Т/р | Чора-тадбир номи | Ҳужжат тури | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш | ||||
1. | Фермер хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2017 йил декабрь | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси |
2. | Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларининг ўзаро фарқли хусусиятларини белгилаш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланиш борасидаги масъулиятини ошириш, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назорати тизимини кучайтириш юзасидан тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2018 йил март | Адлия вазирлиги Кенгаш (Б. Юсупов), «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов) |
3. | Экин майдонларидан самарали фойдаланишда юқори натижаларга эришган томорқа ер эгаларига солиқ имтиёзлари бериш ва аксинча экин майдонларидан самарали фойдаланмаганларга нисбатан ер солиғининг уч баробар оширилган ставкасини қўллаш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2017 йил декабрь | Молия вазирлиги |
4. | Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро кооперация муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш. | «Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси | 2018 йил апрель | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
5. | 2018 — 2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича ҳудудий дастурларни фермер хўжаликлари кесимида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ҳудудий дастурлар асосида ишлаб чиқилган республика миқёсидаги дастурларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун Сенатга киритиш. | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари ва Сенат қарори лойиҳалари | Ҳар йили | Вазирлар Маҳкамаси |
6. | «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари таъсис этилиши муносабати билан тегишли низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2017 йил ноябрь | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Кенгаш (Б. Юсупов) |
7. | Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, мева-сабзавотчилик, асаларичилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини янада ривожлантириш, фермер хўжаликларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш. Фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб улар билан туман ҳокимлиги ўртасида тузиладиган ер ижараси шартномасининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари (ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида), Намунавий шартнома лойиҳалари | 2017 йил ноябрь | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
8. | Фермер хўжаликларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги устидан вакиллик назоратини ўрнатишга қаратилган қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2017 йил декабрь | Адлия вазирлиги Кенгаш (Б. Юсупов), |
9. | Фермер хўжаликларига ижарага берилган ер майдонларидан ноқонуний ва мақсадсиз фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича таклифлар киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2017 йил декабрь | Бош прокуратура Адлия вазирлиги «Давергеодезкадастр» қўмитаси |
II. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан муносабатларида замонавий бозор механизмларини жорий этиш | ||||
10. | Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг сони ва улар ихтиёридаги ер майдонларини хатловдан ўтказиб, маълумотларнинг ягона реестрини шакллантириш. | Чора-тадбирлар дастури | 2018 йил октябрь | «Давергеодезкадастр» қўмитаси |
11. | Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етказиб беришда фермер хўжаликларининг балансидаги насослар орқали суғоришга сарфланадиган электр энергия харажатларини Насос станциялари, алоқа ва энергетика бошқармалари орқали тўлаш механизмини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2018 йил март | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
12. | Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларини суғориш учун доимий равишда етарли миқдорлардаги сув билан таъминлаш, шу жумладан фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасида сув етказиб беришга оид шартномавий муносабатларни такомиллаштириш, маҳаллалар атрофидаги коллекторларни тозалаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. | Комплекс | Ҳар йили | Сув хўжалиги вазирлиги вилоят ва туман ҳокимликлари, |
13. | 2017 йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган тажриба натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йил ҳосилидан бошлаб республика бўйича пахта йиғим-теримида иштирок этувчи ишчиларнинг иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўловни бекор қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил май | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
14. | Боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик йўналишларида фаолият юритувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун зарур техника воситалари (минитехникалар) ишлаб чиқариш турлари ва ҳажмларини ошириш ҳамда уларни имтиёзли шартларда лизинг асосида етказиб бериш тизимини такомиллаштириш. | Комплекс чора-тадбирлар дастури | 2017 йил ноябрь | «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ |
15. | Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик ва кўчатларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш. | Комплекс чора-тадбирлар дастури | 2017 йил декабрь | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А. Вахабов), «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК |
16. | Барча қишлоқ туманларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси | 2017 йил ноябрь | «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси |
17. | Қишлоқ хўжалиги экинлари, айниқса, пахта ва бошоқли дон жойлаштириладиган ер майдонлари бўйича маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва янгилаб бориш. | Маълумотлар базаси | 2018 йил май | «Давергеодезкадастр» қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят |
18. | Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон сотиш бўйича шартномавий режа сурункали бажарилмаган ҳудудларда режанинг бажарилмаслик сабабларини таҳлил қилиш ва иқтисодий самара берадиган экин турларини жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Комплекс | 2017 йил декабрь | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
19. | Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг таклифлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, улар билан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари ва бозор маъмурияти ўртасида шартнома тузиш ишларини ташкил этиш ва тузилган шартномаларнинг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2017 йил декабрь | Адлия вазирлиги |
20. | Агрофирмаларнинг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан ўзаро муносабатларини янада ривожлантириш, агрофирмаларнинг фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. | Комплекс | 2017 йил декабрь | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
21. | Тайёрлов ташкилотларининг қабул қилиш масканларидаги лабораторияларида мавжуд бир томонлама ёндашиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, бунда фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2018 йил февраль | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
22. | Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этишда, замонавий банк хизматларини кўрсатишда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш. | Чора-тадбирлар | Мунтазам равишда | «Агробанк» АТБ (С. Хаджаев), |
23. | Интернет тармоғида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ўз маҳсулотларини сотиш, хизматлар кўрсатиш ва ахборотлар олишда электрон тижоратни амалга ошириш имкониятини берадиган махсус дастурий таъминотни яратиш. | Дастурий таъминот | 2018 йил апрель | Ахборот технологиялари Кенгаш (Б. Юсупов) |
III. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланишда вакиллик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш | ||||
24. | Фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларга ажратилган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида муҳокама қилиб бориш ва тегишли чоралар кўриш. | Халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарорлари | Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, |
25. | Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб бориш ва тегишли чоралар кўриш. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари | Ҳар ой якунидан кейинги ойнинг | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), |
26. | Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш. | Комплекс чора-тадбирлар дастури | 2017 йил декабрь | Кенгаш (Б. Юсупов), Марказий банк |
27. | Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратишда қишлоқ хўжалиги ва фермерлик соҳаси бўйича мутахассисликка эга бўлган ёшларга имтиёзлар жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил январь | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги |
28. | Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ёшларга фермер ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш ҳақида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тавсиялар бериш механизмини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2017 йил ноябрь | Кенгаш (Б. Юсупов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Адлия вазирлиги |
29. | Фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш юзасидан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари қошида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. Ушбу муассасаларда замонавий агротехнологияларни қўллаш бўйича тажриба ер участкаларини ташкил этиш. | Чора-тадбирлар дастури | 2017 йил | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (М. Холмухамедов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
IV. «Томорқа — қўшимча даромад манбаи !» шиорини қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш | ||||
30. | Фармон мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш мақсадида туркум телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар ва босма матбуотда чиқишлар ташкил этиш. | Қўшма дастур | Мунтазам | МТРК (А. Ходжаев), Кенгаш (Б. Юсупов) |
31. | Қишлоқ хўжалиги соҳасида фуқароларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган телекўрсатувларни намойиш этадиган ихтисослашган телеканал ташкил этиш бўйича таклиф киритиш. | Таклиф | 2017 йил декабрь | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
32. | Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан экин майдонларидан самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтиришга қаратилган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этиш. | Қўшма дастур | Мунтазам | Кенгаш (Б. Юсупов), |
33. | Қишлоқ туманларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокида Кенгашнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш ишларини амалга ошириш юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказиш. | Қўшма дастур | 2017-2018 йиллар | Кенгаш (Б. Юсупов), |
34. | Интернет тармоғи, хусусан ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, экин майдонларидан самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтириш ва соҳада инновацион технологияларни қўллашга қаратилган илмий материаллар, мобил иловалар ва роликлар жойлаштириш. | Чора-тадбирлар дастури | 2017-2018 йиллар | Кенгаш (Б. Юсупов), |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 10.10.2017 йилдаги ПҚ-3318-сон
Кучга кириш санаси
11.10.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 08.10.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида, шу жумладан агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, аграр соҳада меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда самарали фаолият юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини рағбатлантириш, фаолиятида камчиликларга йўл қўяётган ер эгаларига нисбатан жамоатчилик йўли билан таъсир чораларини кўриш;
соҳада замонавий ресурстежовчи илғор агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп тармоқли фермер хўжаликлари, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ҳамда улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиш;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кооперация асосида ишлайдиган кластерлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни маҳсулот етиштирувчиларга бириктириш;
хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармонига асосан саккизинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш юзасидан амалий чоралар кўриш, мазкур йўналишларда фаолият юритаётган намунавий фермер хўжаликларининг тажрибаларини кенг оммалаштириш;
қишлоқ хўжалигида ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник ҳамда бошқа масалалар бўйича консалтинг хизматини, шунингдек маҳсулотни ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сотиш, таъминот ва хизмат кўрсатиш бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг бошқа ташкилотлар билан кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш, бу соҳада илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш;
қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратларининг намунавий тузилмалари тегишлича 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсати Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппарати тузилмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратлари тузилмасига белгиланган бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
халқ депутатлари туман Кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғилишларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини муҳокама қилишда иштирок этиш ва ўз хулосасини тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер хўжалигини ташкил этиш истагини билдирган талабгорларни танлаш, уларнинг захирасини шакллантириш, малакасини ошириб бориш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш.
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) билан келишилиши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва туман ҳокимларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ҳамда мақоми бўйича уларнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларида уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича прогноз ҳажмлар белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 1 февралгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари уйма-уй юриб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказади, уларда йил давомида экиладиган экин турлари ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини оила эҳтиёжи ва сотиш учун мўлжалланган қисмларга ажратган ҳолда аниқлайди, маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши, экинларнинг тўлиқ ва сифатли экилиши, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ёки уни ободонлаштирмаган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг уч баробар оширилган миқдори қўлланилади;
деҳқон хўжалиги юритиш учун уй-жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ер эгаларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
7. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
ҳар йили кейинги йил ҳосили учун экин экишдан бир ой олдин фермер хўжаликлари кесимида, контурлар ва экин турлари бўйича, тупроқ, иқлим, сув шароитидан келиб чиқиб, камида икки марта ҳосил олинишини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 15 февралгача барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган маҳсулотларнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланишини ташкил этсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар билан маҳсулот етказиб бериш тўғрисида, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда чакана сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этсин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ ва сифатли экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини замонавий ўлчов воситалари, шу жумладан учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланган ҳолда доимий мониторинг қилиб борсин;
ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида шартномалар тузишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
2017 йилнинг 1 ноябридан бошлаб фермер хўжаликлари томонидан Кенгашга аъзолик бадаллари тўлаш учун ҳар йили пахта хом ашёси харид нархини ўрнатишда 0,8 фоиз миқдордаги маблағларни назарда тутсин;
LexUZ шарҳи
11-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПФ-5516-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда Жамғарманинг ҳар йилда шаклланадиган балансида алоҳида бандда мазкур маблағларни ойма-ой акс эттирсин;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг агросаноат комплексига масъул бўлган ўринбосарига қишлоқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Кенгаш Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5304-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон)
LexUZ шарҳи
13-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПФ-5516-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилнинг 1 февралигача Кенгашга ажратилган бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш манбалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5304-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларини зарур бинолар билан таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)