Давлат хизматлари кўрсатишда фуқаролардан талаб этилаётган ахборотлар ва ҳужжатлар рўйхатини тубдан қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
чет элдаги ҳаракатлар учун зарур бўлган, хорижий давлатлар органлари томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатларнинг, апостиль қўйиладиган ва белгиланган тартибда легаллаштириладиган, шунингдек, қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолатларда фақат ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилади;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг нусхалари олинади, улар давлат хизматлари кўрсатувчи орган томонидан тасдиқланади, асл нусхалари эса қайтариб берилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида Низомнинг 4-банди «б» кичик банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва хорижий кредитларни бериш тартибининг 19-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 09/18/409/1296-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун (1 ва 1а-иловалар) уларнинг эгаси олдиндан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига белгиланган шаклдаги ёзма ариза (2-илова), олиб чиқиб кетиладиган ашёларнинг рўйхатини, шунингдек, ашёларнинг ўзини тақдим этиши шарт. Матбаа асарлари олиб чиқилиши учун рўйхат икки нусхада тақдим этилади (3-илова)».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 октябрдаги 454-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Намунавий низомнинг 1.2-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ширкатнинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомнинг 1-иловасидаги Илмий даража дипломини нострификациялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига юбориладиган аттестация иши ҳужжатларининг рўйхати 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 9-бандида:
«лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда меҳнат дафтарчаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади)»;
«лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда меҳнат дафтарчаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади)».
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 30-бандида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 12-бандининг ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
б) лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органининг ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
г) лицензия талабгорида ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд асбоб-ускуналар ва аппаратуралар рўйхати;
д) тегишли якка тартибдаги тадбиркорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом, малака ошириш, ихтисослашувдан ўтиш тўғрисидаги ҳужжатлар, меҳнат дафтарчасининг нусхалари)».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон)
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги Низомда:
«1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун ариза берувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)»;
«1) реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади)».
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 9-бандида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида Низом 11-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади)».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 12-банди еттинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 14-бандининг тўртинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-банди учинчи хатбошидаги «ва нотариал тасдиқланган нусхалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
иккинчи хатбошидаги «гувоҳноманинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси» сўзлари «гувоҳнома» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари» сўзлари «дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари» сўзлари «дафтарчалари (мавжуд бўлганда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Иккинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларда кўрсатилган ҳужжатлардан нусхалар олиниб, асли қайтариб берилади»;
бешинчи хатбошидаги «дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари» сўзлари «дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари» сўзлари «дафтарчалари (мавжуд бўлганда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари» сўзлари «дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари» сўзлари «дафтарчалари (мавжуд бўлганда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 8-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 8-банди «е» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «(нотариал тасдиқланган)» сўзлари чиқариб ташлансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 15-бандининг еттинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 9-бандининг «а» кичик бандидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низом 24-бандининг бешинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
юридик шахс учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), хизмат кўрсатадиган банкнинг номи, банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами, муассисларининг (қатнашчиларининг) рўйхати, уларнинг манзиллари ва фаолияти турлари;
б) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
в) асосий иш жойи бўйича штатдаги риэлторларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси ва буйруқларнинг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган нусхалари;
г) лицензия талабгори штатида турган ходимларнинг риэлторлар малака сертификатларининг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган нусхалари, жисмоний шахс учун — риэлтор малака сертификатининг нусхаси;
д) риэлторлик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигидан далолат берадиган ҳужжат нусхаси. Бунда риэлторлик хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган мол-мулкни киритиш ҳисобига устав капиталини пулсиз шаклда қисман ёки тўлиқ шакллантиришга йўл қўйилади;
Ушбу банднинг «в», «д», «е» кичик бандлари талаблари лицензия талабгорлари бўлган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 27-бандидаги «ёки нотариус» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 09/10/1049/4245-сон)
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-илованинг изоҳ қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-бандида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2018 й., 09/18/255/1034-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2018 й., 09/18/256/1029-сон)
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«к» кичик бандидаги «васиятноманинг нотариал тасдиқланган» сўзлари «нотариал тасдиқланган васиятноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 14-банди учинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 156-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-бандида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 96-бандининг еттинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари 21-бандининг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) оммавий тадбирнинг ташкилотчиси — жисмоний шахс учун — паспорт (шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат)нинг нусхаси».
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 августдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандидаги «е» кичик банди чиқариб ташлансин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«б) маълумоти тўғрисидаги диплом ёхуд фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасини олганлик тўғрисидаги диплом ёхуд ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси ёхуд фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасини олганлик тўғрисидаги дипломнинг нусхаси, шунингдек, маълумоти ёки илмий даражаси тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг нострификациялангани тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномаси»;
«д) махсус ўқувдан ва малака оширишдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат ёки уни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топширгунгача бўлган санагача бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади)»;
«Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Ушбу банднинг «б» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлардан нусхалар олиниб, асли қайтариб берилади ҳамда ушбу бандда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди»;
«в) махсус ўқувдан ва малака оширишдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки уни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (у агар ўқиш тугаган санадан бошлаб ҳужжатлар топширилган санагача бир йилдан кўп вақт ўтмаган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади)».
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги Низомда:
46. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):
а) 1-илованинг 7-банди бешинчи хатбошидаги «нотариал тарзда тасдиқлатилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 18-банди иккинчи хатбошидага «нотариал тарзда тасдиқлатилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 3-илованинг 9-банди иккинчи хатбошидаги «нотариал тарзда тасдиқлатилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-бандида:
48. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Темир йўл шохобча йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандида:
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомнинг 24-бандида:
50. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисида Низомда:
51. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-бандида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-бандида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низом 10-бандининг бешинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.