Т/р | Давлат хизматларининг номи | Ишлар нархи |
I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
1.1. | Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари |
1.2. | Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда |
1.3. | Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда |
1.4. | Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда |
1.5. | Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда |
1.6. | Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк | Энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда |
II. Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
2.1. | Кўп квартирали уйдаги квартира | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда |
2.2. | Якка тартибдаги турар жой | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда |
III. Ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
3.1. | Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси | Бепул |
3.11. | Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси | Энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари |
3.12. | Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси | Энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари |
3.2. | Нотурар объектлари қуриш учун ажратилган ер участкаси | Энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари |
3.3. | Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси | Энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.08.2017 йилдаги 679-сон
Кучга кириш санаси
04.09.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 22.06.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/389/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/389/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда):
а) 2-банднинг «туманлар (шаҳарлар)» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг тўртинчи хатбошидаги «туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиалларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи хатбошидаги, 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 13-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«11. Қурилиши тугалланган уй ва турар жойга кадастр иши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан тайёрланади ва буюртмачи (қурувчи) томонидан қабул қилиш комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар таркибига киритилади.
Турар жой иморатларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмасдан уларнинг кадастр иши берилишига йўл қўйилмайди»;
14 ва 15-бандлардаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари ««Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига» сўзлари ««Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-бандда «туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг ўн биринчи хатбошидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг» сўзлари ««Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари ««Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорати тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати бўйича қуйидаги мансабдор шахслари:
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг раиси — ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бошқармаси ва ер тузиш бошқармаси бошлиқлари — ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг катта давлат инспекторлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспекторлари;
туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари — тегишли туманлар (шаҳарлар)нинг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўлимлари ҳамда ер тузиш бошқармаси бошлиқлари ва мутахассислари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тегишли шўъбалари бошлиқлари ва мутахассислари, туманлар (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг бош мутахассислари ҳамда етакчи мутахассислари — ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари ҳисобланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 12-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомда:
а) 15-банднинг биринчи хатбошидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 28-банднинг учинчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 31-бандда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«берилган ер участкасини берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга, қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан кейин бир ой мобайнида уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига мурожаат қилишга мажбурдир».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 32-бандининг «Ажратмалар миқдори (фоизларда)» устунидаги «40» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди 4-кичик бандидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 62-модда):
а) 1-илованинг 13-банди олтинчи хатбошидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 13-банди олтинчи хатбошидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди биринчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) билан тасдиқланган «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомнинг 15-банди олтинчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисидаги низомнинг 22-банди олтинчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил 6-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Болалар уйлари тўғрисидаги низом 1-иловасининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан турар жой майдони болаларга бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, кадастр иши нусхалари, турар жойнинг эгаси ва турар жойни хусусийлаштириш факти тўғрисидаги), улар мавжуд бўлганда».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 28-банддаги «туман, шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловадаги «туман, шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда):
а) 1-банддаги «кадастр ҳужжатларини техник инвентаризациядан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича» сўзлари «кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
2014 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги давлат хизматлари ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тўлов ундирилмасдан амалга оширилади:
бинолар ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномалар бериш, жумладан бегоналаштирилаётган ёхуд мерос бўйича ўтаётган бинолар ва иншоотларнинг амалдаги таркибини ва ҳолатини аниқлаштириш мақсадида уларни натурада ўрганиш;
2017 йил 1 сентябрдан бошлаб иловада қайд этилган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари қиймати 25 фоизга кўпайтирилсин. Бунда қиймат кўпайтирилиши ҳисобига тушадиган (солиқлар чегириб ташланган ҳолда) маблағларнинг 100 фоизи Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасига биноан кадастр ишини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшимча қиймат солиғи олинмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 17-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)
12-банддаги «туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошидаги «туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон 106-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловадаги «туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 21-сон 394-модда) билан тасдиқланган Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» сўзлари билан алмаштирилсин.