Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ва «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон фармонларини ижро этиш юзасидан, шунингдек маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш ва янги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларни кўпайтиришга ва солиқ солинадиган базани кенгайтиришга йўналтирилган ишларини такомиллаштириш борасидаги фаолиятини тартибга солиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда Вақтинчалик низом деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вақтинчалик низом талабларининг сўзсиз бажарилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Давлат солиқ қўмитасига юклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси мавжуд ресурсларни сафарбар этиш бўйича кунлик мониторинг олиб борилишини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари параметрларининг бажарилишига, шунингдек давлат мақсадли дастурларини барқарор молиялаштиришнинг муҳим омили сифатида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Вақтинчалик низом доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари давлат солиқ хизмати, молия органлари ва бошқа тегишли маҳаллий органлар ҳамда тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос хусусияти ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда қўшимча манбаларни излаш ва шу асосда маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари параметрларини сўзсиз бажариш бўйича фаолият мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилишини таъминлайдилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтиришнинг қўшимча захираларини излаш ва шу асосда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши динамикаси ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тушумларининг аниқлаштирилган прогнозларини кейинчалик давлат солиқ хизмати органларига етказиш учун вазирликнинг марказий аппаратидан малакали мутахассисларни ҳар ойда жойларга юборсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кучайтирсин, бунда қуйидагиларни таъминлашга алоҳида эътиборни қаратсин:
солиқ тўловчилар — жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти устидан жойнинг ўзига чиқиб назорат қилувчи мансабдор шахсларга ҳар кунги йўл-йўриқ беришни ўз ичига қамраб оладиган коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
лавозим ваколатларини шахсий бойлик орттириш мақсадида суиистеъмол қилишнинг, шунингдек қисқа муддатли текширишлар ва нақд пул тушуми хронометражини ўтказиш давомида функционал вазифалар лозим даражада бажарилмаслигининг ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмасликнинг олдини олиш ва бунинг учун қонунчилик доирасида қатъий жазоларни қўллаш.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳар бир ҳудуд ва ҳар бир солиқ тўловчи, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари бўйича доимий янгилаб бориладиган тўлиқ маълумотлар базаси шакллантирилишини, шунингдек туман (шаҳар) даражасида ахборот тизимларининг самарали ва узлуксиз ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳар бир ҳисобот даври якуни бўйича Вақтинчалик низом бажарилишини танқидий таҳлил қилсин, кейинчалик қўшимча захираларни топиш ва шу асосда маҳаллий бюджетнинг даромад базаси кенгайтирилишини барбод қилган ёки ўзини четга олган давлат солиқ хизмати ва молия органларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари ва мансабдор шахсларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий чораларни кўрсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сон қарорига мувофиқ маҳаллий бюджетлар даромадлари параметрларининг сўзсиз бажарилиши бўйича молия органлари, давлат солиқ хизмати органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлик қилишини тартибга солади ва вазифаларини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг малакали мутахассислари томонидан ҳар ойда жойларга чиққан ҳолда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши динамикаси ва тенденцияларидан келиб чиқиб қўшимча захираларни излаш натижалари ва шу асосда туман бюджетининг даромад базасини кенгайтириш ҳисобга олинган ҳолда бюджетлар даромадларининг аниқлаштирилган прогноз параметрлари шакллантирилади ҳамда ижро учун туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига (кейинги ўринларда молия бўлимлари деб аталади) юборилади.
3. Мазкур Вақтинчалик низомнинг бажарилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси асосий эътиборни солиқ тўловчилар — жисмоний ва юридик шахслар фаолияти устидан назоратни жойига чиққан ҳолда амалга оширадиган мансабдор шахсларга ҳар куни йўл-йўриқ беришни, лавозим ваколатлари шахсий бойлик орттириш мақсадида суиистеъмол қилиниши, шунингдек қисқа муддатли текширишлар ўтказишда функционал мажбуриятларга риоя этилмаслик ҳолатларини бартараф этиш ва қонунчилик доирасида қатъий жазолашни ўз ичига қамраб олувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда тизимли назорат қилади ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг шахсий масъулиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширади.
4. Маҳаллий бюджетлар даромадлар қисмини шакллантириш масалалари бўйича молия бўлими раҳбарининг ўринбосари ҳар ойда ишлаб чиқариш динамикаси ва тенденцияларига, ҳажмларининг ўзгаришига, янги ишлаб чиқариш қувватлари очилишига ва солиқ тўловчиларнинг сонини танқидий баҳолашга асосланган баҳолаш кўрсаткичлари тизимидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва мажбурий ажратмалар тушумлари прогнозининг ҳисоб-китобини амалга оширади.
5. Маҳаллий бюджетнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқишда молия бўлимлари аниқланган қўшимча тушумлар манбаини, шу жумладан аниқланган тадбиркорлик субъектларини, шунингдек туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг маълумотлар базасида ҳисобга олинмаган солиқ солиш объектларини ҳам ҳисобга олади.
6. Молия бўлими раҳбари ҳар чоракда ойма ой тақсимланган маҳаллий бюджет параметрлари прогнозини тасдиқлатиш учун туманлар ҳокимларига киритади, кейинчалик туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига ижро этиш учун етказади.
7. Туманлар молия органлари ва давлат солиқ хизмати органларининг ўзаро ҳамкорлиги ўзаро ҳамкорлик йўналишлари, масъул ходимлар ва ойма ой тақсимланган маҳаллий бюджет даромадлари параметрларининг прогнози илова қилинган ўзаро ҳамкорлик натижалари бўйича тайёрланадиган ҳужжатлар шакллари белгиланган туман (шаҳар) молия бўлим ва давлат солиқ инспекциясининг қўшма буйруғи асосида ташкил этилади.
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи тўловчиларни ва тушумларни тўлиқ қамраб олишни;
бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятидан, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ тушумларини тўлиқ қамраб олишни;
инвестиция лойиҳаларини, Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан тушумларни оширишни;
фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш ҳамда паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилашни;
дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ўсишини қисқартиришни ва маҳаллий бюджетларга тушумларни оширишни таъминлаш ишларини олиб бориш доирасида амалга оширилади.
9. Туман молия бўлими ва назорат-тафтиш бошқармаси ходимлари мониторинг натижалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими биринчи ўринбосарига аниқланган қўшимча захиралар тўғрисидаги ахборотларни алоҳида шакл бўйича ёзма ёки электрон тарзда тақдим этадилар. Бир вақтнинг ўзида солиқлар ва тўловлар манбалари, тўловчилар, ҳисобга олинмаган солиқ солиш объектлари, шунингдек давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари бўйича аниқланган захиралар тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига тўловларни ундириш ва ҳисобга қўйиш чораларини кўриш учун юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Молия бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси аниқланган қўшимча манбаларни солиқ солиш базасига киритиш бўйича барча чораларни кўради ва кўрилган чоралар бўйича алоҳида шаклда маълумотларни ёзма тарзда ёки электрон шаклда молия бўлимига тақдим этади.
11. Молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек иқтисодий комплекснинг бошқа бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан мазкур Вақтинчалик низом ижросини таъминлаш учун ҳар куни тезкор хизмат йиғилишлари ўтказилади.
12. Давлат солиқ хизмати органлари ва молия бўлими ходимлари бир иш кун давомида жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларнинг тўланишини назорат қилиш мақсадида 25 тадан кам бўлмаган объектларни бориб кўради.
13. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси деб аталади) туман органларида ҳисобга олинмаган жисмоний шахсларнинг объектлари ва ер участкалари аниқланган ҳолларда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари уларни кейинчалик ҳисобга қўйиш учун кўрсатилган органларга ахборот тақдим этади.
14. Ташкилот ходимларининг жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан қарздорликлари мавжуд бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан қарздорлар рўйхати шакллантирилади ва кейинчалик солиқ қарзини белгиланган тартибда ундириш юзасидан ёрдам кўрсатиш учун ушбу ташкилотларга ёки уларнинг юқори органларига юборилади.
15. Давлат солиқ хизмати органлари ва молия бўлимлари ходимлари томонидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва бошқа тўловларнинг автоматлаштирилган банк тизимлари орқали тўлиқ тушиши мақсадида ҳар куни битта бозор ва савдо комплексида савдо жойларининг сотувчилар билан тўлиқ бандлиги кузатиб борилади ва ҳисоб-китоб қилинади.
16. Бозорларнинг тушумлари камайган ҳолларда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан нақд пул тушуми тушишининг хронометражи ташкил этилади, тушумларнинг пасайиб кетиши сабаблари аниқланади ва қўшимча маблағлар тушумлари бўйича зарур чоралар кўрилади.
17. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлардан тушадиган тушумларни қамраб олиш бўйича қуйидаги чораларни амалга оширадилар:
бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ундирилиши устидан белгиланган тартибда назорат ўрнатадилар;
нақд пул тушуми тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш (3 тадан кам бўлмаган) объектларида хронометраж ташкил этадилар;
деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига сунъий равишда нархларни оширишга йўл қўймаслик бўйича назорат тадбирларини ўтказадилар;
бозорлар ва савдо комплексларида сифатсиз, қалбакилаштирилган (сохта) ёки контрабанда товарларини тайёрлаш ва сотишга йўл қўймаслик бўйича назоратни амалга оширадилар ва текширишларни ташкил қиладилар.
18. Давлат солиқ хизмати органлари ва молия бўлимлари ходимлари томонидан, шунингдек қуйидагиларни аниқлаш бўйича қўшма тадбирлар амалга оширилади:
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органларида рўйхатга олинмаган нотурар жой объектларини аниқлаш ва кейинчалик уларни солиқ солиш объекти сифатида ҳисобга қўйиш;
бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган жисмоний шахсларни аниқлаш ҳамда уларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйишни таъминлаш;
бозор ва савдо комплексига туташ ҳудудларда автотўхташ жойларини аниқлаш ва туман (шаҳар) ҳокимига автотўхташ жойларини бозорлар ва савдо комплексларининг таркибига ўтказиш бўйича тегишли қарор қабул қилиш тўғрисида таклиф киритиш.
19. Давлат солиқ хизмати органлари ва молия бўлими ходимлари якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган тўловлар тушумини назорат қилиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширадилар:
ҳар куни қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадалларидан қарзи мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар (3 тадан кам бўлмаган) билан профилактик суҳбат ўтказадилар, шунингдек мазкур қарзларни ундириш чораларини кўрадилар;
ҳар куни фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг мавжудлиги юзасидан (3 тадан кам бўлмаган) уларни кузатадилар.
якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмаган ёлланма (камида 2 нафар) ходимларини аниқлайдилар ва уларни ҳисобга қўйишни таъминлайдилар;
фаолиятини вақтинча тўхтатган (камида 2 нафар) якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини қайта тиклаш юзасидан кўмаклашадилар;
солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида йирик миқдордаги пул айланмаларини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг (камида 2 нафар) фаолиятини таҳлил қиладилар;
расмий рўйхатдан ўтган фаолият турига мос келмайдиган фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларни (камида 2 нафар) аниқлайдилар ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чораларини кўрадилар;
жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни белгиланган муддатларда ва тартибда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этмаган, шунингдек ушбу даромадлари тўғрисидаги декларация бўйича ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини тўламаган жисмоний шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ҳамда белгиланган тартибда солиқ қарзини ундириш ва айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
21. Инвестиция лойиҳалари ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик доирасида давлат солиқ хизмати органлари ва молия бўлимлари ходимлари тегишли йил учун тасдиқланган инвестиция лойиҳалари ва Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги лойиҳаларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича туман (шаҳар) иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларига ҳар томонлама кўмаклашадилар.
22. Давлат солиқ хизмати органлари ва молия бўлимлари ходимлари инвестиция лойиҳалари ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан назорат қилишга кўмаклашиш доирасида бир иш куни давомида ўртача 2 та объектларни ўрганади.
23. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳамда иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари инвестиция лойиҳалари ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг бажарилмаётганлиги, ортда қолаётганлиги сабабларини ўрганадилар ва ўрганиш якунлари бўйича қолоқликнинг ўрнини тўлдириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аниқ таклифлар киритадилар.
24. Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари лойиҳа ташаббускорлари, шунингдек туман (шаҳар) тижорат банклари, молия бўлимлари, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари билан биргаликда аниқлаштирилган тармоқ жадвалларининг бажарилиши, шунингдек тегишли қувватларнинг ишга туширилиши устидан таъсирчан мониторинг ўрнатади.
25. Давлат солиқ инспекцияси ходимлари бир иш куни давомида фаолият кўрсатмаётган корхоналарга (камида 2 та) борадилар ва ўрганадилар ҳамда ўрганиш якуни бўйича мазкур корхоналарнинг рўйхатини тузадилар, уларнинг фаолияти бўйича материалларни йиғадилар ва туман (шаҳар) молия бўлимларига ҳамда иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларига тақдим этадилар.
26. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳамда иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари корхоналарнинг фаолият юритмаслик сабабларини аниқлайдилар ва улар фаолиятини тиклаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аниқ таклифлар киритадилар.
27. Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари корхона муассислари, шунингдек банк, иқтисодиёт ва молия органлари билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш чора-тадбирларини ташкил этадилар ва уларнинг амалга оширилиши устидан таъсирчан мониторинг ўрнатадилар.
28. Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорларини аниқлашда, кейинчалик уларнинг рўйхатини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарори билан ташкил этилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) киритишда кўмаклашадилар.
29. Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорлари томонидан инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида Комиссия хулосаси асосида:
солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари — юридик шахсларнинг солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтишини;
ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари — юридик ва жисмоний шахслар томонидан мол-мулк солиғини ва ер солиғини икки карра оширилган ставка бўйича тўлашларини таъминлайдилар.
30. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари тегишли тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш якунлари бўйича паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг рўйхатини тузадилар, уларнинг фаолияти бўйича материалларни йиғадилар ва туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳамда иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларига ахборот тақдим этадилар.
31. Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ҳамда иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича корхоналар фаолиятининг паст рентабеллиги ва зарар кўриб ишлаши сабабларини ўрганиб, кейинчалик туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига уларнинг молиявий аҳволини яхшилашни назарда тутувчи аниқ таклифлар киритадилар.
32. Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг муассислари ва раҳбарияти, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларни молиявий соғломлаштириш чораларини кўради.
хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолати таҳлил қилинади ва уларни қисқартириш бўйича амалий чоралар кўрилади;
айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини қисқартириш ишлари амалга оширилади;
етказиб берилган энергия ресурслари учун тўловларни тўлиқ ундириш ва нореал қарзлар ҳосил бўлиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
34. Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича маълумот ва таклифлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 182-сон қарори билан ташкил этилган тегишли муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ҳудудий комиссияларига кўриб чиқиш учун киритилади.
35. Тегишли муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ҳудудий комиссияси ҳар ойда тармоқлар ва туман (шаҳар)лар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолатини, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари таклифларини кўриб чиқади.
Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари, молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари билан биргаликда дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ўсишига йўл қўймаслик йўли билан бюджет параметрлари устидан мониторинг олиб боради.
36. Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари давлат хизматларини кўрсатиш йўли билан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида тадбиркорлик субъектларига солиқ мажбуриятларини бажаришда ёрдам берадилар.
37. Солиқ тўловчиларга солиқ солиш ва солиқ мажбуриятларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлган, мавжуд солиқ имтиёзлари ва переференциялари тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар орқали етказилади.
38. Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига солиқ солиш масалалари юзасидан маслаҳатлар берадилар, солиқ тушумлари моҳиятини ва солиқ мажбуриятлари бажарилишини тушунтирадилар.
39. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳудуд бўйича амалга оширилган ишларнинг умумлашган маълумоти ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.
40. Мазкур Вақтинчалик низом талаблари ижроси юзасидан жавобгарлик ва назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига юклатилади.
41. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда мазкур Вақтинчалик низомнинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сон қарорига мувофиқ маҳаллий бюджет даромадлари кўрсаткичлари бажарилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларининг молия органлари ходимлари томонидан бажаришга доир вазифалари ва тартибини белгилайди.
2. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) томонидан мавжуд резервларни мобилизация қилиш бўйича ҳар куни ўтказиладиган мониторингни ҳисобга олган ҳолда бюджетни ижро этишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Давлат дастурларини барқарор молиялаштиришнинг муҳим омили сифатида маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтиришга йўналтирилган чораларни амалга ошириш таъминланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг малакали мутахассислари ҳар ойда жойларга борган ҳолда қўшимча резервларни аниқлаш ва шу асосда маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда, туман (шаҳар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикаси ва суръатларидан келиб чиқиб аниқлаштирилган прогнозларни шакллантиришда ва давлат солиқ хизмати органларига етказишда қатнашадилар.
4. Маҳаллий бюджет даромадлар қисмининг шаклланиши масалаларига мутасаддилик қилувчи молия бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳар ойда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг прогноз тушумларини ишлаб чиқариш динамикаси ва суръатларининг ўзгариши, янги ишлаб чиқариш қувватларининг очилиши ва солиқ тўловчилар сонини танқидий баҳолашга асосланган баҳолаш кўрсаткичлари тизимидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилади.
5. Молия бўлимлари маҳаллий бюджетнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқишда тушумларнинг аниқланган қўшимча манбаларини, шу жумладан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси маълумотлар базасида ҳисобда турмаган тадбиркорлик субъектларини, шунингдек солиқ солиш объектларини ҳам ҳисобга олади.
6. Молия бўлими раҳбари ойма-ой бўлинган маҳаллий бюджет прогноз параметрларини туман (шаҳар) ҳокимларига тасдиқлаш ва кейинчалик унинг ижросини таъминлаш учун туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига етказиш учун киритади.
7. Молия бўлими раҳбари ўз буйруғи билан ҳар бир ходимга 5 тадан кам бўлмаган даромадлар манбаини бириктиради ва ушбу манбалар бўйича туман молия бўлими ходими томонидан туман (шаҳар) молия бўлимлари ва туман давлат солиқ инспекциялари маълумотлар базаси бўйича мониторинг амалга оширилади.
8. Молия бўлимининг масъул ходими амалга оширилаётган мониторинг доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
молия органларининг маълумотлар базасини статистика органлари, Давлат хизматлари марказлари, ички ишлар туман бўлимлари ва нотариуслар, табиий газ ва электр энергияси етказиб берувчиларнинг маълумотлар базасини таққослаш орқали қатъий белгиланган солиқ тўловчилари — якка тартибдаги тадбиркорларни, шунингдек айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлайди;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар мол-мулкининг кадастр қийматини аниқлашнинг тўғрилигини ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органлари томонидан ер участкалари ва мол-мулкнинг тўлиқ ҳисобга олинганлигини текшириш орқали жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи тушумларининг тўлиқлигини ўрганади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган солиқ тўловчиларнинг фаолиятини жойларга бориб ўрганишларда иштирок этади;
солиқ қарзини узиш учун мақсадли маршрутларни ишлаб чиқиш ва маблағларни кейинчалик бюджетга йўналтириш мақсадида юридик шахсларнинг солиқ қарздорлиги ҳолатини ўрганади;
товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборотларнинг, ишчилар сонининг, ўртача иш ҳақининг ва экспорт ҳажмининг тўлиқ ҳисобга олинишини кузатиб боради;
фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш ва шу орқали янги иш ўринлари яратилиши муносабати билан солиқ солинадиган базанинг ўзгаришини таҳлил қилади;
савдо комплекслари, савдо ва умумий овқатланиш объектлари, автомобилларга ёнилғи қуйиш ва автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари фаолиятини, шунингдек давлат мулки бўйича энг кам ижара ҳақи ставкасининг тўғри қўлланишини ҳар куни (ҳар ҳафтада) таҳлил қилади.
9. Молия органларининг масъул ходимлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари амалга оширилиши мониторингини ҳам олиб боради. Мониторинг қилиш мақсадида молия бўлими раҳбари ўзининг буйруғи билан ҳар бир ходимга 10 тадан кам бўлмаган миқдорда ҳудудий дастурларни бириктиради.
Мониторинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари бажарилишини назорат қилиш орқали амалга оширилади.
10. Молия органларининг ва молия-тафтиш бошқармасининг масъул ходимлари мониторинг натижалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аниқланган қўшимча резервлар тўғрисида, алоҳида шакл бўйича ёзма ёки электрон тарзда ахборот тақдим этадилар. Айни бир вақтда давлат солиқ инспекцияларига солиқлар ва тўловлар манбалари бўйича аниқланган резервлар, солиқ солиш объектларида ҳисобга олинмаган солиқ тўловчилар, шунингдек давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар тўловларни ундириш ва ҳисобга қўйиш чораларини кўриш учун юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Олиб борилаётган мониторинг ва тизимли таҳлил натижалари асосида молия бўлими раҳбари томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига чоралар кўриш учун қуйидагилар бўйича таклифлар киритилади:
бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни камайтириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш бўйича;
туманлар бюджетларининг аниқлаштирилган прогноз параметрларининг сўзсиз ижросини таъминлаш ва манбалар бўйича тушумларни кўпайтиришнинг қўшимча резервларини аниқлаш бўйича;
мавжуд муаммоларни, ҳудудий дастурларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларидан орқада қолишларнинг ёки улар бажарилмаслигининг олдини олиш бўйича.
туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида бюджет ташкилотлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорликни жисмоний шахслардан ундиришга кўмаклашади;
бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши юзасидан назоратни амалга оширади.
13. Фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, шунингдек янги корхоналарни ишга тушириш ва шу орқали янги иш ўринлари яратилиши муносабати билан солиқ солинадиган базанинг ўзгаришини тизимли таҳлил қилиш учун молия бўлимининг масъул ходими статистика органлари ҳамда иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари маълумотлари асосида янги ишга туширилган ва ишга тушириладиган корхоналар бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг прогноз суммаларини ҳисоб-китоб қилади ва уларни туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига юборади.
14. Бозорлар даромади, савдо ва умумий овқатланиш товар айланмаси, автомобилларга ёнилғи қуйиш ва автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари тушуми, шунингдек давлат мулки бўйича энг кам ижара ҳақи ставкаси камайганда туман (шаҳар) молия бўлими раҳбари давлат солиқ инспекцияси раҳбари билан биргаликда тушумлар камайиши сабабларини аниқлайди ва қўшимча тушумлар бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига таклиф киритади.
15. Фойдаланилган электроэнергия ва табиий газ динамикасини, шунингдек корхоналар томонидан олинган кредит ҳажмини уларнинг соф тушуми ва ишлаётган ходимлар сони билан таққослаш орқали фойдаланилган электроэнергия ва табиий газ динамикаси сақланиб қолган ҳолда соф тушум ҳажмини ва ходимлар сонини камайтириб кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати шаклланади.
16. Туман молия бўлими раҳбари юзага келган маҳаллий бюджетлар даромад базасини кенгайтириш бўйича аниқланган резервлар тўғрисида маълумотларни умумлаштиради ва туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аниқланган резервларни маҳаллий бюджетга жалб қилиш учун оператив чоралар кўриш учун ҳар ҳафтада киритади.
17. Доимий мониторинг олиб бориш мақсадида туман (шаҳар) молия бўлими раҳбари ўзининг буйруғи билан ҳар бир ходимга молия органининг масъул жавобгар ходими томонидан доимий мониторинг амалга ошириладиган камида 10 та ҳудудий лойиҳаларни бириктиради.
18. Молия бўлимларининг масъул ходимлари ҳудудий дастурларнинг амалга оширилиши мониторингини қуйидагилар орқали амалга оширади:
лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тушумини таҳлил қилиш;
бўш турган объектлар хатловини ўтказиш ва туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аввал хусусийлаштирилган ва бўш турган корхоналар бўйича хулосалар тақдим этиш;
зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор корхоналар ва ишламаётган корхоналарнинг иқтисодий ҳолатини ўрганиш ва уларни соғломлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
19. Мониторинг натижалари бўйича бажарилиши орқада қолаётган ёки тармоқ жадваллари бажарилмаётган лойиҳалар бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таҳлилий маълумот ва таклиф тақдим этилади.
20. Мониторинг мақсадида туман (шаҳар) молия бўлими ва ғазначилик бўлимлари раҳбарлари ўзларининг буйруқлари билан ҳар бир масъул ходимига молия органи ва ғазначилик бўлимларининг масъул ходими томонидан доимий мониторинг амалга ошириладиган камида 10 та бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларини бириктиради.
21.Маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми бўйича молия бўлими раҳбарининг ўринбосари ва ғазначилик бўлинмаси раҳбари тегишли бюджет параметрларининг сўзсиз бажарилишини, маҳаллий бюджетлар харажатларининг сифатли режалаштирилишини ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлайди.
бюджет ташкилотлари томонидан иш ҳақини, ягона ижтимоий тўловни тўлашга ўз вақтида буюртма тақдим этилишини таъминлайдилар;
бюджет ташкилотлари харажатларини бюджет ташкилотлари фаолиятини масофавий ва жойига бориб ўрганиш орқали ҳар кунлик мониторингни амалга оширадилар;
бюджет ташкилотларининг тармоқ, контингент, штатлар жадвали ва молиявий ҳисоботлари кўрсаткичларини таҳлил қилади ва кам самарали харажатларни оптимиллаштиришни амалга оширадилар;
бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва реализациясидан даромадлар тушумини таҳлил қиладилар;
мол-мулкни, бўш турган жойлар, бинолар ва вақтинча фойдаланилмаётган қурилмалар ва асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушумларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини жойларга бориб ўрганадилар;
қўшимча молиялаштиришга ва ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари даромадлари тўғри шакллантирилганлигини таҳлил қиладилар;
коммунал хизматларини ҳисоблаш асбоблари мавжудлигини хатловдан ўтказиш, шунингдек бюджет ташкилотларига товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан солиштирма далолатномалар мавжудлигини, харажатларнинг ўз вақтида амалга оширилишини ўрганиш орқали бюджет ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик қарздорликнинг ошишини бартараф этадилар.
23. Молия бўлимлари ва ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари амалга оширилган ишлар натижалари бўйича бюджет ташкилотлари раҳбарлари номига тегишли чоралар кўриш учун тақдимнома тайёрлайдилар.
24. Молия бўлими раҳбари ҳар ойда маҳаллий бюджетлар харажатларининг ижроси ва шакллантирилиши мониторинги натижалари бўйича таклифлар тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига тегишли таклифлар, шу жумладан бюджет ташкилотларининг бўш турган ва вақтинча фойдаланилмаётган объектлари бўйича кейинчалик уларни хўжалик юритувчи субъектларга ижарага бериш учун маълумотлар тақдим этади.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сон қарорига мувофиқ маҳаллий бюджет даромадлари кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишида давлат солиқ хизмати органларининг вазифаларини белгилайди ва биргаликдаги ҳаракатларини тартибга солади.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади) асосий эътиборни солиқ тўловчи — жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини жойига чиқиб назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга ҳар куни йўриқнома ўтказиш, лавозим ваколатларини шахсий бойлик орттириш мақсадида суиистеъмол қилиниши, шунингдек қисқа муддатли текширишлар ўтказиш ва нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражида функционал мажбуриятларга риоя этмаслик ҳолатларини бартараф этиш ва амалдаги қонунчилик доирасида қатъий жазолашларни ўз ичига қамраб олувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг шахсий масъулияти юзасидан назоратни кучайтириш ва ошириш чораларини таъминлайди.
3. ДСҚ органларининг тўлиқ ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс маълумотлар базасини шакллантиришни ҳамда унинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари бўйича ахборотларни йиғиш асосида янгиланишини таъминлайди.
4. ДСҚ Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар бир ҳисобот даври якунлари бўйича қўшимча манбаларни излаш ва бунинг асосида ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос хусусияти ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари параметрларининг бажарилиши бўйича ҳудудий молия ва солиқ органлари фаолиятини танқидий таҳлил қилади.
5. Жисмоний шахслар томонидан мулк солиғи ва ер солиғи тўланишининг назорати бўйича участка солиқ инспекторлари кун давомида ўртача 25 та объектга борадилар ва шу билан бирга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй-жойларга мулк ҳуқуқларини ўз вақтида кўчмас мулкка эгаликни давлат рўйхатидан ўтказиш органларида расмийлаштирилганлиги юзасидан кадастр ҳужжатларининг мавжудлигини аниқлаштирадилар ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси деб аталади) ҳудудий органларига маълумот киритади;
солиқ объектларини баҳолаш ва қайта баҳолаш ишларини назорат қиладилар, зарур ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 декабрдаги 478-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига мувофиқ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органларига сўровнома юборадилар;
мол-мулк объектлари ва ер участкаларига ҳисобланган бюджетга тўланадиган солиқлар суммаси ҳақида фуқароларни (тўлов хабарномаси орқали) хабардор қиладилар;
солиқларни белгиланган муддатларда тўлаш ва муддатида тўланмаган тақдирда солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш чоралари қўлланилиши бўйича тушунтиришлар олиб борадилар, ваколатли органлар билан биргаликда мажбурий ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш чораларини кўрадилар;
ер солиғини мунтазам равишда тўламаслик ҳолатларида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини тўхтатиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига талабнома киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қатъий белгиланган солиқ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тушумини таъминлайди;
ҳар куни қатъий белгиланган солиқ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларидан қарзи мавжуд бўлган (3 нафардан кам бўлмаган) якка тартибдаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказади, шунингдек солиқ қарзини ундириш чораларини кўради;
ҳар куни фаолиятини вақтинча тўхтатган (3 нафардан кам бўлмаган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши бўйича кузатув олиб боради;
ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган (4 нафардан кам бўлмаган) жисмоний шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-моддасида белгиланган маъмурий чораларни қўллаш бўйича назорат тадбирларини ўтказади ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фаолиятини вақтинча тўхтатган (2 нафардан кам бўлмаган) якка тартибдаги тадбиркорларни фаолиятини қайта тиклаш ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган (2 нафардан кам бўлмаган) ишчиларни давлат солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказиш чораларини кўрадилар;
йирик миқдордаги айланмаларини амалга ошираётган ҳамда рўйхатдан ўтган фаолият тури билан ҳақиқатда амалга ошираётган фаолият тури мос келмайдиган (2 нафардан кам бўлмаган) якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича таҳлиллар ўтказадилар.
давлат солиқ хизмати органларига йилнинг 1 апрелига қадар, икки ёки ундан кўп манбадан даромадлари тўғрисида маълумотлар кўрсатилган жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган жисмоний шахслар, шунингдек ҳисобланган солиқ суммаларини йилнинг 1 июнига қадар тўламаган жисмоний шахслар рўйхатини шакллантирадилар;
солиқ декларациясини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун маъмурий чоралар қўллаш баённомасини тузадилар ва материалларни белгиланган тартибда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг маъмурий амалиёт бўлимига тақдим этадилар;
тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ қарздорлигини тўлаш бўйича талабномалар юборадилар ва қонунчиликка мувофиқ мажбурий ундириш чораларини кўрадилар;
мол-мулкни ижарага берувчи шахсларни аниқлайдилар, уларни ҳисоб қўйишни амалга оширадилар, декларация топширилиши ва жисмоний шахсларнинг даромадларига ҳисобланган солиқни ундиришни таъминлайдилар;
ижарага берилган нотурар объектлар, шунингдек 12 ой давомида икки мартадан ортиқ сотилган турар жойлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантирадилар.
Турар ва нотурар жойларни ноқонуний ижарага топшириш ҳолатлари аниқланганда, ушбу жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликни қўллаш тўғрисида баённома расмийлаштирилади ва тегишли солиқлар ундирилади.
тақдим этилган солиқ ҳисоботларини қабул қилади ва ўрганади, солиқ ҳисоботи белгиланган шаклда тақдим этилмаган тақдирда Солиқ кодексининг 45 ва 46-моддаларига мувофиқ солиқ ҳисоботларини солиқ тўловчига белгиланган тартибда қайтаради;
ҳисобот даври якунлангандан кейин уч кун ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган солиқ тўловчилар рўйхатини шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан солиқ ёки молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаган солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чораларини кўради. Солиқ тўловчи томонидан хато ва камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тўхтатилган банк ҳисобварақлари бир кун ичида қайта тикланади;
солиқ ҳисоботларининг ўз вақтида тақдим этилмаганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига асосан маъмурий баённома тузади.
мавжуд маълумотларга асосан алоҳида режа жадвал асосида камерал назорат ўтказади (чораклик ҳисоботлар бўйича ҳар 3 ойда, йиллик солиқ ва молиявий ҳисоботлар бўйича кейинги йилнинг 1 майига қадар);
молиявий ва солиқ ҳисоботлари тўлдирилишининг тўғрилигини, товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум, шунингдек солиқ ставкаларини, имтиёз олиш ҳуқуқининг асослари тўғрилигини ўрганади;
нол кўрсаткич билан тақдим этилган ҳисоботларини, солиқ суммаларининг камайиш сабабларини ўтган йил билан солиштириб ўрганади;
солиқ ҳисоботларини мавжуд ташқи манба (соф тушум, банкларга инкассация қилинган нақд пул суммаси) маълумотлари билан тўғри тақдим этилишини ўрганади ва таҳлил қилади;
солиқ ҳисоботлари кўрсаткичларини банклар, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар билан солиштиради.
зарур ҳолларда бошқа вазирлик ва идоралардан аниқлаштирилган маълумотлар олиш учун тегишли ишларни олиб борадилар;
камерал назорат ўтказилаётган давр юзасидан тафовутлар ва хатолар аниқланган тақдирда тузатишлар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддасига асосан белгиланган тартибда солиқ тўловчига талабнома берадилар;
тақдим этилган солиқ ҳисоботига 10 кунлик муддатда тузатиш киритиш ҳақидаги талабноманинг ўз муддатида бажарилиши назоратини юритадилар;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан, камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутларни бартараф этмаган ва аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаган солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судларга мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Камерал назорат натижасида аниқланган тафовутни бартараф этмаган ва аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаган корхона мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига асосан жавобгарлик чоралари қўлланилади.
13. Камерал назорат натижасига кўра, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимча ҳисобланган сумма, шунингдек нақд пул тушумини яшириш ва товар-моддий бойликлари мавжуд эмаслиги суммасининг умумий ҳажми энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баробаридан ортиқ бўлган ҳолатларда, келгуси чорак текширишлар режа-жадвалига киритиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Даромадларнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида, молиявий фаолиятни таҳлил қилиш, дебитор қарздорликни ўрганиш ҳамда ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмаларни ундириш учун ҳар бир ходимга корхоналар бириктирилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасига мувофиқ, ҳисобварақларига ўз вақтида тўлов топшириқномаларини қўймаган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллайдилар;
фермер хўжаликлари томонидан реализация қилинган маҳсулотдан тушган пул маблағларини ҳисобварақларига кирим қилиниши, мазкур маблағларни ҳисобланган солиқларни тўлашга тўлиқ йўналтирилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 28 июндаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ, ўз вақтида «Халқ банки» АТБга реестрларни тақдим этмаган корхоналарнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллайдилар.
16. Туман (шаҳар) ҳудудида юридик шахсларнинг бўш турган бино ва иншоотлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари ва бошқа органлар билан биргаликда мазкур биноларни тадбиркорлик субъектларига бериш ишларини ташкил этадилар.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ушбу корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклаш ёки уларни тугатиш чоралари кўрилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ, тугатиш истагини билдирган корхона ва ташкилотларнинг молиявий — хўжалик фаолиятини якуний текширувдан ўтказиш ва қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чоралари кўрилади.
19. Нақд пулда ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тизимли назорат қилиб бориш мақсадида ҳар бир субъектга жойига борган ҳолда кунлик мониторинг ўтказиб бориш учун давлат солиқ хизмати органлари ва тижорат банкларининг масъул ходимлари бириктирилади.
чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналарининг раҳбарлари ва ходимлари билан нақд пул тушумларининг тўлиқ топширилиши юзасидан профилактик суҳбат ўтказадилар;
назорат-касса машиналарини рўйхатга олиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари билан нақд пул тушумларини топшириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва уларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари тўғрисида алоҳида профилактик суҳбат ўтказадилар;
чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги нотурар биноларга ҳисобланган мол-мулк солиғи ва ер солиқларини ундириш бўйича амалий ёрдам кўрсатадилар;
ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда назорат ва профилактик тадбирлар ўтказадилар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида нақд пул тушумини мунтазам равишда топширмаётган чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишлар натижасида қабул қилинган қарорлар асосида қўлланилган молиявий жарималарни ундириш чораларини кўрадилар;
белгиланган муддатларда молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўламаган тақдирда тегишли чораларни кўриш учун иқтисодий судга даъво аризаси киритадилар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва қисқа муддатли текшириш ўтказиш зарур бўлган ҳолатларда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига буюртманома киритадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
солиқ текшируви ўтказиш давомида ноқонуний равишда ходимларни ёллаш ва иш ҳақи бериш ҳолатларини аниқлайдилар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрадилар.
белгиланган тартибда ҳар куни, автоматлаштирилган банк тизими орқали келиб тушадиган бир марталик тўловлар, ижара тўловлари ва бошқа тушумларнинг тўлиқ келиб тушишини таъминлаш мақсадида, бозор ва савдо комплексларидаги савдо қилиш жойларининг тўлиқ бандлиги мониторинги ўтказилади;
бозорлар ва савдо комплексларида нақд пул тушуми келиб тушиши пасайган тақдирда хронометраж ўтказиш ташкиллаштирилади ва тушумларнинг пасайиб кетиш сабаблари аниқланади ҳамда қўшимча маблағлар тушумлари бўйича зарур чоралар кўрилади;
тадбиркорлар ва жисмоний шахсларда тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги бўйича кундалик мониторинг олиб борилади;
ҳар куни, нақд пул тушумининг тўлиқ келиб тушишини таъминлаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида хронометражлар ташкиллаштирилади ва солиққа тортиш базасини кенгайтириш чоралари кўрилади;
деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қимматлашган нархларда сотишнинг олдини олиш бўйича назорат чоралари ўтказилади;
бозорларда қалбаки, сифатсиз маҳсулотларни тайёрлаш ва сотишга йўл қўймаслик юзасидан назорат амалга оширилади ва текширувлар ташкил этилади;
якка тартибдаги тадбиркорларнинг кейинги фаолиятини ўрганиш амалга оширилади ҳамда кузатув далолатномалари тузилади ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганда текширишлар ташкил этилади;
юридик ва жисмоний шахсларни ҳисобга қўйишда улар билан профилактик суҳбат олиб борадилар ва уларни солиқ мажбуриятлари билан таништирадилар;
ҳар ойда камида икки марта тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали етказадилар;
маҳаллаларда фуқаролар ўртасида солиқ мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан ҳар куни тушунтириш ўтказадилар;
аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва улар бўйича кўрилган чоралар ҳақида оммавий ахборот воситаларида ҳар ойда камида бир марта чиқишлар ташкил этадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар ойда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Давлат хизматлари марказлари ва бошқа органлар билан биргаликда ёшлар, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун «Тадбиркорлик соати» тадбирларини ташкил этадилар.
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)