LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй (7-қават) беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) вазифалари ва фаолият йўналишларини, уни бошқариш тартибини, шунингдек Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
лойиҳалар — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш мақсадида қуйидаги соҳаларда олдиндан белгиланган вақт давомида амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ комплекс тадбирлар ва ишлар;
қишлоқ хўжалигида, биринчи навбатда, энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, шу жумладан, интенсив боғларни ривожлантиришга доир лойиҳалар;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилмани ва ушбу маҳсулотларни транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш лойиҳалари;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик фаолиятининг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) белгилайдиган ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббус билан чиққан белгилайдиган бошқа йўналишларидаги лойиҳалар;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
кредит — кредит, шу жумладан тижорат банкининг кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун фойдаланиладиган имтиёзли кредити ва микрокредити;
кафиллик — Жамғармага кичик тадбиркорлик субъектлари (қарздор)нинг кредит бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун тижорат банки (кредит берувчи) олдида жавоб бериш масъулиятини юклайдиган кафиллик шартномаси.
6. Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шаклда молиявий ёрдам кўрсатиш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, лекин 2 млрд сўм ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиш;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) тижорат банкларининг қиймати 4 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:
(6-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида — 5 фоиз пункти миқдорида;
(6-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий валютада — жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий валютада — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, аммо 3 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
кичик тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш ва кредит ажратиш, шу жумладан ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ва йўналишларга кредит ажратиш шартларини енгиллаштиришга кўмаклашиш;
кичик тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари ташкил этиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
кичик тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда республикада кичик тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш муаммоларини ўрганишга доир комплекс илмий ва амалий тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Жамғарма молиявий ёрдам кўрсатиши учун ишлаб чиқаришнинг устувор соҳалари ва кичик тадбиркорлик йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;
Жамғарма бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий активларида жойлаштириш бўйича чекланган параметрларни белгилайди;
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси фаолияти, шу жумладан маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши, кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатишга доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Жамғарма раҳбарининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларининг амалга оширилаётган операциялар самарадорлиги ва тақдим этилган ресурслар, Жамғарма ва бошқа соҳалар кафиллиги ҳамда компенсациялари натижалари ҳақида ҳисоботларини мунтазам эшитади;
Жамғармани йиллик аудитдан ўтказиш учун, жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудиторлик ташкилотини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида таклифлар киритади.
11. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банкларидан келган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида Жамғарма, кафиллиги ва компенсацияларини тақдим этиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Давлат бюджети асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда Жамғарма даромад ва харажатларининг ҳар йилги прогнозларини шакллантиради ҳамда Кенгашга тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади;
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун зарур қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўради;
Жамғарма даромад ва харажатларини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисида ҳисоботдорликни таъминлайди ва тасдиқлаш учун Кенгашга тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг бўш турган маблағларини Кенгаш томонидан белгиланган тартибда параметрлар доирасида тижорат банкларининг депозитларига ҳамда бошқа молиявий активларга жойлаштиради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
13. Ижрочи директор Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг раҳбари ҳисобланади ва у мақомига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма ижро этувчи дирекцияси фаолиятини ташкил этади ва унинг учун шахсан жавоб беради;
Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини ходимларнинг белгиланган сони доирасида активларни бошқариш, бизнесни, шу жумладан тадбиркорликнинг турли йўналишларига оид лойиҳаларни таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш соҳасида юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма номидан меҳнат, хўжалик, кредит ва бошқа шартномалар, шу жумладан, кафиллик ва компенсациялар тақдим этиш ҳамда депозитларни тижорат банкларида жойлаштириш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ижро этувчи дирекция Жамғарма маблағлари ҳисобидан Кенгаш томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида таъминланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарма ходимларни рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этади ҳамда Кенгаш билан келишган ҳолда унинг Низомини тасдиқлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
16. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари жорий этилади.
17. Жамғарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ҳамда бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантириш маблағларидан ташкил топади.
18. Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириши учун тўртта, шу жумладан иккита хизмат ва иккита махсус енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилади.
Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари кафолат жамғармасини ва Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасини кейинчалик тугатиш ва уларнинг 50 миллион АҚШ доллари ҳамда 100 миллиард сўм миқдоридаги тегишли пул маблағлари шаклида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар бадаллари ҳисобидан шакллантириладиган Жамғарманинг бошланғич бадали;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ҳар йилги тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағлари, 2017 йилда эса Жамғарма ресурс базасини шакллантириш учун — 100 миллиард сўм;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар йилги соф фойдасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг Жамғарма зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг, жумладан, депозитларни жойлаштириш, кафолатлар беришдан тушадиган даромадлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.
20. Жамғарма маблағлари «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкида очиладиган махсус ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақами деб аталади) тўпланади.
Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида белгиланган тартибда очиладиган махсус валюта ҳисоб-рақамларига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
тижорат банкларига қарз олувчиларнинг кредитлари бўйича тақдим этилган кафолатлар билан боғлиқ тўловларни тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма фаолиятини моддий-техник таъминлаш, асосий воситалар ва номоддий активлар харид қилиш, Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда операция харажатларини, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатга ҳақ тўлашга тенглаштирилган тўловларни ҳамда рағбатлантирувчи тусдаги тўловларни тўлаш харажатларини амалга ошириш.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Мазкур Низомнинг 21-бандида қайд этилган мақсадларни молиялаштириш учун ажратилган Жамғарма маблағларидан қатъий белгиланган йўналишларда фойдаланилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Тижорат банкларининг қиймати 4 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги Жамғарма компенсацияси берилади:
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида — 5 фоиз пункти миқдорида;
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий валютада — жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида;
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
хорижий валютада — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, лекин 3 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Миллий валютада қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида кредитлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий валютада кредитлар ажратадиган тижорат банклари Жамғарманинг компенсацияларини олувчилар ҳисобланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
37. Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарган тақдирда ажратиладиган компенсация миқдори кредит расмийлаштирилган кунда қайд этилган даражада ўзгармасдан қолади.
таваккалчиликка асосланган қимор ва бошқа ўйинларни ташкил этиш, шунингдек бошқа мақсадлар учун ускуналар харид қилиш.
кредит тарихи ёмон бўлган, хусусан, тижорат банклари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бор жисмоний ва юридик шахсларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган чекловлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббус кўрсатган лойиҳаларга татбиқ этилмайди.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
39. Кредит олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низом талабларига мувофиқ кредит бериш қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда тижорат банкларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
40. Тижорат банкининг филиали кредит ажратиш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда ўз хулосасини бош банкка юборади. Агар банк кредит ажратиш тўғрисида салбий қарор қабул қилганда кичик тадбиркорлик субъектига рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилган ёзма жавоб юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Бош тижорат банки филиалдан ҳужжатларни олгач, 2 (икки) иш кунида уларни кўриб чиқади ва зарур компенсация суммаси тўғрисида умумлаштирилган ахборотни тайёрлаб, Жамғармага кўриб чиқиш ва ажратиладиган кредитларни компенсация қилинадиган кредитлар тоифасига киритиш учун юборади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
411. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, уларни кўриб чиқишнинг тўғрилиги ва имтиёзли кредитлар ажратилиши, шунингдек имтиёзли кредитлар ажратиш ва улар бўйича компенсация олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади.
(411-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Жамғарма 3 (уч) иш куни мобайнида бош тижорат банкларидан кредитлар бўйича компенсация олиш учун келган ҳужжатларни, хусусан, уларнинг мазкур Низомда қайд этилган лойиҳаларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
43. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси келган ҳужжатларни ўрганиш натижалари асосида банк кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларига ва ставкаларга мувофиқ берилади.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Жамғарма 1 (бир) иш куни мобайнида бош тижорат банкини компенсация бериш тўғрисида (рад этилганда тақдирда — асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилингани ҳақида хабардор қилади ва кейинчалик банк филиали ва ариза берувчи — кичик тадбиркорлик субъектига ҳам ҳужжатлар рўйхатини илова қилган ҳолда маълум қилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Бош тижорат банки ижобий қарорни олгандан сўнг бу ҳақда дарҳол банк филиалига хабар беради. Шу билан бирга, бош банкдаги ваколатли шахс банк, Жамғарма ва кредит олувчи ўртасида компенсация тақдим этиш тўғрисида уч томонлама шартномани имзолайди ҳамда уни 1 (бир) иш куни мобайнида кичик тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакили имзолаши учун банк филиалига юборади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
46. Тижорат банки филиали бош банкдан хабарномани олгандан сўнг бир иш куни давомида банк ва кичик тадбиркорлик субъекти ўртасида кредит шартномасини тузади. Ваколатли вакил ушбу кредит шартномаси асосида компенсация тақдим этиш тўғрисида банк, Жамғарма ва кичик тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган шартномани банк филиалида кичик тадбиркорлик субъектига имзолаш учун беради.
Уч томонлама шартномада банк кредитлари бўйича фоизли харажатлар учун Жамғарманинг имтиёзли фоиз ставкаси ва компенсациянинг миқдори кўрсатилади.
Банк ва кичик тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган кредит шартномасининг нусхаси, шунингдек кредитни қайтариш жадвали Жамғармага юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Жамғарма компенсация тақдим этишни рад этган тақдирда бош тижорат банки банк филиалини дарҳол бундан хабардор қилади. Банк филиали кредитлар бўйича компенсация бериш рад этилгани ҳақида хабарномани олганидан сўнг кичик тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш рад этилгани хусусида маълум қилади.
Бунда банк филиали кичик тадбиркорлик субъектига умумий равишда белгиланган тартибда бозор шартларида кредит шартномаси тузишни таклиф этади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
48. Тижорат банклари тузилган кредит шартномаларига биноан кредит ажратгач ҳар ойда, ҳар ойнинг 15-санасидан кечикмасдан Жамғармани шартномада қайд этилган компенсация суммасини ўтказиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомга мувофиқ «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар» 12800 ҳамда «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар» 14400 алоҳида баланс ҳисоб рақамларида муддатлар ва қарз олувчиларнинг турлари бўйича ажратилган кредитларнинг ҳисобини юритади;
Компенсациялар тақдим этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобига қопланадиган ҳисобланган фоизларни олиш» 16325 алоҳида баланс ҳисоб рақамларида Жамғарма томонидан компенсация қилинадиган фоизлар ҳисобини юритади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларнинг бир қисми ҳар ойда, банк хабарномаси асосида ойнинг 20-санасидан кечикмасдан Жамғарма томонидан қопланади.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Жамғарма хабарномани олганидан сўнг 3 (уч) иш кунида харажатларни белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлов топшириқномасига биноан шахсий ҳисоб рақамидан амалга оширади.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Жамғарма компенсацияси компенсация бериш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бир пайтнинг ўзида банк реестри асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» 29801 транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Бунда «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» 29801 транзит ҳисоб рақамига тушган маблағлар банкнинг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобига қопланадиган» ҳисобланган фоизларни олиш» 16300 ҳисоб рақамига автоматик равишда ўтказилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
52. Қарз олувчилар кредитни муддати ўтганидан сўнг қайтарган ҳолатларда ажратиладиган компенсация суммаси тасдиқланган қайтариш жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.
53. Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация беришни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:
қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятларини 3 (уч) ой давомида кетма-кет бажармаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик тадбиркорлик субъектларининг ва/ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.
(53-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Тижорат банки мазкур Низомнинг 53-бандида назарда тутилган ҳолатларни аниқлаш мақсадида қарз олувчининг фаолияти юзасидан, шу жумладан жойига чиқиб мониторинг олиб боради.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Мазкур Низомнинг 53-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тижорат банки Жамғармани компенсация беришни тўхтатиш учун 3 (уч) иш куни мобайнида хабардор қилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Жамғарма тижорат банкидан хабарномани олгандан сўнг 3 (уч) иш кунида компенсация беришни тўхтатиши тўғрисида қарор қабул қилади ва тўхтатиш сабаблари кўрсатилган ёзма хабарномани банкка юборади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Мазкур Низомнинг 53-бандида назарда тутилган ҳолатларга кўра тўхтатиш сабаблари бартараф этилгач, қарз олувчининг кредити бўйича компенсация беришни қайта тиклашга рухсат этилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
58. Қарз олувчининг фоизли харажатларининг бир қисмини компенсация қилишни тўлиқ тўхтатиш ҳақидаги қарор Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси томонидан қабул қилинади. Ижро этувчи дирекция компенсация қилишни тўлиқ тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилса, Жамғарма амалдаги қонунчиликка ва шартнома шартларига мувофиқ компенсация бериш тўғрисидаги шартномани бир томонлама тартибда бекор қилади ва бу ҳақда банкни хабардор қилади.
60. Кредитлар бўйича компенсация бериш тўхтатилган ва бекор қилинган ҳолатларда тижорат банклари фоизли харажатларнинг бир қисми бўйича компенсация миқдорини қарз олувчидан ундиради ва бу шартлар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Жамғарма кафиллиги кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизгача миқдорда, аммо 2 миллиарддан ошмайдиган миқдорда берилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланади. Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун кичик тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафолат суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида бир мартталик воситачилик ҳақи ундирилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Мазкур Низомга мувофиқ фақат қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари Жамғарма кафиллигини олиши мумкин:
(63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(63-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
64. Жамғарма кафиллиги кичик тадбиркорлик субъектларига улар қуйидаги шартларга мос келганда берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳада ўзининг 25 фоиздан (оилавий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларидан ташқари) кам бўлмаган улуши билан иштирок этса;
(64-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
кредит шартномаси шартларига мувофиқ аввал берилган кредитни ўз вақтида қайтармаслик, шунингдек банк кафиллигини бериш бўйича шартнома шартларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаган бўлса.
таваккалчиликка асосланган қимор ва бошқа ўйинларни ташкил этиш, шунингдек бошқа мақсадлар учун ускуналар харид қилиш.
кредит тарихи ёмон бўлган, хусусан, тижорат банклари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бор жисмоний ва юридик шахсларга;
бюджетга, шунингдек электр энергияси, газ таъминоти бўйича мажбурий тўловлар ва бошқа коммунал тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга;
66. Кичик тадбиркорлик субъекти тижорат банки филиалига лойиҳани молиялаштириш бўйича кредит олиш учун Жамғарма кафиллигини олиш мақсади кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади.
қарз олувчининг амалга ошириладиган лойиҳа бўйича банк ҳисоб рақамига маблағ тушиш прогнози (пул оқими) кўрсатилган бизнес-режа (техник-иқтисодий асос);
кредит олувчининг охирги ҳисобот давридаги тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган бухгалтерлик баланси (1-сон форма), шунингдек 90 кундан ошмаган муддатда қарздорлик бўйича қиёсий ҳужжатлар, молиявий натижалар ҳақида ҳисобот (2-сон форма) — янги ташкил этилган юридик шахслар, юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;
тижорат банклари ва халқаро молия институтлари ўртасида кредит учун маблағ ажратиш тўғрисида (фақат қайд этилган ушбу институтлар ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича) тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳужжатлар.
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текширади. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда банк филиали бир кун муддатда кичик тадбиркорлик субъектидан етишмаётган ахборотни (ҳужжатни) талаб қилади;
тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда ички кредит сиёсатига мувофиқ баҳолайди.
Кредит ажратиш ҳақида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда банк филиали кичик тадбиркорлик субъектининг Жамғарма кафиллигини олиш учун аризаси илова қилинган ўз хулосасини бош тижорат банкига юборади ҳамда бу ҳақда кичик тадбиркорлик субъектига маълум қилади.
Банк кредит бериш тўғрисида салбий қарор қабул қилган ҳолатда кичик тадбиркорлик субъектига рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилган ёзма жавоб юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Бош тижорат банки филиалдан ҳужжатларни олгач, 2 (икки) иш кунида зарур ҳужжатлар ва улар бўйича умумлаштирилган ахборотни кўриб чиқади ва тайёрлайди ҳамда Жамғармага кредит олувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича Жамғарма кафиллигини тақдим этиш учун юборади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма кафиллигини олиш учун бош тижорат банки томонидан юборилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилгандан сўнг 5 (беш) иш куни мобайнида:
тақдим этилган ҳужжатларни текширади. Жамғарма, зарур бўлганда, 1 (бир) иш куни мобайнида бош банкдан етишмаётган ахборотни (ҳужжатларни) сўраб олади;
ушбу Низомнинг 68-бандида назарда тутилган умумлаштирилган маълумотларни ушбу Низом шартларига мувофиқлик юзасидан текширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кафолат олиш учун ариза маъқулланган тақдирда банкни ижобий қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.
(69-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Ҳужжатлар кафиллик олиш учун талабларга мос келмаган тақдирда Жамғарма бош тижорат банкига 2 (икки) иш куни мобайнида қабул қилинган қарор ҳақида хабарнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради ҳамда асосли сабабларни ёзма равишда кўрсатади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(71-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Бунда кафиллик шартномасини Жамғарма номидан Жамғарма ижрочи директори имзолайди. Банк ва кредит олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасининг нусхаси, шунингдек кредитни қайтариш жадвали Жамғармага юборилади.
72. Жамғарманинг берилган кафилликлар бўйича тижорат банки олдидаги мажбуриятлари қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(72-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
73. Жамғарма кафолат портфелининг қисман ёки тўлиқ ҳажмини суғурта йўли билан қоплаш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта йўли билан қоплаш бўйича сарф-харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
75. Компенсация ёки кафолатга эга бўлган шахс Жамғармага кредит бўйича жорий қарзни қайтарганидан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.
76. Қарз олувчи кредитни қайтарганда ва кредит бўйича ўз мажбуриятларини имкон қадар камайтирганда, биринчи навбатда, Жамғарма кафиллигидан кредит бўйича қайтарилган суммага мутаносиб равишда озод этилади (таъминотдан чиқарилади). Бунда қарз олувчи томонидан ажратилган кредит бўйича таъминот сифатида тақдим этилган мулк Жамғарма таъминоти тўлиқ қопланганидан сўнг гаровдан озод этилади.
77. Қарз олувчи асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда бажармаса ёки тегишли равишда бажармаса, ёхуд мажбуриятлар ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда бажарилмаса ёки тегишли равишда бажарилмаса, банк қонунчиликда белгиланган тартибда унга ёзма талаблар қўяди.
78. Қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб, банк 90 календарь кун давомида қарз олувчидан кредит бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган суммасини олиш, ундан фоизларни ундириш ҳамда кредит шартномасида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чоралар кўришга мажбур, жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Муддатлар тугагач ва мазкур Низомнинг 78-бандида назарда тутилган барча зарур тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг кредит шартномасида белгиланган тартибда банк олдидаги қарз суммаси қайтарилмаса банк Жамғармага қуйидагилар қайд этилган талабларни қўяди:
(79-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
кафиллик шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами, банк ва Жамғарма кафил бўлган қарз олувчи номи);
кафиллик шартномаси билан таъминланадиган кредит шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами ва бошқалар);
қарз олувчининг шартнома бўйича бажармаган мажбуриятлари ҳажми бўйича жавобгарликнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Жамғарманинг кафиллик шартномаси бўйича молиявий жавобгарлик ҳажмини ҳисоблаш;
банкнинг Жамғарма томонидан тўланадиган маблағлар ўтказилиши лозим бўлган тўлов реквизитлари кўрсатилган ҳисоб рақами;
80. Талаб бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан имзоланиши ва банк муҳри билан тасдиқланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банки мазкур Низомнинг 78-бандида қайд этилган қарз олувчига нисбатан чоралар кўргани ва тегишли ишларни амалга оширганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома.
(81-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Банкнинг Жамғармага нисбатан талаби (эътирози) қайд этилган барча ҳужжатлар бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан тасдиқланиб, банк муҳри билан мустаҳкамланиши лозим.
82. Жамғарма тақдим этилган талабни унинг берилган кафолатга ва илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади. Кўриб чиқиш кафиллик шартномасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
83. Жамғарма талаблар ва илова қилинган ҳужжатлар кафиллик шартномаси шартларига мос келмаган ҳолатларда тижорат банкига кафиллик суммасини тўлаш ҳақидаги талабни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.
(83-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эътирозлар билдирилган тақдирда Жамғарма банкдан талаб келган санадан бошлаб, 3 (уч) иш куни мобайнида банкка мавжуд барча эътирозлар кўрсатилган хатни юборади.
(83-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
84. Жамғарма эътирозлар билдирилмаганда банк кўрсатган ҳисоб рақамга маблағ ўтказиши шарт. Жамғарма банк талаблари асосида ва кафиллик шартномасига мувофиқ банкка кредитнинг тўланмаган қисми бўйича кафиллик шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар суммасидан ошмайдиган миқдорда маблағ тўлайди.
86. Жамғарма кафиллик бўйича тўловларни тўлагандан сўнг банк билан биргаликда харажатларни қарз олувчининг бошқа ликвид мулки ҳисобидан регресс тартибда, жумладан, судга мурожаат қилиш орқали қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
87. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.
88. Банк ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғармага унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Ижро этувчи дирекция ҳар чоракда Кенгашга Жамғарма маблағларидан фойдаланилгани ҳақида ҳисоботлар тақдим этади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
90. Ижро этувчи дирекция молиявий йил ниҳоясига етгач, кейинги йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига молиявий ҳисобот йилида олувчилар бўйича кафилликлар асосида амалда тўланган компенсациялар ва тўловлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Ижро этувчи дирекция, банклар ва давлат молиявий назорат органлари қарз олувчиларнинг кафилликлар бўйича компенсациялар тақдим этиш ва тўловлар тўлашнинг мазкур Низомда белгиланган шартлари, мақсадлари ҳамда тартибига риоя этишларини албатта текширади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
92. Жамғарма кредит бюроси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан қарз олувчининг кредит тарихи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик ҳақида ахборот сўраш ҳуқуқига эга.
93. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат бош бошқармаси чоракда камида бир марта, белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
94. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мунтазам равишда, аммо чоракда камида бир марта берилган кафилликлар юзасидан компенсациялар ва тўловлар миқдорини аниқлашда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини жойида ўрганади.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/273/1045-сон)
96. Мазкур Низомни амалга оширишда юзага келадиган баҳслар қонунчиликда белгиланган тартибда, шу жумладан суд тартибида ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/26/0578-сон)