26.12.2017 йилдаги 1023-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 25.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) VI бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) илова 1-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Асосий моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида» 2003 йил 29 сентябрдаги Ф-1845-сон фармойишига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар, хомашё ва материаллар асосий турларининг ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган моддий баланслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 4 майдаги Ф-4926-сон фармойишига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 26 декабрдаги 281-сон қарори рус тилидаги матнидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 520-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Распоряжение Президента Республики Узбекистан от 4 февраля 2005 года № Р–2118 «О порядке разработки, рассмотрения и подписания постановлений и распоряжений Кабинета Министров» заменить словами «постановление Президента Республики Узбекистан от 28 июля 2017 года № ПП–3161 «Об утверждении Регламента аппарата Президента Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойиши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.