Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорига мувофиқ, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига йўналтирилаётган пул маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, республикада экологик хавфсизликни таъминлаш учун муҳим устувор йўналишларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг:
табиатни муҳофаза қилиш республика ва маҳаллий фондлари қолдиқ пул маблағларини Жамғармага йўналтириш;
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бюджет ҳамда Илмий-тадқиқот, табиатни муҳофаза қилиш ва ташкилий тадбирлар дастурлари бўйича кредиторлар олдидаги қарзларини Жамғарма маблағлари ҳисобига қоплаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига ва Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, фойдаланиш ва бошқариш тартибини белгилайди.
биоресурсларни сақлаш ва такрор кўпайтириш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятни олиб бориш, атроф муҳит мониторингини амалга ошириш, экологик таълим ва тарғибот ишларини ташкил этиш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилган атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирлар ва лойиҳаларни;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадларни молиялаштиришни амалга оширади.
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари суммасининг 50 фоизи;
ифлослантирувчи моддалар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловлари суммасининг 40 фоизи;
ифлослантирувчи моддалар авария туфайли кўплаб чиқариб ташланиши (оқова оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) туфайли атроф муҳитга етказилган зарар учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағлар ва жарималар суммасининг 50 фоизи;
табиий ресурслардан ҳамда улардан олинадиган хом ашёдан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун табиатдан фойдаланувчилар тўловлари суммасининг 40 фоизи;
хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият натижасида атроф табиий муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағларнинг 40 фоизи;
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммасининг 50 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик ва атроф муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун чет эл фуқаролари, шунингдек бошқа давлатларнинг юридик шахсларидан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммаларининг 50 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно;
(3-банднинг саккизинчи хабошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда молиялаштиришда улуш қўшиб қатнашувчи юридик шахсларнинг маблағлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Жамғарманинг ҳар йили тасдиқланадиган дастурига (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
табиатни муҳофаза қилиш, шунингдек Давлат экология қўмитаси тизимидаги объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш;
атроф табиий муҳит ифлослантирилиши сабабли келиб чиқадиган салбий оқибатлар ўрнини қоплаш ёки олдини олишни кўзда тутувчи тадбирлар;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария муҳофазаси зоналарини барпо этиш ва қайта тиклаш, сув объектларини сақлаш ва қайта тиклаш бўйича амалга ошириладиган ишлар;
хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият натижасида бузилган табиий объектларни қайта тиклаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда қайта тиклаш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш бўйича тадбирлар;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, кенгайтириш, уларнинг фаолияти ва режимини таъминлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича тадбирлар;
чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни зарур инвентарлар (контейнерлар, чиқинди қутилари ва бошқалар), шунингдек санитария жиҳатидан тозалаш воситалари билан жиҳозлаш;
санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослашган корхоналарнинг автотранспорт паркларини қуриш ва уларни жиҳозлар билан тўлдириш;
чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш ва кўмишга мўлжалланган объектларни қуриш;
ижтимоий аҳамиятга молик объектларда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш;
улуш қўшиб қатнашган ҳолда республика ва ҳудудий аҳамиятга молик табиатни муҳофаза қилиш лойиҳалари ва тадбирлари;
улуш қўшиб қатнашган ҳолда хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган молия ташкилотлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан биргаликдаги табиатни муҳофаза қилиш лойиҳалари ва тадбирлари;
табиатни муҳофаза қилиш технологиялари, экологик мониторинг тизимлари, асбоблари ва жиҳозларини яратиш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид илмий-техник дастурлар, методик ҳужжатларни, техник бошқарув соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш натижасида атроф муҳитга етказилган зарарли таъсирни баҳолаш ишларини олиб бориш;
экологик маълумотлар базасини ҳамда экологик ахборот ва назоратнинг республика автоматлаштирилган тизимини яратиш ва юритиш;
табиатни муҳофаза қилиш лойиҳалари ва тадбирларини амалга ошириш учун экспертларни (аудиторлар, юристлар, молиячилар, илмий ходимлар ва шу кабилар), шунингдек халқаро экспертларни жалб қилиш;
табиатни муҳофаза қилиш лойиҳалари ва тадбирларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш;
аҳолини экологик жиҳатдан тарбиялаш ва унга экологик таълим бериш, экологик билимларни тарғиб қилиш, ноширлик фаолиятини, кўрик-танловлар ўтказишни, реклама ва шу кабиларни ташкил этиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, Давлат экология қўмитаси тизими ходимларининг хорижий таълим ташкилотларида тажриба орттириши;
экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказиш;
Давлат экология қўмитаси тизими ходимларининг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар;
экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши даврида уларни қабул қилиш ва кузатиш билан боғлиқ харажатлар;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро мажбуриятлари бўйича тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларини мажбурий суғурта қилиш, шунингдек хизмат вазифаларини бажараётганида уларга тегишли мулкка етказилган зарарни қоплаш;
Давлат экология қўмитаси тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан, атроф муҳит муҳофазаси учун техника ва технологиялар, экологик мониторинг тизимлари, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, компьютер дастурларини харид қилиш;
босма нашр маҳсулотларини, шу жумладан атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш бланкаларини тайёрлаш;
б) табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини (ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ аниқланган қонун бузилишлари бундан мустасно) аниқлаган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва бошқа шахсларни юридик ҳамда жисмоний шахслардан Жамғармага ундириладиган жарима ва пул маблағлари суммасининг 15 фоизи миқдорида мукофотлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш (мукофотлаш, устама белгилаш, қўшимча тўловлар ва бошқалар), рағбатлантириш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб- қувватлаш (озиқ-овқат ва йўл ҳақи чипталари қийматини қоплаш);
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) Давлат экология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар.
6. Табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва бошқа шахсларни (ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ аниқлаган қонун бузилишлари бундан мустасно) рағбатлантириш мақсадида юридик ва жисмоний шахслардан Жамғармага ундириладиган жарима ва пул маблағлари суммасининг 15 фоизи миқдорида пул мукофотлари тўланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва бошқа шахсларни мукофотлашдан кейин қолган Жамғарма маблағлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
90 фоиздан кам бўлмаган миқдорда — 5-банднинг «а», «в» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган тадбирларга;
10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда — 5-банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган Давлат экология қўмитаси тизимидаги бюджет ташкилотларининг бошқа харажатларини қоплашга тақсимланади.
9. Давлат экология қўмитаси раиси бошчилик қилувчи Жамғарманинг бошқарув Кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма Кенгаши деб аталади) Жамғармани бошқариш органи ҳисобланади.
Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими Жамғарманинг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
10. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Давлат экология қўмитаси, бошқа давлат органлари, илмий-тадқиқот, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан ташкил топади ҳамда Давлат экология қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Дастурлар лойиҳаларига киритиладиган таклифларни (аризаларни) кўриб чиқади;
тасдиқланган Дастур бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ва тадбирларни бажариш учун ижрочиларни танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларда белгиланган тартибда хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган молия ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари, шунингдек донор мамлакатлар билан ҳамкорликдаги табиатни муҳофаза қилиш лойиҳалари ва тадбирларини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Келгуси йил учун Дастур, танлов (тендер) иштирокчиларининг 1 сентябрдан 30 сентябрга қадар бўлган даврда берган таклифлари асосида шакллантирилади.
Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган экспертлар гуруҳи томонидан 1 октябрдан 30 октябрга қадар Дастурга киритиш учун тақдим этилаётган таклифларни танлаш ва экспертизадан ўтказиш амалга оширилади.
Танлаб олинган таклифлар 1 декабрга қадар кўриб чиқилади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметаси Давлат экология қўмитаси томонидан 1 декабрдан 20 декабрга қадар шакллантирилади ва тасдиқланади.
13. Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган Дастур 25 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун тақдим этилади.
Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган Дастурни 10 иш куни мобайнида келишади ва Давлат экология қўмитасига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
даромадлар ва харажатлар сметасини тузади, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга ўзгартиришлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма даромадларининг республика ҳудудлари ва тушум манбалари бўйича, шунингдек харажатларининг асосий йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
Жамғармага пул маблағлари тушуми прогнозининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади;
Жамғармага пул тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради, шунингдек Жамғармага маблағлар тушуми бўйича прогнозларнинг бажарилишига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Дастурнинг шакллантирилиши бўйича таклиф ва аризаларни қабул қилиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун танлов (тендер) савдолари ўтказилиши бўйича ишларни ташкил этади;
Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши ва тузилган шартномаларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан техник ва молиявий назоратни амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек хайрия ташкилотларининг хайрия эҳсонларини жалб қилишни ташкил этади;
Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Жамғарма маблағлари тушуми ҳамда маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш учун ҳисоботларни тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат экология қўмитаси Жамғармага маблағлар тушуми ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда ҳар ярим йиллик якуни бўйича Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади;
16. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарма маблағларининг ҳисобот йилида фойдаланилмаган қисми олиб қўйилмайди ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун кейинги йилга ўтади.
18. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда):
«Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига;
б) 4 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банддаги «табиатни муҳофаза қилиш органлари» сўзлари «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг камида беш баравари миқдорини» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан камни» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «табиатни муҳофаза қилиш органлари» сўзлари «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошидаги «табиатни муҳофаза қилиш органлари билан» сўзлари «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг биринчи хатбошидаги «табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органларига» сўзлари «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «табиатни муҳофаза қилиш органларининг» сўзлари «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«15. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.»
«Юридик шахсларнинг турли ҳудудларда жойлашган бўлинмалари ва филиаллари юридик шахс ҳисобланмаган ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлмаган тақдирда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини юридик шахслар тўлайдилар. Компенсация тўловлари юридик шахсларнинг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари ва филиаллари жойлашган ҳудудлардаги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади.»;
19-банддаги «табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органлари» сўзлари «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«туман (шаҳар) маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш органига» сўзлари «маҳаллий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Табиатни муҳофаза қилиш органи инспектори» сўзлари «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи давлат инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин;
«МФОП бўлим бошлиғи» сўзлари «Компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг тушуми устидан назорат бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда):
ифлослантирувчи моддаларнинг шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш сув қувурлари-канализация корхоналарига юкланади;
компенсация тўловлари сув қувурлари-канализация корхоналарининг махсус лабораториялари тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва компенсация тўловларини тўловчилар томонидан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади;
ифлослантирувчи моддаларнинг шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун ундириладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига, шундан 60 фоизи республика бюджетига, 40 фоизи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.»;
б) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси деб юритилади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб юритилади) ҳудудий органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг биринчи хатбошидаги, 14, 24, 25, 28, 30, 31, 32, 40 ва 41-бандлардаги «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органларининг Ихтисослаштирилган таҳлилий назорат инспекциялари» сўзлари «Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг атроф муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банддаги «Ихтисослаштирилган таҳлилий назорат инспекцияси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг атроф муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Қоидаларга 3-иловадаги «Табиатни муҳофаза қилиш органи раҳбари» сўзлари «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):
« | 2. | Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси(Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) | Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари бундан мустасно | 50 | |
Атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари | 50 | ». |
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Давлат ўрмон фондига кирмаган дарахт ва буталарни кесишга рухсатномалар беришдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади, унинг 60 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига, 40 фоизи — Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.».
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 20-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 10 январдаги 17-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 1-сон, 1-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 18-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 14 июндаги 270-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 45-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й. 10-сон, 100-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 19-модда).