Ҳужжат рақами
ПФ-5200-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Имзоланган сана
09.10.2017
Кучга кириш санаси
10.10.2017
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ҳужжат 10.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 мартдаги ПФ-4094-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 18-бандидаги «суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлими» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда — Бюро)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 191-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 31, 32-бандларида, 34-бандининг тўққизинчи хатбошида, 40-бандининг саккизинчи хатбошида, 46-бандининг бешинчи хатбошида, 1- ва 2-иловалардаги «Суд департаменти» сўзлари «Бюро» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.