18.07.2017 йилдаги ПФ-5116-сон
Ҳужжат 30.03.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги солиқ солиш тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш орқали солиқ юкини пасайтириш каби вазифалар ижроси юзасидан, шунингдек солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 5 — 7-бандларида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги тузилмаларини ташкил этиш ва амалдаги таркибий тузилмаларини ўзгартириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари янги лавозимини жорий этиш давлат солиқ хизмати органлари асосий ходимларининг белгиланган штатлар сони доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳисобга олинишини янада таъминлаш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш

1.

Вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ва ҳалол солиқ тўловчи ҳисобланган хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътиллари бериш тартибини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Марказий банк (М. Нурмуратов)

2.

Ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар юзасидан солиқ тўловчилар томонидан асослар тақдим этилмаган ҳолларда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришнинг суд тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Олий суд (К. Камилов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

3.

Солиқ маслаҳатчилари институти фаолиятини такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),
ДСҚ (Б. Парпиев), Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

4.

Давлат солиқ хизмати органларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта маблағларидан солиқ қарзини ундириш тартибини жорий этиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта ҳисоб рақамларига тақдимномалар қўйилишини бекор қилиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил
1 октябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Олий суд (К. Камилов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Марказий банк (М. Нурмуратов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

5.

Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ва муқаддам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши натижасида юзага келган солиқ қарздорлиги мавжуд жисмоний шахсларга банкротликнинг қўлланишини назарда тутадиган банкротлик тартиб-таомилларини такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов),

Олий суд (К. Камилов),
Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

7.

Хорижий тажрибани ўрганиш асосида солиқ ҳисоботи шаклларини унификация қилиш ва соддалаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 февраль

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

ДСҚ (Б. Парпиев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов)

II. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва солиқ назорати жараёнини автоматлаштириш

8.

Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида солиқ органларига ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларнинг онлайн режимида узатилишини таъминлайдиган назорат-касса машиналарини қўллаш орқали нақд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат тизимини жорий этиш, республиканинг қолган ҳудудларида мазкур тизимни босқичма-босқич киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил
1 сентябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова)

9.

Солиқ текшируви объектларини самарали танлаб олиш учун солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфларини таҳлил қилиш бўйича ихтисослаштирилган автоматлаштирилган тизимни жорий этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова)

10.

Солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ назоратини такомиллаштириш мақсадида солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига тақдим этиладиган ахборотларнинг мазмунини танқидий қайта кўриб чиқиш.

Ўрганиш ўтказиш

2018 йил
1 январь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Солиқ солишнинг янги объектлари ва солиқ солинадиган базани (кўчмас мол-мулк, унинг ҳуқуқий мақоми ўзгариши, солиқ тўловчилар сони, берилган ижро ҳужжатлари, энергия ресурсларининг қуввати ва ҳақиқий истеъмоли ҳамда бошқалар ҳақидаги маълумотлар) кенгайтириш бўйича ахборотларни тақдим этиш мақсадида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, статистика, адлия, прокуратура органлари, судлар, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК корхоналари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига интеграция қилинишини таъминлаш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2018 йил
1 январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

ДСҚ (Б. Парпиев),

«Ергеодезкадастр» давлат
қўмитаси (А. Абдуллаев),

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов),
Адлия вазирлиги (М. Икрамов),
Олий суд (К. Камилов),«Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев)

12.

Тадбиркорлик субъектларини электрон рақамли имзо билан тўлиқ таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 январь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова)

13.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларга барча давлат хизматларини электрон шаклда, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиш тизимини жорий этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2018 йил
1 январь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил
15 август

ДСҚ (Б. Парпиев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

15.

Автоматлаштирилган ҳисоб тизимини («онлайн» режимида) жорий этиш йўли билан алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик ёғига солиқ солиш ҳисобининг тўлиқлигини таъминлаш учун уларни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), «Ўзвиносаноат-холдинг»
(Ш. Рахимов), «Ўзбекозиковқат-холдинг» ХК (Т. Жалилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Солиқ назорати шакллари ва услубларининг самарадорлигини янада ошириш

16.

Солиқ органлари ва ҳалол солиқ тўловчилар ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи солиқ назоратининг янги шакли — солиқ мониторингини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

17.

Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажарадиган ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирларини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

ДСҚ (Б. Парпиев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

18.

Интернет тармоғида савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида солиқ назоратини амалга ошириш механизмларини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

19.

Солиқ назоратини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларида режали текширишлар ўтказиш учун солиқ тўловчиларни танлаб олиш асосларини аниқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2017 йил
1 декабрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Бош прокуратура (И. Абдуллаев)

Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

20.

Хўжалик юритувчи субъектларни «йирик солиқ тўловчилар» тоифасига киритишнинг аниқ мезонларини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),
Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

21.

Кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни давлат солиқ хизмати органлари томонидан 5 банк кунигача бўлган муддатга вақтинчалик тўхтатиб туриш ваколатини амалга ошириш механизмини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил
1 декабрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Марказий банк (М. Нурмуратов),
Бош прокуратура (И. Абдуллаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов)

22.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, шунингдек, солиқ солинадиган базани аниқлаштириш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Меҳнат вазирлиги (А. Абдухакимов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

IV. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш ва соддалаштириш

23.

Қуйидагилар орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, шунингдек, солиқ солишни соддалаштириш:

бир хил солиқ солиш объектларига эга бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бирлаштириш;

товар айланмасидан келиб чиққан ҳолда, тайёрлов ташкилотлари учун ягона солиқ тўловини тўлаш тартибини белгилаш;

солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш учун қўшимча мезон (оборотнинг чегаравий миқдори) жорий этиш ва ушбу миқдор ошган корхонага, кичик тадбиркорлик субъекти мақомини сақлаб қолган ҳолда, қўшимча солиқ мажбуриятларини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

ДСҚ (Б. Парпиев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Қуйидагиларни:

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда фаолиятини амалга оширадиган, шунингдек, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қиладиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун оптималлаштирилган қатьий солиқ ставкаларини;

алкоголли маҳсулотлар ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган буюмларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимнинг ҳудудлар бўйича табақалаштирилган ставкаларини;

автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари учун юридик шахслар томонидан тўланадиган ягона солиқ тўловини якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқдан кам бўлмаган миқдорда тўлаш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2017 йил
1 декабрь

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

ДСҚ (Б. Парпиев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Қуйидагилар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш:

юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кассасига келиб тушган нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш ва нақд пулларни харажат қилишнинг чекланган миқдорини белгилаш;

иш ўринларини ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий легаллаштирадиган тадбиркорлик субъектлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаларини босқичма-босқич пасайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2017 йил
1 декабрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Марказий банк (М. Нурмуратов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Ташкилотларни тиббиёт муассасалари тоифасига киритишнинг аниқ мезонларини белгилаш, шунингдек, имтиёзларнинг фақат тиббий хизматлар қисмида тақдим этилишини аниқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2017 йил
1 октябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шадманов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

27.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшилган қиймат солиғи тўланган суммаларини қайтариш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнини қисқартиришни назарда тутган ҳолда, экспорт қиладиган корхоналарга қўшилган қиймат солиғини қайтариш механизмини соддалаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

ДСҚ (Б. Парпиев), ДБҚ (М.Тохирий),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

28.

Ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни солиқ тўловчи ваколатли органларга мурожаат қилган санадан бошлаб 15 иш куни ичида қайтариш ёки ҳисобга олиш тартибини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил
1 ноябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Марказий банк (М. Нурмуратов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

V. Давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқа ташкилий чора-тадбирлар

29.

Қуйидагиларга қаратилган Давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш;

давлат солиқ хизмати органларининг биноларини капитал қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;

чора-тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ажратмалар миқдорини ошириш ҳисобидан белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил
1 сентябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Марказий банк (М. Нурмуратов)

30.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функциялари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига берилиши муносабати билан давлат солиқ хизмати органларининг вазифа ва функциялари, ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил
1 декабрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

31.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг солиқ органлари ва ўқув юртлари билан тажриба алмашишни кенгайтириш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2017 йил
1 сентябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

ТИВ (А. Камилов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов)

32.

Давлат солиқ хизмати органларининг масъулияти, очиқлиги, шаффофлигини ошириш ва солиқ тўловчиларнинг ўзаро ҳамкорлик натижаларидан қаноатланганлигини назарда тутадиган фаолиятини баҳолаш, шунингдек, улар ходимларининг хизмат кўрсатиш тезкорлиги, ваколатлилиги ва хушмуомалалиги кўрсаткичларини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил
15 октябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамо�)

33.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш механизмларини, шу жумладан, ходимларни уларнинг иш натижаларини ҳисобга олган ҳолда якка тартибда рағбатлантириш тартибини жорий этиш орқали такомиллаштириш.

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи

2017 йил
15 сентябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)

34.

Меҳнатнинг кўчиб юриш хусусияти билан боғлиқ бўлган хизмат вазифаларини бажарадиган давлат солиқ хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш ёки шаҳар йўловчи транспортидан (маршрут ва йўналишли таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл карточкалари бериш тартиби ва миқдорини тасдиқлаш.

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи

2017 йил
15 сентябрь

ДСҚ (Б. Парпиев)

35.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг формали (махсус) кийим-боши ва фарқловчи белгиларининг янги намуналарини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил
1 сентябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)

36.

Давлат солиқ хизмати органларида формали (махсус) кийим-бошни кийиб юриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи

2017 йил
15 сентябрь

ДСҚ (Б. Парпиев)

37.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича маблағлар йиғилишини амалга ошириш учун участка солиқ инспекторларини тўлов терминаллари билан таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2017 йил
1 октябрь

ДСҚ (Б. Парпиев),

Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.

Кучкаров Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари,
Ишчи комиссия раиси

2.

Голышев В.А.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

3.

Муродов О.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

4.

Ходжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

5.

Саидова Г.К.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

6.

Икрамов М.М.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

7.

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

8.

Мавлонов Б.М.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

9.

Акмалов К.В.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари

10.

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

11.

Парпиев Б.Р.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

12.

Тохирий М.В.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

13.

Ахмедходжаев А.И.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

14.

Гулямов Р.А.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

15.

Дусанов З.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи

16.

Икрамов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

17.

Гадоев Э.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари — Солиқ академияси ректори.