27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон
Ҳужжат 25.11.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агар буюртмага мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган ёхуд улар лозим даражада расмийлаштирилмаган ҳолларда оператор электрон буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай электрон хат билан давлат ижрочисига унинг буюртмасини қайтаради. Бунда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар хатда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Буюртмачи буюртма қабул қилишнинг охирги муддатидан кечиктирмасдан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган билдиришномани операторга юбориш орқали электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмани ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг 3-банди учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларга мансуб бўлмаган шахслар томонидан буюртмалар берилиши;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Буюртма мазкур Низомнинг 18-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келган тақдирда, оператор зудлик билан буюртмачига электрон онлайн-аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек электрон почта орқали буюртмачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Буюртма мазкур Низомнинг 18-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан (буюртма берилган пайтда закалат пули операторнинг банкдаги ҳисобрақамига келиб тушмаган ҳолларда икки иш куни давомида) буюртмачининг электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон хат билан билдиришнома юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
мазкур Низомнинг 53-бандида белгиланган тартибда мол-мулкни сотиб олиш таклиф этилган аукцион ғолиби ва охиридан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчи томонидан мол-мулк баҳоси белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.
35. Агар мазкур Низомнинг 33-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли мол-мулк реализация қилинмаган ҳолларда мол-мулк мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий аукционга қўйилади.
Агар мазкур Низомнинг 33-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли мол-мулк реализация қилинмаган ҳолларда мол-мулк мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга қайтадан қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
аукционда иштирок этиш учун фақат битта иштирокчи қўйилган ва у ушбу Низомнинг 481-бандида назарда тутилган тартибда аукцион объектини қўлга киритишни рад этган бўлса;
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
агар аукцион ғолиби мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга мансублиги аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиргунга қадар операторга маълум бўлиб қолса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Давлат даромадига (Давлат бюджетига) ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни реализация қилишда, шунингдек, мазкур Низомнинг 46-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра такрорий аукцион ўтказилмаган деб топилган тақдирда, мол-мулк мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий аукционга қайтадан қўйилади.
Бунда, баҳоланган қийматнинг 50 фоизига етгунига қадар ҳар бир қайтадан ўтказилган такрорий аукционда энг паст нарх 5 фоизга камайтирилади, мазкур Низомнинг 46-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши муносабати билан қайтадан ўтказилган такрорий аукционлар бундан мустасно.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(481-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштириш вақтида операторга аукцион ғолиби мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга мансублиги маълум бўлиб қолган тақдирда, охиргидан олдинги таклифни тасдиқланган аукцион иштирокчисига шу мазмундаги хат юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 36, 481, 49 ва 53-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўлаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
56. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 49 ва 53-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига, шунингдек, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

1. ___________________________________________________________________________
(юридик шахс учун — тўлиқ номи, юридик манзили, банк реквизитлари;

_____________________________________________________________________________
жисмоний шахс учун — Ф.И.Ш., яшаш манзили)

(кейинги ўринларда –ИШТИРОКЧИ)
Лот рақами:№ _________
Лотнинг номланиши:_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________ ни сотиш
бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказиш ҳақидаги хабарнома билан танишиб, электрон онлайн-аукционда қатнашишга__________________________________________________________

(тўлов ҳужжати реквизитлари)

тўлов ҳужжати бўйича закалат пулини тўлаб, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида онлайн-аукционларни ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) билан танишиб, _____ йил «______» ____________ да соат ______ да __________ сайтида бўлиб ўтадиган электрон онлайн-аукционда қатнашиш учун мазкур буюртмани қабул қилишингизни сўрайди.
2. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукционда қатнашишга мазкур буюртмани тақдим қилиб, Қоидалардаги шартларга розилигини тасдиқлайди.
3. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукцион ғолиби деб топилган тақдирда, аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан лотнинг аукционда шаклланган нархдаги қийматини тўлиқ тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш мажбуриятини олади.
Шунингдек, агар ИШТИРОКЧИНИНГ таклифи охиргидан олдин бўлиб, ғолиб белгиланган муддатларда аукцион объекти учун тўловни амалга оширмаган ёки аукционда иштирок этиш ҳуқуқи эга бўлмаган тақдирда, ИШТИРОКЧИ беш иш кунидан кечиктирмасдан лотнинг қийматини тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш мажбуриятини олади.
4. ИШТИРОКЧИ суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизматлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати органларининг ходими эмаслигини, аукционга қўйилган мулк баҳоланиши ёки кўздан кечирилишида иштирок этмаганлигини, хорижий давлат фуқароси эмаслигини (ер участкаси ва ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш бўйича ўтказиладиган аукционда қатнашиш учун буюртма беришда), Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий припискада туришини (Тошкент шаҳар ва Тошкент шаҳрида жойлашган турар жой кўчмас мулкни аукционда реализация қилиш учун буюртма беришда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) тасдиқлайди.
ИШТИРОКЧИ мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаган тақдирда, аукцион натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.
5. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукционга қўйилган мол-мулк давлат ижрочисининг буюртмасига асосан сотилаётганлиги тўғрисида огоҳлантирилди ҳамда давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ёхуд мол-мулк (лот) ёки унинг бир қисми электрон онлайн аукциондан олинганлиги учун ИШТИРОКЧИГА етказилган зарар учун «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ оператори жавоб бермаслиги билан келишади.

6. «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ оператори томонидан юборилган барча хатларни ИШТИРОКЧИ ўзининг ______________________________________________________________ электрон
(электрон почта манзили)

манзили орқали олишини расман тасдиқлайди.
7. Закалат пулини қайтариш учун ИШТИРОКЧИНИНГ банк реквизитлари:
Банк номи ____________________________________________________________________
Банк МФОси __________________________________________________________________
Банк ҳисоб рақами № ___________________________________________________________
8. ИШТИРОКЧИНИНГ СТИРи:
№ ___________________________________________________________________________
Илова:
1. Электрон онлайн аукционни ўтказиш ҳақидаги хабар�омада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига иштирокчи томонидан закалат пули ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси.
Тўлдирилган сана _______________________
Иштирокчининг ЭРИси __________________
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни, шу жумладан, мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев),

Олий суд (К. Камилов),

МХХ (Р. Гулямов), ИИВ (А. Азизов),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев)

4.

Мажбурий ижро чораларини қўллаш ва қарздорнинг мол-мулкини хатлашда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ликвидлигини аниқлаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев)

II. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК фаолиятини ташкил этиш

5.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ деб юритилади) Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш.

Уставни тасдиқлаш ва Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов)

6.

Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

7.

Марказни мебель, компьютер техникаси ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

15 августга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг кузатув кенгаши (М. Азимов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев), Марказ

8.

Электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий, ташкилий-техник ва дастурий-аппарат ишларини ўрнатилган талабларга мувофиқ амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

20 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

9.

Марказни электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш маркази сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

III. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасини ташкил этиш ва мол-мулкларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш

10.

Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Концепция

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

11.

«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Техник топшириқ

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

12.

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун сервер ва бошқа аппарат жиҳозлари, сертификатланган дастурий маҳсулотларни харид қилиш.

Асбоб-ускуналарни харид қилиш

2017 йил

10 августга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия,

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Марказ

13.

Қуйидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

«E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчи ташкилотни танлаб олиш;

«E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

5 августга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

14.

«E-IJRO AUKSION» дастурий комплексини қабул қилиш ва тажриба тариқасида фойдаланишга топшириш.

Қабул қилиш далолатномаси

2017 йил

15 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

15.

«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини саноатда фойдаланишга жорий этиш.

Фойдаланишга топшириш далолатномаси

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

16.

Марказнинг веб-сайтини ишлаб чиқиш ҳамда Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига электрон онлайн-аукционларга қўйилган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш имконини яратган ҳолда такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев), Марказ

17.

Аҳолини электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва мол-мулкларни сотиб олиш,шунингдек, электрон рақамли имзони олиш тартиби билан кенг таништиришни назарда тутувчи кўргазмавий видеороликлар ва бошқа видео маҳсулотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, теле- ва радиоканалларда жойлаштириш ва эълон қилиш учун тайёрлаш.

Тарғибот материалларини тайёрлаш

2017 йил

20 августга қадар

МТРК (Х. Мирзахидов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ