Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 9 июлдаги ПФ-3454-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек саноатда, газ таъминотида ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кон назорати соҳасида бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси)нинг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 26 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 19 нафар этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига, зарурият бўлганда, Давлат инспекцияси марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Турар жойларнинг газ тармоқлари ва газ хўжалиги соз ва доимий юқори техник жиҳатдан тайёр ҳолатда бўлиши, газдан фойдаланишда, энг аввало кўп квартирали уйларда хавфсизлик таъминланиши учун жавобгарлик «Ўзкоммунхизмат» агентлигига, ҳудудий газ таъминоти корхоналарига ва уларнинг шаҳар ва туман филиалларига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларини газ билан таъминлаш тизимидан фойдаланилишини мунтазам назорат қилиш ва текшириш, уй-жой-коммунал хўжалигида, айниқса кўп квартирали турар жойларда табиий газдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси Газни назорат қилиш инспекциясининг муҳим вазифаси ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси Газни назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий газ таъминоти корхоналари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
ҳудудий газ таъминоти корхоналарининг туман ва шаҳар филиаллари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда формали кийим-бошни бериш норма ва муддатларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ инспекция томонидан солинадиган жарималар ҳисобига ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг Бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Белгилаб қўйилсинки, инспекция ходимларини формали кийим-бош билан таъминлаш харажатларининг 30 фоизи бюджет маблағлари, 70 фоизи бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қопланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 17-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси) республика ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноатда ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари устидан давлат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда Давлат инспекцияси деб аталади) ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
2. Давлат инспекцияси, унинг минтақавий инспекциялари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг саноатда хавфсизлик соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг ягона тизимини ташкил этади.
Минтақавий инспекциялар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил ҳисобланади ва бевосита Давлат инспекциясига бўйсунади.
3. Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Давлат инспекциясининг хавфсизлик техникаси, назорат остидаги объектларнинг техник хавфсизлиги, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат инспекцияси ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади ҳамда халқаро битимлар асосида бошқа давлатларнинг давлат назорат органлари билан ўзаро алоқа ва ҳамкорлик қилади.
6. Давлат инспекцияси, унинг тармоқ ва минтақавий инспекциялари фаолиятини молиялаштириш Давлат инспекциясига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида, хизмат кўрсатиладиган корхоналар ва Давлат инспекциясига идоравий мансуб ташкилотлар маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
7. Давлат инспекцияси, унга идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахсларнинг саноатда ва газ таъминотида ишларни бехатар олиб боришга, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга, минерал хом ашёни қайта ишлаш ва металлургия жиҳатидан саралашга, шунингдек кон ишларини геология-маркшейдерлик хизмати билан таъминлашга оид қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари устидан давлат назоратини амалга ошириш;
саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини таъминлаш соҳасида олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
газ хўжалиги тизимида ва кўп квартирали турар жойлар ва республиканинг коммунал-маиший объектларининг газ таъминотида хавфсизлик таъминланишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
техник хавфсизлик ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий-техник дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ишларнинг бехатар олиб борилишини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмларига тезкор ва методик раҳбарлик қилиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қабул қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари билан келишган ҳолда ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар, асбоб-ускуналар ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришлар ва технология объектларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини белгилайди ва тасдиқлайди;
саноатда ишларни бехатар олиб бориш, ускуналар тузилиши ва ишлатилиши, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ҳамда металлургия жиҳатидан саралашга доир талаблар мавжуд бўлган давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишиб олади ҳамда ушбу масалалар бўйича қоидалар ва нормаларни тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатларига кирувчи алоҳида иш турларига белгиланган тартибда рухсатномалар беради ва уларни бекор қилади;
фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналар ва объектларни тугатиш ва консервация қилишда ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши керак бўлган техник талабларни белгилайди (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилмалар конларини ишга туширишда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида фойдаланишга яроқли бўлган кон маҳсулотларини сақлаш қисми бўйича);
фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш учун кон ажратиш ҳужжатларини беради;
қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш корхоналари ҳисобдан чиқаришни келишиб олади ва саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинги геология-қидирув ишларида ва конларни қазишда тасдиқланмаган захираларни ҳисобдан чиқариш учун хулосалар беради;
минерал хом ашёни қазиб олишда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормадан ортиқча йўл қўйилган йўқотишларини аниқлайди;
кон қазувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник лойиҳаларини, ишларни бехатар олиб бориш юзасидан техник ечимларга доир кон ишлари режаларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалашуви нормативларини келишиб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахталар (конлар)нинг, нефть-газ тармоғи қудуқларининг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказилишини тасдиқлайди ва келишиб олади;
ишларнинг айрим масъулиятли технологик босқичларини, технологик регламентларни ва бошқаларни олиб бориш иш режаларини келишиб олади;
газ назорати объектларини, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларини, идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ва кўтариш иншоотларини рўйхатдан ўтказади;
турар жойлар ва коммунал-маиший объектларнинг газ хўжалиги тизимида техника хавфсизлигини таъминлаш соҳасида коммунал-маиший корхоналар хизматлари томонидан норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар бажарилишини текширади ва мониторинг олиб боради;
ўз назорати остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари таркибида қатнашиш учун вакилларни тайинлайди, ушбу объектларда фойдаланиш учун қабул қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
ўта хавфли ишлаб чиқаришлар ва объектлар лойиҳаларини саноатда, кон назоратида, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ишларини олиб боришнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги жиҳатидан экспертизадан ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз назорати остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириш тартибини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосаларнинг ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;
назорат остидаги объектларда саноат ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш хавфсизлиги жиҳатидан хорижий технологияларни ва асбоб-ускуналарни қўллаш имкониятлари тўғрисида эксперт хулосасини беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш, кон назорати, атом энергетикаси ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хавфли юклар ва портловчи моддалар транзитига қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосалар беради ва уни назорат қилади;
ўз назоратидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқариш травматизмининг олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ҳамда корхоналарнинг, ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмининг нефть фонтанига қарши, газдан қутқариш бўлинмаларининг ва авария-диспетчерлик хизматларининг содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш ва уларнинг оқибатларини тугатишга тайёрлигини назорат қилади, шунингдек кўрсатиб ўтилган бўлинмаларни жойлаштириш схемаларини келишиб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўмир, кон-руда ва норуда, кимё, металлургия, нефть ва газ қазиб олиш, нефть ва газни қайта ишлаш саноатида, геология-қидирув ташкилотларида, магистрал нефть-газ ва уларнинг маҳсулотларини узатиш қувурларида, ишлаб чиқариш жараёнида газдан фойдаланишда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектларда, дон сақлаш ҳамда уни қайта ишлаш объектларида, ер остида транспорт ва гидротехника қурилишларини олиб боришда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган қурилиш объектларида ва бошқа тармоқларнинг ўта хавфли объектларида;
саноат портловчи моддалари ва портлатувчи воситаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишда;
газ, нефть ва уларнинг маҳсулотлари узатиладиган магистрал қувурларни, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини газ билан таъминлаш тизимларини, шунингдек нефть маҳсулотларини, табиий ва суюлтирилган (пропан-бутан) газларни ташиш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ объектларни лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва таъмирлашда;
нефть ва газ излашда, нефть ва газ қудуқларини қазишда, уларни синаб кўришда ва ишлатишга тайёрлашда;
портлаш ва ёнғин хавфи бўлган назорат остидаги ишлаб чиқаришларни ва объектларни қуришда, реконструкция қилишда, улардан фойдаланишда ва уларни таъмирлашда;
радиоактив материаллар ва рудаларни (ваколатига кўра), ионловчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган буюмларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни кўмиб ташлаш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва ҳисобга олишда, ядро объектларидан ва ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи бошқа объектлардан фойдаланишда;
кўтариш иншоотларини, буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини, шунингдек назорат остидаги бошқа объектларни барпо этиш, тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташишда ўз ваколатларига мувофиқ давлат назоратини амалга оширади.
Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз минтақавий инспекциялари ва ўзига қарашли ташкилотлар орқали ҳал қилади.
11. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан корхоналар ва объектларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
назорат остидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, шунингдек Давлат инспекцияси назорати остидаги объектларга эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар ва нормаларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
хавфсизлик ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва нормалари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш, шунингдек одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолати вужудга келганда уларни иш жойларидан чиқариш, иш жойларини ёки ускуналарни муҳрлаб қўйиш;
ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар ва нормаларни бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш;
ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар учун ходимлар тайёрловчи курсларни, шунингдек кон ва портлатиш ишлари олиб борилишига жавоб бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассислар тайёрловчи курсларни ташкил этиш, ўта хавфли ишларни бажариш учун тайёрланадиган шахслардан имтиҳонлар олиш ва уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
ўз назорати остидаги объектларда мутахассисларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни ва ишчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларини билишларини текшириш, ўз назорати остидаги корхоналар, шу жумладан саноат соҳасида тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларининг хавфсизлик ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини билишларини текширишда белгиланган тартибда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз назорати остидаги корхоналар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари, йўриқномалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларини бузувчи шахсларни эгаллаб турган лавозимидан белгиланган тартибда бўшатиш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум этиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
аварияларнинг ҳолатлари ва сабабларини, ишлаб чиқариш жароҳати, портловчи материалларнинг йўқолиши ҳолатларини белгиланган тартибда техник жиҳатдан текшириш ва текшириш натижалари бўйича ўз ваколатига киритилган масалаларга оид бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
зарур ҳолларда корхоналар ва ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовлари, иш бажариладиган муҳит ва атроф табиий муҳит таҳлиллари, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизаси ўтказилишини тайинлаш;
тайёрловчи заводларда ва таъмирлаш корхоналарида ўз назорати остидаги саноат тармоқлари учун асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқлигини текшириш, улар стандартлар, қоидалар ва нормалар талабларига ҳамда тасдиқланган лойиҳа ечимларига мувофиқ бўлмаган тақдирда уларнинг ишлаб чиқарилишини тўхтатиб қўйиш ва қўлланишини тақиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, идоралар, давлат бошқаруви бошқа органларидан, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналардан ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
мансабдор шахсларда ва фуқароларда ишларга ва уларнинг бажарилишига техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар мавжудлигини, шунингдек ўта хавфлилик билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилинишини текшириш;
хизмат кўрсатиладиган корхоналар ҳисобига молиялаштириладиган минтақавий инспекцияларга тезкор ҳамда методик раҳбарлик қилиш;
вазирликлар, идоралар ва корхоналар билан келишган ҳолда шартнома асосида уларнинг мутахассисларини ишлаб чиқаришлар, объектлар ва ишларнинг хавфсизлиги ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ мустақил экспертизалар ва ишланмалар ўтказиш учун шартнома асосида жалб қилиш.
Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Давлат инспекцияси инспекторлари ўз вазифаларини бажаришлари учун назорат остидаги корхоналар уларни хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, транспорт билан таъминлайдилар, шунингдек уларга доимий бириктириб қўйилган минтақавий инспекциялар инспекторларига коммунал хизматлар кўрсатиладиган ва телефон алоқаси бўлган идоравий турар-жой ажратишда кўмаклашадилар, идоравий мактабгача болалар муассасаларида ва санаторий-курорт муассасаларида жой берадилар, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминот масалаларини ҳал қиладилар.
13. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
14. Давлат инспекцияси ва унинг минтақавий инспекциялари мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
15. Давлат инспекциясига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат инспекцияси бошлиғининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосари бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошлиқ мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, ўринбосар эса — тегишли равишда вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Давлат инспекцияси фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
зарурат бўлганда Давлат инспекцияси бошқарув аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
белгиланган тартибда Давлат инспекциясининг таркибий бўлинмалари ва минтақавий инспекциялари тўғрисидаги низомларни, ўзига қарашли ташкилотлар низомларини (уставларини) тасдиқлайди, Давлат инспекциясининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми тўғрисидаги низом бундан мустасно;
Давлат инспекцияси бошқаруви аппарати ходимларини ҳамда ўзига қарашли ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми штабининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмининг аварияга учраган одамларни қутқаришга, юз бераётган аварияларни бартараф этишга ва корхоналарда авария-техника ишларини бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича ишлари устидан назоратни ташкил этади.
17. Тармоқ инспекциялари ва минтақавий инспекциялар ўз фаолиятини Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширадилар.
18. Иқтисодиёт тармоқларида портловчи материаллардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун Давлат инспекцияси ҳузурида Давлат инспекцияси бошлиғи бошчилик қиладиган Портлатиш ишлари бўйича идоралараро кенгаш тузилади. Портлатиш ишлари бўйича идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги низом тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Инспекторлар таркибига ва Давлат инспекцияси органлари ходимларига белгиланган тартибда фарқлаш белгилари бўлган формали кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
20. Давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тўғрисида» 1993 йил 3 мартдаги 122-сон қарори ва унга иловадаги Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига кўрсатмалар, Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори 13-бандининг биринчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарорига 1 ва 2-иловалар матнида:
«Саноатконтехназорат» — Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги ва «Саноатконтехназорат» агентлигига кўрсатмалар, «Саноатконтехназорат» — Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
«Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарорига 1—4-иловаларнинг матнида:
«Саноатконтехназорат» — Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги ва «Саноатконтехназорат» агентлиги»га кўрсатмалар тегишли равишда «Саноатконтехназорат» — Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси»га кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
«Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги раиси», «Саноатконтехназорат» агентлиги раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илова II бўлими 1-бандининг биринчи хатбошида «Саноатконтехназорат» агентлиги томонидан амалга оширилади» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишган ҳолда амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ геология ва маркшейдер хизматлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 1 апрелдаги 168-сон қарорига 1-илова 8-бандининг бешинчи хатбошида ва 2-илова 8-бандининг бешинчи хатбошида «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) иловада «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссиясини ташкил этиш ҳақида» 1997 йил 6 июндаги 287-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошида ва 2-илова IV бўлимининг еттинчи хатбошидаги Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига кўрсатмалар, Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 39-модда):
а) 2-бандда «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган ишларнинг хавфсизлиги қоидалари»;
4. 60-кичик банддаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда) 3-иловадаги 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 62-модда) иловадаги 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 10-модда):
4 ва 5-бандлардаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илова 5-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 31-банддаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» ҳамда «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 апрелдаги 145-сон қарори 9-бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда) иловада 11-банд чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр тармоқлари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2002 йил 5 июлдаги 243-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 38-модда) илованинг 23-бандида «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 28 июндаги 289-сон қарорига 1-илова 10-бандининг «е» кичик бандидаги ҳамда 2-илова 10-бандининг «е» кичик бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 9 июлдаги 310-сон қарорига 1-илова 11-бандининг «е» кичик бандидаги ҳамда 2-илова 10-бандининг «ж» кичик бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлигининг» ҳамда «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 28 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 102-модда) 1-илова 8-бандининг «е» кичик бандидаги «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 6 ноябрдаги 489-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 111-модда):
1-илованинг 2-бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга (1-илова) иловада «Саноатконтехназорат» агентлиги», «Саноатконтехназорат» агентлигига», «Саноатконтехназорат» агентлигининг» ва «Саноатконтехназорат» агентлиги томонидан» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси», «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига», «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг» ва «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 1-илованинг 14-бандидаги «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги», «Агентлик томонидан» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси», «Инспекция томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.