25.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2918
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 25.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2918
Кучга кириш санаси
28.08.2017
Ҳужжат 28.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Солиқ солинадиган фойдани ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, янги технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Агар жорий солиқ даврида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан ошса, қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддатда белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.
11. Агар маблағлар инвестицияга йўналтирилган ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган амортизация суммаси ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу ҳисобот (солиқ) даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани камайтириш амалга оширилмайди.
13. Ушбу Низом 12-бандининг биринчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига солиқ солинадиган базани камайтириш кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, янги технологик асбоб-ускуна бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Бунда, ҳар бир ҳисобот солиқ даврида солиқ солинадиган базадан чегирилиши лозим бўлган маблағ суммаси солиқ солинадиган базанинг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
Агар ушбу Низом 12-бандининг биринчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга жорий солиқ даврида йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ солинадиган базанинг 25 фоизидан ошиб кетса, у ҳолда ортган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддат доирасида, белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.