11.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2911
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қарори, 11.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2911
Кучга кириш санаси
15.11.2017
Ҳужжат 15.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан юритиладиган махсус журналда қайд этиб борилади. Мазкур журнал электрон шаклда юритилиши мумкин.
Мазкур маълумотлар хусусий тиббиёт муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага ҳам киритиб борилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур Низомнинг 1 ва 3-иловаларида келтирилган маълумотларни интернет тармоғи орқали аҳолига доимий равишда етказиб турилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида он-лайн тизимида доимий равишда янгилаб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.