LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун тузилади ҳамда у ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлиликдан иборат.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Марказий сайлов комиссияси ўзининг бутун фаолияти билан сайлов тизимининг демократик принципларини амалга оширишга кўмаклашишга, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш имкониятини таъминлашга даъват этилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси ва унинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади.
Марказий сайлов комиссияси аъзолари қарор қабул қилишда сиёсий мойиллар ва бошқа ёт таъсирлардан ҳоли бўлган ўз нуқтаи назарини билдиради.
Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Марказий сайлов комиссияси ва унинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, сайлов, референдум тўғрисидаги қонунларга ҳамда бошқа қонунларга амал қилади.
Масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш Марказий сайлов комиссияси томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади.
Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини ошкора амалга оширади. Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари очиқ ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси мажлисларида сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан ва ҳаракатлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин.
Марказий сайлов комиссияси номзодларни, сиёсий партияларни сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар билан таъминлаш, сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг адолатли тақсимланишини, овоз беришнинг ва сайлов, референдум якунларини чиқаришнинг ҳалол бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.
(21 — 25-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Марказий сайлов комиссияси аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси бўйича комиссия мажлисида сайланади.
Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловни, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган ҳамда камида охирги беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан биринчи ва иккинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бошқа сайлов комиссиясининг ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига номзод этиб, ишончли вакил этиб рўйхатга олинган Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссия таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-194-сонли қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан бевосита ёки уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномаси бўйича тўхтатилиши мумкин:
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддасига мувофиқ, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссиянинг қарорига биноан унда доимий асосда ишлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси Раиси ва унинг ўринбосарининг гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Марказий сайлов комиссияси бошқа аъзоларининг гувоҳномаси эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси томонидан имзоланади.
(41-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссияларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш учун тузиладиган референдум ўтказувчи комиссияларнинг тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ва Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисидаги қонунларнинг ижросини назорат қилади, уларнинг бир хил қўлланилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар юзасидан сайлов компанияси бошланганлигини эълон қилади;
(5-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-194-сонли қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда)
сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлайди, сайлов ва референдумни ташкил этишга оид масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар чиқаради ҳамда низомларни тасдиқлайди ва тушунтиришлар бериб боради;
сайлов округларини, референдум округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради, чегараларини, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сонини кўрсатган ҳолда округлар рўйхатини эълон қилади;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари ва референдум участкаларини қайси округларга бириктириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;
округ сайлов комиссияларини ва референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузади ҳамда уларнинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди;
округ сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи округ комиссияларининг қарорларини, агар бу қарорлар сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунларга зид бўлса, мустақил тарзда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сайловга ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига ҳамда референдум ўтказувчи комиссияларга, шу жумладан сиёсий партияларнинг сайловларда иштирок этишини молиялаштириш учун тақсимлайди, бу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди, сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайлов ҳамда референдумни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;
(5-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
сиёсий партияларнинг кузатувчилари, матбуот, телевидение, радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатларнинг кузатувчиларига мўлжалланган мандат намунасини белгилайди;
(5-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-194-сонли қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда)
тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда қатнашишига ижозат бериш юзасидан қарор қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади.
(5-модданинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-194-сонли қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича конференциясини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади;
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олади, рўйхатга олинган номзодларнинг рўйхатлари ва улар ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинишини уюштиради;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар сайловда иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари сайловига доир сайлов бюллетенларининг ва сайлов варақаларининг, референдумда овоз бериш бюллетенининг, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг намуна ва шаклларини, овоз бериш қутиларининг ҳамда сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар муҳрларининг намуналарини, ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди;
(5-модданинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сайловнинг ва референдумнинг якунини чиқаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниқлайди ҳамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ёки референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони тўғрисидаги, ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони тўғрисидаги, референдумга қўйилган масалани ёқлаб ёки унга қарши берилган овозлар сони тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади;
(5-модданинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-194-сонли қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда)
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда такрорий овоз бериш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ёки Сенати аъзоларининг такрорий сайлови ва бўшаб қолган ўринларга сайлови ўтказилишини ташкил этади;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунининг 36, 37-моддаларига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрирда 45—47, 57, 60, 61-моддаларига қаранг .
сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларини, Сенатининг аъзоларини рўйхатга олади, шунингдек уларнинг рўйхатини матбуотда эълон қилади;
сайловдан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг биринчи мажлисини қонунда белгиланган тартибда чақиради;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Сенатнинг биринчи мажлиси Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси сайловдан сўнг икки ойдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.
сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топширади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатига ва Сенатининг аъзосига тегишинча Қонунчилик палатаси депутатининг ҳамда Сенат аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишонини беради;
сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари ҳамда хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунлари жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига оширади;
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа мамлакатларнинг сайлов органлари, халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади, чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан учрашувлар ташкил этади, ҳамкорлик тўғрисида битимлар, меморандумлар тузади;
хорижий мамлакатлардаги сайловларни кузатишда, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг миссиялари таркибида кузатишда иштирок этади;
халқаро ташкилотларни, хорижий мамлакатларнинг сайлов органларини мамлакатимиздаги сайловларни кузатиш учун таклиф этади, ўз вакилларини кузатувчиларнинг миссиялари таркибига юборади;
сайлов ва референдумни ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивга топширилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг йигирма саккизинчи — ўттизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан йигирма саккизинчи — ўттиз тўртинчи хатбошиларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади, комиссиянинг аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида иштирок этиш учун давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг, ташкилотларнинг вакилларини ва бошқа мансабдор шахсларни таклиф этади;
давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда Марказий сайлов комиссияси номидан иш кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов, шунингдек референдум якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига ахборот беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни тақсимлайди ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлисини очади ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси сайлангунга қадар унда раислик қилади;
(6-модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонунига мувофиқ олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси ўз ваколатларини бажаришининг имкони бўлмаган тақдирда, шунингдек Раис бўлмаганида, Раиснинг вазифалари Раис ўринбосарига ёки Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан комиссия аъзоларидан бирига юкланади.
Марказий сайлов комиссияси ишининг ташкилий кўриниши унинг мажлислари ҳисобланиб, улар заруратга қараб ўтказилади. Агар мажлисда комиссия аъзолари умумий миқдорининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, у ваколатли ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари умумий миқдорининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиниб қолган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида баённома юритилиб, у раислик қилувчи ва Марказий сайлов комиссиясининг котиби томонидан имзоланади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари алоҳида фикр билдиришга ҳақли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баённомага илова қилинади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, бу қарорлар Раис томонидан имзоланади ва матбуотда эълон қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар округ ва участка сайлов комиссиялари ҳамда референдумни ўтказиш комиссиялари учун, давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссияси сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, бошқа мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, улар масалани кўриб чиқишлари ва уч кун ичида жавоб беришлари шарт.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериш мумкин. Шикоят тушган пайтдан эътиборан уч кун ичида, агар сайлов ёки референдумга олти кундан кам вақт қолган бўлса — дарҳол кўриб чиқилиши лозим.
Котибиятнинг тузилиши, штатлари ва унинг иш тартибини Марказий сайлов комиссиясининг Раиси тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида алоҳида сатрда назарда тутилади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.