлланилиши ва асосий белгилари

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ТИФ ТН коди (10 та белги)

Маҳсулотнинг ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, экспортга ва ички бозорга йўналтириладиган ҳажмини (натура кўринишида ва экв.АҚШ долларида) ҳисобга олган ҳолда

Асосий хом-ашё, материал ва бутловчи қисмлар (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши (% да)

Хом-ашё, материаллар, бутловчи қисмларга бўлган йиллик талаб (экв. АҚШ долларида), шу жумладан маҳаллий ва импорт

Маҳаллийлаштириш даражаси
(МД=(1-И/Т)х100%)* ҳамда тайёр маҳсулот товар позициясининг ТИФ ТН коди бўйича ўзгариши (1 йил, 2 йил, 3 йил)

Маҳсулот стандартлари — ГОСТ, ОСТ, ТУ, O’zDst, ISO 9001 и ISO 14001 ва бошқалар

Фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси

Ишлаб чиқаришнинг бошланиш санаси

Ташкил этилаётган иш ўрни, жумладан маҳаллий ходимлар

3. Зарур майдон ва инфратузилма тўғрисида маълумотлар

Талаб этиладиган майдон (га)

Ишлаб чиқариш майдонлари (кв.м.)

Электроэнергияга бўлган талаб (кВт/соат йилига), ўрнатиладиган қувват (кВт ёки МВт)

Табиий газга бўлган талаб (куб.м., йилига), босим (атм.)

Ичимлик ва техник сувга бўлган талаб (куб.м., йилига)

Ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг мавжудлиги, жумладан газлар (номлари) кг, йилига ёки соатига, қаттиқ чиқиндилар (номлари) тн/ойда, суюқ чиқиндилар (номлари) тн/ойда ва бошқалар

4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари

Лойиҳанинг қиймати (экв.АҚШ долларида)

Молиялаштириш манбалари (тўғридан- тўғри инвестициялар, маҳаллий таъсисчилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари)

Машина ва асбоблар қиймати (экв.АҚШ долларида), жумладан маҳаллий ва импорт

ҚМИ қиймати (экв.АҚШ долларида)

Айланма капитал суммаси (экв.АҚШ долларида)

Инвестицияларни киритиш шакли ва жадвали

Лойиҳанинг қопланиш муддати (бизнес-режага мувофиқ)

Ушбу 20___йил «___»_____________даги «__________» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда Битим деб аталади):
(I) «__________» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ДУК Ўзбекистон Республикаси Президентининг «__________» эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш тўғрисида» 20___йил «___»____________даги ПФ-________-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг билан 20___йил «___»____________даги ______-сон қарорига мувофиқ, кейинги ўринларда «____________» ЭИЗ Дирекцияси ва,
(II) Инвестор, _______________________________________________
ўртасида жаҳон стандартлари мос __________________ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ушбу маҳсулотга бўлган Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги ва ташқи бозорлардаги талабни қондиришни таъминлаш мақсадида,
Инвестор Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий имкониятга, техник ва профессионал билимларга эгалигини ҳисобга олиб, томонлар ушбу Битимни қуйидагилар тўғрисида тузишди:

1-МОДДА
ТАЪРИФ ВА ТУШУНТИРИШ

Инвестиция лойиҳаси — Инвестиция объектининг «____________» ЭИЗ ҳудудида, аввалдан белгиланган вақт давомида, ўз маблағларини ва (ёки) турли манбалардан жалб қилинадиган капитални (тўғридан-тўғри инвестицияларни) киритиб, лойиҳаолди, тайёрлов, лойиҳа қурилиш-монтаж ишлари, ускунани етказиб бериш ва ишга тушириш, хомашё ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ҳамда Инвестиция объектини ишга тушириш ва келгусида фойдаланиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларнинг йиғиндиси.
Инвестиция объекти — ___________________ни ишлаб чиқариш бўйича, Инвестиция лойиҳасида кўзда тутилган барча муҳандислик коммуникациялар, ишлаб чиқариш технологияси ва ускунасини ҳисобга олган ишлаб чиқариш комплекси.
Инвестор — белгиланган тартибда танловдан ўтган ҳамда ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга ошираётган инвестиция фаолияти субъекти;
Компания — амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган ва қуйидаги манзилда жойлашган юридик шахс: Ўзбекистон Республикаси, ________________вилояти, «___________» ЭИЗ;
Томонлар — «___________» ЭИЗ ва Инвестор ёки контекстга боғлиқ равишда алоҳида;
Инвестициялар — Инвесторнинг Инвестиция лойиҳасига киритиладиган барча маблағлари;
Амалдаги қонунчилик — Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги.

2-МОДДА
БИТИМ ПРЕДМЕТИ

2.1. Ушбу Битим Инвесторнинг Корхона томонидан амалга оширилаётган Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш ва амалга ошириш бўйича ҳуқуқи, мажбурияти ва масъулиятини, «______________» ЭИЗ Дирекциясининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқи, мажбурияти ва масъулиятини белгилайди, шунингдек, ушбу Битим билан Инвестор ва Корхона учун яратилган ҳимоя кафолати ва услублари, имтиёз ва афзалликлари билан боғлик бўлган шартнома муносабатларини белгилайди.
2.2. Инвестиция лойиҳаси тўғридан-тўғри инвестициялар, маҳаллий таъсисчиларнинг ўз маблағлари ёки Инвесторнинг масъулияти остида жалб этилаётган тижорат банклари кредитлари ҳисобига амалга оширилади.
2.3. Инвестиция лойиҳаси бир неча босқичларда амалга оширилади. Инвестициянинг умумий суммаси ______ йил давомида ______________экв. АҚШ долларини ташкил этади (инвестицияни киритиш жадвалига мувофиқ).

3-МОДДА
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ОБЪЕКТИ ВА ҲАЖМИ

3.1. Корхона таъсисчилари бўлиб, ___________________ ва ________________ корхонаси ҳисобланади.
3.2. Устав фондини шакллантиргандан сўнг, Корхона ______________ни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ____________________миқдордаги инвестицияни таъминлаши керак.

4-МОДДА
ФАОЛИЯТ ТУРИ

4.1. Инвестиция лойиҳасининг фаолияти — ________________ ҳажмда ___________________ ишлаб чиқариш ҳисобланади.
4.2. Корхона амалдаги қонунчиликда тақиқланган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.

5-МОДДА
БИТИМНИНГ КУЧГА КИРИШИ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

5.1. Ушбу Битим уни имзолашган санадан бошлаб кучга киради ва 20__ йилнинг ____________ гача (ЭИЗнинг фаолият юритиш муддатидан ошмаган муддат кўрсатилади) амал қилади.
5.2. Ушбу Битимнинг барча шартлари, у кучга кирган санадан бошлаб, Томонлар учун мажбурий ҳисобланади.

6-МОДДА
«__________» ЭИЗ ДИРЕКЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6.1. Ушбу Битимга мувофиқ «__________» ЭИЗ Дирекцияси ўзига берилган ваколатлар доирасида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
6.1.1. эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланган Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жадвалига мувофиқ Инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини текширишни амалга ошириш;
6.1.2. компания белгиланган тартибда рўйхатдан ўтгандан сўнг «__________» ЭИЗ қатнашчилари реестрига киритиш ва унга тегишли «__________» ЭИЗ қатнашчиси Гувоҳномасини бериш;
6.1.3. Инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида амалга оширилиши, Инвестиция объектини ишга тушириш ва фаолият юритиши учун зарур инфратузилма (электрэнергия, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар), ҳудудни ободонлаштиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;
6.2. «__________» ЭИЗ Дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
6.2.1. ушбу Битим бўйича Инвестор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида ҳисобот ва Инвестия лойиҳаси амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотни инвестордан олиш.
6.2.2. амалдаги қонунчилик ва ушбу Битимга мувофиқ Инвестор томонидан ўз мажбуриятларининг тегишли равишда бажарилиши юзасидан назорат олиб бориш;
6.2.3. ўзига топширилган ваколатлар доирасида «__________» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулкидаги кўчмас мулк объектларини бошқариш;
6.2.4. Инвестор томонидан Инвестициялаш тўғрисидаги битимга мувофиқ асосий мажбуриятларини, жумладан, ўз вақтида инвестиция киритилиши, Инвестиция объектининг ишга туширилиши ва фаолият юритиши, ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилиши, маҳсулотнинг экспорт қилиниши, маҳаллий ходимларнинг ўқитилиши, экологик хавфсизлик ва табиат муҳофазаси соҳасидаги Амалдаги қонунчилик нормаларига амал қилиниши, тизимли бузиш содир этилган тақдирда Компанияни «__________» ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида маъмурий кенгаш ва/ёки эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) таклиф киритиш.

7-МОДДА
ИНВЕСТОРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

7.1. Ушбу Битимга мувофиқ Инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
7.1.1. _____ойда (ёки маъмурий кенгаш Раиси томонидан тасдиқланган Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тармоқ жадвалига мувофиқ) ______________ (экв. млн АҚШ доллари) миқдоридаги инвестицияни тўлиқ киритиш;
7.1.2. маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тармоқ жадвалига мувофиқ Инвестиция объекти қурилишини бошлаш ва тугатиш;
7.1.3. Инвестиция лойиҳасининг бизнес-режасига мувофиқ экспортга ва ички бозорларга йўналтириладиган ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини амалга ошириш;
7.1.4. қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда, ускуналарни ўрнатишда ва хўжалик фаолиятини юритишда тегишли норма ва қоидаларга, жумладан экологик хавфсизлик ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги Амалдаги қонунчилик нормаларига риоя этиш;
7.1.5. Корхонада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга кафолат берувчи бошқариш тизимни жорий этиш ва бундай тизимни ўз вақтида сертификатлаш;
7.1.6. меҳнат шароитларини таъминлаш ва меҳнат тўғрисидаги Амалдаги қонунчилик нормаларига риоя қилиш ҳамда маҳаллий аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари ташкил этиш (ташкил этилаётган иш ўрнининг умумий миқдорининг камида 90%), жумладан, Инвестор мутахассисларининг бошчилигида амалдаги корхоналарда маҳаллий мутахассисларни ўқитишни ташкил этиш;
7.1.7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича (жумладан, инвестицияни миқдори, ишлаб чиқаришнинг ишга туширилиши, маҳаллийлаштириш даражаси, маҳсулотнинг экспорт қилиниши, янги иш ўринлари) Амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳисоботларни «__________» ЭИЗ Дирекциясига тақдим этиш;
7.1.8. «__________» ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатга олинганлиги учун, Республика кенгаши томонидан белгиланган миқдордаги тўловни амалга ошириш.
7.2. Ушбу Битимга мувофиқ Инвестор Корхона томонидан қуйидаги мажбуриятларнинг қабул қилинишини таъминлайди:
7.2.1. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланишини амалга ошириш;
7.2.2. Корхона томонидан меҳнат, табиат муҳофазаси, техника хавфсизлиги соҳасидаги Амалдаги қонунчилик нормалари талабларига риоя этилиши ҳамда табиий ресурслардан унумли фойдаланиш бўйича барча зарур чораларни қўллаш;
7.2.3. Корхона томонидан Инвестиция объекти жойлашган ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ишларни амалга ошириш.

8-МОДДА
ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

8.1. Томонлар Битимнинг шартларига мувофиқ ушбу Битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ва/ёки етарли бажармаганлиги учун жавобгарликка тортилади. Битимда белгиланмаган ҳолатларда Томонлар Амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ушбу Битимга кўра Инвестор томонидан ўзига юкланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Корхона Республика кенгашининг қарори билан «__________» ЭИЗ қатнашчиси реестридан, барча белгиланган имтиёзлар ва афзалликларнинг амал қилиши тўхтатилган ҳолда чиқарилиши мумкин.
8.2. Инвестор «__________» ЭИЗ Дирекциясининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас, тегишли равишда «__________» ЭИЗ Дирекцияси Инвесторнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.

9-МОДДА
БИТИМНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА ТУГАТИШ

9.1. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра Битимга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган бўлиши ва Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши лозим.
9.2. Битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тўхтатилиши мумкин:
9.2.1. Ушбу Битимнинг 5.1-бандида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаганда;
9.2.2. ажратилган ҳудуднинг белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ёки қурилиш-монтаж ишларини бошлаш таъминланмаган тақдирда.
Корхонага Инвестиция лойиҳаси учун ҳудуд ажратиш тўғрисидаги қарор маъмурий кенгашнинг қарори билан бекор қилинади;
9.2.3. «__________» ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум бўлган тақдирда;
9.2.4. Инвестор ушбу Битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;
9.2.5. «__________» ЭИЗ муддатидан аввал тугатилганда;
9.2.6. Ушбу Битимнинг 10.3-бандида кўзда тутилган ҳолатда;
9.2.7. Амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда.
9.3. Ушбу Битим бекор қилинган тақдирда Инвесторга ва Компанияга Амалдаги қонунчилик билан берилган барча имтиёз ва афзалликлар тўхтатилади.

10-МОДДА
ФОРС-МАЖОР

10.1. Томонлар ушбу Битим бўйича мажбуриятларининг тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавобгарликдан қуйидаги ҳолатларда озод этилади: агар бу ҳолат бартараф этила олинмайдиган кучлар таъсири натижаси бўлганда, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган табиий офатлар (зилзила, сув тошқинлари ва бошқалар), ташқи объектив омиллар (эпидемиялар, Томонларнинг оқилона назорати остида бўлмаган бошқа ҳодисалар), ушбу ҳолатлар мавжуд бўлган вақтга, агар бу ҳолатлар тўғридан-тўғри ушбу Битимнинг бажарилишига таъсир этган бўлса.
10.2. Томонлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари вужудга келиш тўғрисида хабардор қилишга мажбур. Агар, бир Томон бошқа Томонни бундай ҳолат содир бўлиши ҳақида 30 кун муддатда ўз вақтида хабардор қилмаса, мазкур Томон кўрсатиб ўтилган ҳолатларни форс-мажор сифатида эътироф этиш ҳуқуқини йўқотади.
Форс-мажор ҳолатлари содир бўлган ҳудуддаги ваколатли ташкилот томонидан берилган тасдиқ бундай ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг давомийлигига етарли далил бўлади.
10.3. Агар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар вужудга келтирган ҳолатлар бир йилдан зиёд давом этса, Томонлар ушбу Битимни, жарималар ва (ёки) неустойкани тўламасдан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа Томоннинг кўрган зиёнини камайтириш бўйича барча имконияти бўлган чораларни кўриб, давом эттиришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
10.4. Иккала Томон форс-мажор ҳолатлари оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўришга мажбур.

11-МОДДА
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

11. Томонлар ушбу Битимнинг ижроси натижасида келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни ўзаро музокаралар ва маслаҳатлар йўли билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилади.

12-МОДДА
ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

12.1. Ушбу Битим шартлари ва Томонларнинг молиявий ҳолати, шунингдек, Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган учинчи шахслар билан Битим тўғрисидаги ҳар қандай маълумот махфий ҳисобланади ва ошкор қилинмайди.
12.2. Томонлар тўлов ва почта реквизитларидаги барча ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини зудлик билан хабардор қилишлари шарт. Эски манзил ва ҳисоб рақамлари бўйича, уларнинг ўзгариши тўғрисида хабардор бўлишдан олдин амалга оширилган ҳаракатлар мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади.
12.3. Ушбу Битим ҳар бир томон учун биттадан 2 та нусхада давлат (ёки рус) ва инглиз тилларида, _____ бетда тузилган. Ҳамма нусхалар тенг юридик кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келган тақдирда Томонлар тегишли равишда ўзбек (ёки рус) тилидаги матнга мурожаат этишади.

ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ер участкаси олиш учун ЭИЗ қатнашчиси Давлат хизматлари марказларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг иловасидаги шаклда ер участкаси ажратиш тўғрисидаги ариза билан почта орқали ёки шахсан бориб мурожаат этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат экология экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорига мувофиқ лойиҳа инвестори томонидан атроф муҳитга таъсир этиш бўйича ариза келиб тушган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 5-банднинг учинчи хатбошида «Маъмурий кенгаш» сўзлари «Навоий вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банднинг иккинчи хатбошида «Маъмурий кенгаш» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 11-банднинг 11.4-кичик бандида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Навоий вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-бандда «Маъмурий кенгашига» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
г) 18, 30 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 2-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошида «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Тошкент вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилардан «эркин иқтисодий зоналар» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 11-банднинг «3» кичик бандида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-бандда «Маъмурий кенгаши» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
г) 18, 21, 30, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошида «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Жиззах вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошиларда «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» ва «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига» сўзлари тегишли равишда «Маъмурий кенгаш» ва «Маъмурий кенгашга» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Жиззах вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгаши» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-иловага берилган ҳаволада «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 3-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг (кейинги ўринларда маъмурий кенгашлар деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошида «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг» сўзлари «Маъмурий кенгашнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошида «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига» сўзлари «Маъмурий кенгашга» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-бандга қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд қўшилсин:
6-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
е) 4-илова кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 5-иловага берилган ҳаволада «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Самарқанд вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Бухоро вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгаш» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Фарғона вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин»;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Хоразм вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 1-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига» (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловадан изоҳ чиқариб ташлансин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Жиззах вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Наманган вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошисида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгаши» сўзлари «Сирдарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Сурхондарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Тошкент вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгаши» сўзлари «Тошкент вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда «Маъмурий кенгашга» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
18, 21, 30-бандларда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда «Маъмурий кенгаш» сўзлари тегишли келишикда «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига» сўзлари «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари «Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.