Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 08.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Суд департаментининг ҳудудий органи деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органи деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 73-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 74-банднинг биринчи хатбошисидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Бутун матн бўйича «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан тегишли келишикларда алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси