Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмалари томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш мониторингларини ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ташкилий тузилмаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппаратининг 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тузилмаси тўғрисидаги;
бир ой муддатда туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари конференцияларини ҳамда икки ой муддатда – ҳудудий ва республика конференцияларини ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари конференцияларини ўтказишга доир ташкилий масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам кўрсатсинлар.
Белгилансинки, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппарати, туман, шаҳар жамиятлари, шунингдек уларнинг ҳудудий бирлашмалари ижро этувчи аппаратларининг таъминоти ҳар ойлик аъзолик бадаллари ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан солинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиладиган жарималарнинг 50 фоизи, шунингдек халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига хўжалик юритувчи субъектларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қуйидаги қўпол равишда бузилишлари учун олдиндан ёзма кўрсатма бермасдан жарима солишига рухсат берилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчига товар (ишлар, хизматлар) қиймати кўрсатилган, товарнинг харид қилинганлигини ёки ишларга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи касса, товар чеклари ва бошқа ҳужжатларни бермасдан товарлар сотиш ёки хизматлар кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги:
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотларига товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини сертификатлаш ва экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисида ахборот олишда зарур ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ўзбекистон Республикасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, санитария соҳасидаги қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва сертификатлаш қоидалари талабларига риоя этилишини текшириш ишларига истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилсинлар;
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаларига кўра товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ўзларига қарашли лабораторияларда уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда синовдан ўтказсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Идоралараро кенгаш билан биргаликда 2003/2004 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда республиканинг барча таълим муассасалари дастурларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича махсус курсларни киритсинлар.
адвокатлик идораларининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотларининг грантларини жалб этишда кўмаклашсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига уларнинг уставдаги вазифаларини ҳал этишда кўмаклашсинлар ҳамда Федерация марказий аппаратини, ҳудудий бирлашмаларни, туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларини бир ой муддатда:
ижара шартларида, ижара ҳақи ундирмасдан ва коммунал хизматларга имтиёзли тарифлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда хоналар билан;
11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг туман, вилоят ва республика конференциялари кенг ёритилишини таъминласинлар;
телевидение ва радиоканалларда, даврий матбуот нашрларида «Истеъмолчи» рукни ташкил этилишини таъминласинлар, унда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятини, бу соҳадаги муаммолар ва камчиликлар ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, истеъмол маданиятини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича анъаналарни кенг ва мунтазам ёритиб боришни назарда тутсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
** минтақалар | жамиятлар: | |
туман | шаҳар | |
Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар: Андижон Бухоро Жиззах Қашқадарё Наманган Навоий Самарқанд Сирдарё Сурхондарё Тошкент Фарғона Хоразм Тошкент шаҳри | 15 14 13 12 14 12 9 17 9 14 15 16 10 11 | 2 3 2 1 1 1 2 2 3 1 6 4 1 |
Жами: | 181 | 29 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
1. Ушбу Низом «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Низом Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ( кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади)нинг мақсади ва вазифаларини белгилайди, уни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини назарда тутади.
4. Жамғарма жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятининг иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларини, кафолатларини ҳамда рағбатлантирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;
ҳаракатнинг самарали фаолият кўрсатишини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тадбирларнинг ривожлантирилишини ва амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан солинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиладиган жарималарнинг 50 фоизи, шунингдек халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари аъзоларининг манфаатдорлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари аъзолари ташаббуси натижасида ва ташаббусига кўра аниқланган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жарима солинган тақдирда, олиб қўйиладиган ва Жамғармага ўтказиладиган маблағларнинг 35 фоизи уларнинг ҳисоб рақамларига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғармага тушадиган маблағлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг махсус ҳисоб рақамида жамланади.
8. Жамғарма маблағларидан фақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолияти (тадбирлари) харажатларини маблағ билан таъминлашга қуйидаги мақсадли йўналишлар бўйича фойдаланилади:
жамоатчиликни ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда мониторинглар, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига доир материалларни эълон қилиш, шарҳлар, ўқув-услубий қўлланмалар, плакатлар, буклетлар, даврий нашрларни ишлаб чиқиш, оммавий-ахборот воситаларида чиқишларни, ахборотларни, семинарларни, давра суҳбатларини ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган бошқа тадбирларни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг энг яхши ишлаб чиқарувчиларини аниқлашга ва рағбатлантиришга йўналтирилган танловлар, викториналар, олимпиадалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
9. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.