24.05.2017 йилдаги ПҚ-3001-сон
Ҳужжат 20.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5052-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, аввало ёшлар бандлигини ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш борасида меҳнат органларининг масъулиятини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул бажарувчилар

I. Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш

1.

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

«Электрон меҳнат дафтарчаси» жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг меҳнат дафтарчасини юритиш тартибини ўзгартириш;

муайян муддатга меҳнат шартномаси (муддатли меҳнат шартномаси) тузишда иш берувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш;

мустақил бандлик ва касаначилик меҳнатининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

айрим тоифадаги ходимлар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларга ёлланиб ишлаётган ходимлар, спортчилар, тренерлар, репититорлар ва бошқа тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари.

Қонун лойиҳаси

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

2.

«Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлари» (рекрутинг агентликлари) тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда аҳолини ишга жойлаштириш ва бандлигига кўмаклашиш соҳасидаги фаолият билан шуғулланаётган шахслар ва нодавлат ташкилотларнинг ҳуқуқ ва масъулияти белгиланиши назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

3.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни тасдиқлаш:

Жамғарма, уни шакллантириш манбалари ва ташкилий тузилмаси тўғрисидаги низом;

Вақтинча банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларига жалб этиш (сафарбар қилиш) тўғрисидаги низом, унда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жамоат ишларига жалб этилган шахслар иш ҳақидан мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил 1 сентябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

4.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ишсиз фуқароларга ишсизлик бўйича нафақа ўрнига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини рўйхатга олиш бўйича биринчи навбатдаги сарф-харажатларни бир йўла мақсадли субсидия қилиб бериш тартибини жорий этиш ва шартларини белгилашни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Маълумот хати

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

5.

Янги иш жойларини яратаётган, шунингдек, ижтимоий мададга муҳтож аҳоли тоифаси, аввало касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари, имкониятлари чекланган шахслар, собиқ ҳарбий хизматчиларни ишга жойлаштираётган иш берувчиларга уларнинг ютуқларини тасдиқловчи сертификат топшириш йўли билан ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, МТРК

6.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда:

чет элларда фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида хизмат кўрсатаётган нодавлат ташкилотларини лицензиялаш, уларнинг кўмагида ишга жойлашган фуқароларга нисбатан меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатлар таъминланиши учун ана шу ташкилотлар жавобгарлигининг қатъий шартлари назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил август

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратура Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ

7.

Иш берувчилар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари (вакансиялар) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш, барча иш берувчилар — юридик шахслар томонидан шундай маълумотларни бериш мажбурийлиги ҳамда уларни электрон ҳолида етказиб бериш механизмларини назарда тутиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил октябрь

Меҳнат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП

8.

Иш берувчилар учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийинчиликларга дуч келаётган тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал миқдордаги иш ўринларини белгилаш тартибини такомиллаштириш, мазкур тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлаш назорати ва жавобгарлигини кучайтириш чораларини назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил октябрь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ССП, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

II. Бандлик ва иш жойларини яратиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш

9.

Янги иш жойларини яратиш ва меҳнат бозорининг жорий ҳамда истиқболдаги талаб-эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тасдиқланишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил сентябрь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

10.

Ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сонини белгилаш методикасини такомиллаштириш, шу жумладан бандлик масалалари бўйича уй хўжаликларини текшириш методикасини такомиллаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил сентябрь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси

11.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича фаол бадал тўловчилар сони ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлаётган жисмоний шахслар сони ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар асосида яратилган иш жойлари, шу жумладан доимий иш ўринлари сонини белгилаш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил июль

Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, Молия вазирлиги

12.

Микрофирма ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти шаклидаги ўз бизнесини рўйхатдан ўтказган касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларига лизинг ташкилотлари томонидан технологик ускуналарни тақдим этиш хизматлари ҳажмини кенгайтиришни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Чора-тадбирлар дастури

доимий

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, лизинг ташкилотлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ССП

13.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ва давлат ижтимоий суғурта бадалларини фаол тўлаб келувчи фуқаролар сони ўсишининг белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳаракатлар самарадорлигини ҳар чоракда таҳлил қилишни таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ахборот

ҳар чоракда

Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

III. Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини таъминлаш

14.

Академик лицейлар битирувчиларининг тайёргарлик йўналишларини инобатга олган ҳолда улар томонидан эгалланган касб ва лавозимлар рўйхатини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил июль

Меҳнат вазирлиги, ЎМКҲТМ

15.

Ягона ижтимоий тўлов ставкасини пасайтириш ҳуқуқини берувчи, ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги устидан қатъий назорат ўрнатиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил март

ДСҚ, Молия вазирлиги, ЎМКҲТМ

16.

Коллеж битирувчиларининг иқтисодиёт ва молия органлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ЎМКҲТ Марказининг улар ишга жойлаштирилиши учун жавобгар бўлган аниқ бир ходимига шахсан бириктириб қўйилишини, бу ишнинг барча даражалардаги ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан мувофиқлаштирилишини таъминлаш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

ҳар йили февралгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Меҳнат вазирлиги, ЎМКҲТМ, вазирлик ва идоралар

17.

Касб-ҳунар коллежлари негизида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказишнинг намунавий регламентини тасдиқлаш ва ўз тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил октябрь

Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, Тижорат банклари, ЎМКҲТМ,ССП

18.

Қуйидаги жадвалларни тасдиқлаш:

Касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари, бошловчи тадбиркорлар ва ёш мутахассисларнинг истиқболли, амалиётда синовдан ўтган бизнес лойиҳаларидан, замонавий технологик ускуналар, молиявий, лизинг ва ахборот хизматларидан фойдаланишни таъминлаш назарда тутилган 28 та йирик шаҳарларда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашувчи доимий фаолият юритадиган минтақавий марказларни ташкил этиш;

ҳар бир туман (шаҳар)да касб-ҳунар коллежлари негизида касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун микрокредитлар ҳамда мураккаб бўлмаган технологик ускуналар ва асбобларни лизингга тақдим этган ҳолда ҳар йили бизнес-лойиҳалар ярмаркаларини ўтказиш.

Жадвални тасдиқлаш

жадвалга мувофиқ

Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, тижорат банклари ЎМКҲТМ, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

19.

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига ишчи касблари бўйича малака разрядлари (даражалар) бериш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил февраль

Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар

20.

Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига интервью бериш, қисқа хулосаларни тўлдириш ва тақдим этиш кўникмаларига, меҳнат ҳуқуқи асосларига ҳамда иш берувчилар ва ходимларнинг мажбуриятларига ўқитиш дарсларини киритиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил сентябрь

Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ,

21.

Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг барча ўқувчиларини солиқ тўловчилар сифатида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиб, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бериш ва ҳақ ундирмасдан Электрон рақамли имзо (ЭРИ) тақдим этиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2018 йил 1 январдан, доимий

ДСҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

22.

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинганлик учун тўловдан озод қилиш шаклида мақсадли субсидиялар бериш, шунингдек, микрокредит олинганда суғурта ҳақини тўлаш харажатларининг бир қисмини бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби ва шартлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълумотнома хати

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, �икрокредитбанк

IV. Меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар

23.

Меҳнат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида ҳар ой асосида (ҳар иккинчи сешанбада) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида, айрим ОАВларда меҳнат ва бандлик бозорининг ҳолати, шу жумладан меҳнат органларига иш излаб мурожаат қилган фуқаролар, ишга жойлашганлар сони, очилган вакансиялар, яратилган иш ўринлари ҳамда иш берувчилар, инвесторлар ва аҳоли учун аҳамиятли бўлган кўрсаткичлар тўғрисида эълон қилишни таъминлаш.

Меҳнат ва бандлик бозори ҳолатининг эълон қилиниши лозим бўлган аниқ кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларни тақдим этиш форматини белгилаш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил июнь 2017 йил июль

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

24.

Экспертлар, шу жумладан хорижий экспертларни жалб этган ҳолда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кенг миқёсли функционал таҳлилини ўтказиш.

Бажарувчилар қарори

жадвалга мувофиқ, 2017 йил охиригача

Меҳнат вазирлиги

25.

Ўтказилган функционал таҳлил асосида меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари реинжинирингини амалга ошириш

Давлат хизматлари кўрсатишнинг янги регламентларини жорий этиш

2018 йил март

Меҳнат вазирлиги

26.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хизматларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ҳисобига фойдаланиш нуқталарини кенгайтириш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2018 йил март

Меҳнат вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси

27.

Самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари бўйича иш самарадорлиги ва сифатини баҳолаш асосида меҳнат органлари ходимларининг айрим тоифалар меҳнатига ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи (ишбай, мукофот) тизимини жорий этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил март

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

28.

Меҳнат органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш.

Меҳнат органлари тизими ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

жадвалга мувофиқ, 2017 йил охиригача

Меҳнат вазирлиги

29.

Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ишга жойлашишга муҳтож шахслар, жумладан имкониятлари чекланган шахслар ҳамда кам таъминланган оилалар билан ишлашга нисбатан қўйилаётган замонавий талабларни инобатга олувчи малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил июль

Меҳнат вазирлиги

30.

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиши марказлари жойлашган бинолар ва хоналарни хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларига кўра бино ва хоналарнинг намунавий лойиҳаларини тасдиқлаш, бандлик соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича «ягона дарча» режимида уларнинг фаолият юритишини таъминлайдиган биноларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш дастурлари ва жадвалларини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил декабрь

Меҳнат вазирлиги, «Давархитектқурилиш», Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. Замонавий ахборот-компьютер технологияларини меҳнат органлари фаолиятига кенг жорий этиш

31.

Қуйидагиларни таъминловчи аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

интерактив давлат хизматларининг Ягона порталида бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида «Ишга жойлаштириш бўйича шахсий ёрдамчи» ва «Онлайн меҳнат ҳуқуқий инспектори» интерактив хизматларини электрон шаклда жойлаштириб, вакант (бўш) иш ўринлари ҳисобини юритиш;

томонларнинг рақамли имзоларига асосланган, ходимлар билан иш берувчилар ўртасида электрон шаклдаги меҳнат шартномалари (контрактларини) тузиш ва рўйхатга олиш;

ходимларнинг меҳнат стажини, шу жумладан ходимлар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига давлат суғуртаси бўйича тўланган бадаллари тўғрисидаги маълумотлар асосида имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи иш даврларини ҳисобга олиш, ходимларнинг «электрон меҳнат дафтарчаси»ни шакллантириш ва юритиш.

Чора-тадбирлар дастури

2018 йил январь

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси

32.

Яратилаётган ва ҳисобдан чиқарилган иш ўринларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича «NewJob-2» аппарат-дастурий комплексини татбиқ этиш.

Аппарат-дастурий комплекс

2017 йил октябрь

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

33.

Молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаб, компьютер ҳамда бошқа зарур оргтехника ва ускуналарни босқичма-босқич янгилаб бориш жадвалини тасдиқлаган ҳолда аҳолининг бандлиги кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларининг замонавий компьютерлар ҳамда бошқа оргтехника ва ускуналар билан жиҳозланганлик ҳолатини хатловдан ўтказиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил июль

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги

34.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан жамоат жойларида ўрнатиладиган ахборот киосклари ва терминаллари учун мавжуд вакант жойлар тўғрисида ахборот берилишини таъминлайдиган зарур дастурларни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2018 — 2021 йиллар

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

35.

Call-center фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан телефон орқали мурожаатни баҳолаш, унинг натижаларини расмий веб-сайтда акс эттириш тизимини жорий қилиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил июнь

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

36.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шахсий ёрдамчи участкалар ва деҳқон хўжаликларида етиштириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш шарт-шароитлари ва методлари тўғрисида ахборот берувчи tomorqa.mehnat.uz, махсус сайтини ташкил этиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил июнь

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП

37.

интерактив давлат хизматларининг Ягона портали орқали кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари ҳамда вакансиялар базасини кенгайтиришга, шунингдек, «Кадрлар» ТИСни янда ривожлантиришга қаратилган ish.mehnat.uz, сайтини такомиллаштириш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил август

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

VI. Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш мониторингини ташкил этиш ҳамда оилаларни кам таъминланганликдан чиқариш бўйича якка тартибдаги дастурларни ишлаб чиқиш

38.

Меҳнат органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг ижро этувчи аппаратлари билан кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни ташкил этиш.

Биргаликдаги тадбирлар режаси

2017 йил июль

Меҳнат вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

39.

Кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжлари ва иқтисодий имкониятларини таҳлил қилиш асосида уларни кам таъминланганликдан чиқариш мақсадида кам таъминланган оилаларга ижтимоий мададни ташкил этишнинг намунавий вариантлари ва дастурларини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил июль

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

40.

Ишга жойлаштириш ҳамда кам таъминланганликдан чиқариш юзасидан якка тартибдаги дастурларни ишлаб чиқиш бўйича, шу жумладан кам таъминланган оилаларга нафақалар тайёрлаш ва тўлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш масалаларида инспекторнинг янги функциялари ва ваколатларини белгилаш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил июнь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

41.

Кам таъминланган оилалар регистри ва маълумотлар ахборот базасини шакллантириш ва юритиш бўйича таклифлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил декабрь

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

42.

Кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш механизмларини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш, замонавий талабларни инобатга олган ҳолда кам таъминланган оилаларга ижтимоий мадад кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълумотнома хати

2017 йил декабрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

VII. Бандликда тенг шароитларни таъминлаш ва эришиш осон бўлган муҳитни яратиш

43.

Имкониятлари чекланган шахсларнинг бандлиги ва ижтимоий интеграцияси муаммоларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни ишга жойлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти (БМТ агентликларининг мададида)

44.

Барча даражалардаги давлат бошқаруви тузилмаларида хотин-қизларнинг кенг кўламда бир хил ва тенг даражада иштирок этишларини таъминлайдиган, инсоннинг фундаментал ҳуқуқларига риоя этиш асосини ташкил этувчи иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги гендер тенглиги ривожлантирилишини таъминлаш назарда тутилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар

45.

Қуйидагиларга қаратилган комплекс қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

ногиронлар ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи бошқа гуруҳлари ҳаёт фаолиятининг асосий соҳаларида устувор объектлар ва хизматлардан фойдаланишларини таъминлаш;

реабилитация ва тиббий-ижтимоий экспертиза давлат тизими соҳасида хизматлар кўрсатиш механизмини такомиллаштириш;

ихтисослаштирилган ижтимоий корхоналар, шу жумладан ногиронлар учун мўлжалланган корхоналар барпо этиш, бундай корхоналарга имтиёз ва преференциялар берилишини назарда тутиш.

Қўшимча чора- тадбирлар комплексини тасдиқлаш бўйича бажарувчиларнинг қўшма қарори

2018 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, ССП

46.

3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга шу даврда касб-ҳунарга ўқиш, қайта тайёрланиш, малакасини ошириш имкониятини бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Бажарувчилар қарори

2017 йил октябрь

Меҳнат вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, ЎМКҲТМ

VIII. Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик ва баҳамжиҳат ҳаракат қилиш

47.

2017 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилоти (ҲМТ) конвенцияларини амалга ошириш юзасидан қўшимча чоралар кўрилишини ва тегишли Республика идоралараро комиссияси тузилишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил март

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, манфаатдор вазирлик ва идоралар

48.

ҲМТнинг қуйидаги Конвенцияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш имкониятини ўрганиш:

17-сон ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда меҳнаткашларга тавон тўлаш тўғрисидаги;

81-сон саноат ва савдода меҳнатни инспекция қилиш тўғрисидаги;

97-сон меҳнаткаш-мигрантлар тўғрисидаги (қайта кўриб чиқилган);

129-сон қишлоқ хўжалигида меҳнатни инспекция қилиш тўғрисидаги;

132-сон ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги (1970 йилда қайта кўриб чиқилган);

144-сон халқаро меҳнат нормаларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги;

156-сон эркак ва аёл ходимлар учун тенг имкониятлар ва уларга тенг муносабатда бўлиш (оилавий мажбуриятлари бўлган ходимлар) тўғрисидаги;

177-сон касаначилик меҳнати тўғрисидаги;

183-сон оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 1952 йилги Конвенцияни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги;

187-сон меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашувчи асослар тўғрисидаги;

29-сон мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенцияга 2014 йилги қўшимча протоколи.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълумотнома хати

2017 — 2020 йиллар

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

49.

Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ҲМТ Конвенцияларини амалга ошириш бўйича республикада олиб борилаётган ишлар тўғрисида хорижий шериклар билан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари орқали кенг кўламдаги ахборот-тушунтириш ишларини амалга ошириш.

Ахборот материалларини тайёрлаш

доимий

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, ТИВ

50.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасида Меҳнатни нормалаш ва ишчиларнинг асосий касблари бўйича малакасини баҳолаш бюросини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш, унинг вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

техника, технологиялар ривожи ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ҳозирги ҳолатини инобатга олувчи илмий асосланган меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

корхоналар ва ташкилотлар органларининг буюртманомаларига кўра касбий-малака тавсифлари ва талабларини, шунингдек, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш;

ишчиларга малака разрядларини берган ҳолда асосий ишчи касблари бўйича малакани мустақил равишда баҳолаш.

Таҳлилий маълумотнома хати

2018 йил март

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, Молия вазирлиги, Давлат тест маркази

51.

ҲМТ Бюросининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун жавобгарлик зонасига кирувчи давлатларда ишлаб чиқаришдаги шикастланиш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдин олиш ҳолати тўғрисидаги ахборот айирбошлашни амалиётга жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълумотнома хати

2017 — 2020 йиллар

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, ТИВ

52.

Халқаро меҳнат нормалари ва стандартларини, шунингдек, ҲМТга аъзо мамлакатларнинг илғор амалиётларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш мақсадида ҲМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тавсияномалари бўйича хорижий тажрибани ўрганишни ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълумотнома хати

доимий

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП

IX. Аҳоли бандлиги масалалари юзасидан телевидение ва радио орқали кенг тушунтириш ишларини олиб бориш

53.

Аҳоли бандлиги масалалари бўйича «Mahalla» телерадиоканалида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш юзасидан ҳар йили медиарежалар, шу жумладан мавзуга оид студиявий ва сайёр теле ҳамда радио эшиттиришлар, реалити-шоу, ток-шоу, ижтимоий теле ва радио роликлар ҳамда бошқа туркумлар режаларини тузиш ва тасдиқлаш.

Медиарежани тасдиқлаш

ҳар йили, январда

МТРК, Меҳнат вазирлиги

54.

Республиканинг шаҳар ва туманларида аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларни ёритиш бўйича реалити-шоуларни ташкил этиш, жумладан:

«Тадбиркор бўлмоқчиман» реалити-шоуси, жумладан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари томонидан ўз тадбиркорлик ишини ташкиллаштириш, шу жумладан бизнес-ғояни шакллантириш ва амалга ошириш, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, бизнесни ташкил этиш учун жой ва хоналарни танлаш, бизнес-режаларни тайёрлаш, тижорат банкларида кредит олиш, товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ускуналар, асбоблар ва материаллар сотиб олиш, муҳандислик коммуникацияларига уланиш, маркетинг ва реклама масалалари ҳамда бошқа масалаларни аниқ мисоллар асосида ёритиш;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш масалаларига бағишланган «Томорқам — хазинам» реалити-шоуси, жумладан уруғлик ва ўғитлар, сабзавот ва мевали дарахтлар (лимон, унаби, ёнғоқ, интенсив мевали дарахтлар) кўчатларини сотиб олиш, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчиликни ривожлантириш, иссиқхоналар ташкил этиш, боғда ишлатиладиган анжом ва асбобларни харид қилиш, тижорат банкларида микрокредитлар олиш, шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи, шу жумладан етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш бўйича агрофирмалар ва бошқа тегишли ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш.

Мавзуга оид жадвални тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ССП, ЎМКҲТМ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, тижорат банклари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғисто� Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

55.

«Ёшларга иш беринг» студиявий ва сайёр ток-шоуни ташкил этиб, ёшларни ишга жойлаштириш, банд бўлмаган ёшлар, шу жумладан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари, Қуролли Кучлар сафидан бўшаган ёшлар, уларнинг ота-оналари, иш берувчилар, меҳнат органлари, бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур соҳада юзага келадиган тўсиқлар ва муаммоларни ҳал этиш йўлларини холисона таҳлил қилиш ва муҳокама этиш.

Мавзуга оид жадвални тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

56.

Мавзуга оид теле ва радио эшиттиришлар туркумини ҳамда фуқароларнинг ишга жойлашиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, «Тадбиркорлик — қонун ҳимоясида», «Ҳаракатда баракат», «Таҳлил ва талқин», «Бизнес ва тараққиёт», «Меҳнат ҳуқуқи», «Репортер», «Қонунчиликдаги янгиликлар» каби тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича рукнлар ташкил этиш, жумладан тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича имтиёзларни, меҳнат низоларини ҳал этиш механизмларини ёритиш, бўш иш ўринларига жойлашиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат ҳақини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, солиқ мажбуриятлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш имтиёзлари ва бошқа масалаларни ёритиш.

Мавзуга оид режани тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, Бош прокуратура, ДСҚ, ДБҚ, ССП, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

57.

Муваффақиятларга эришаётган тадбиркорлар, турли тармоқларнинг профессионаллари томонидан бизнесни яратиш ва ривожлантиришдаги тажрибасини ёритиш, ёшларни тадбиркорликка ва касб маҳоратига эришишга ундан ва рағбатлантириш мақсадида улар билан «Муваффақиятим сирлари» махсус теле ва радио интервью туркумини ташкил этиш.

Интервью жадвалини тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, ССП, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

58.

Қуйидаги ижтимоий телерадиороликларни яратиш:

Тадбиркорлик фаолиятининг турли соҳаларини оммалаштириш, ўз тадбиркорлигини очиш масалаларини ёритиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ахборот бериш бўш иш ўринларига жойлашиш тартибини тушунтириш, кадрларни танлаш ва ўқитишда бизнес ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги; кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги бизнес-лойиҳаларни тижорат банклари томонидан молиялаштириш тажрибаси (тикув цехи, гўзаллик салони, автосервис пункти, сартарошхона, нонвойхона, иссиқхона, мебель, қурилиш материаллари, қандолат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бошқалар);

Республиканинг турли шаҳарлари ва туманларида шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришнинг ижобий тажрибасини ёритиш.

Мавзуга оид режани ва ижодий креатив гуруҳлар таркибларини тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, ССП, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

59.

Меҳнат бозори, бандлик ривожланиши, ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши, кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт ва ҳоказоларни кенгайтириш динамикасини акс эттирувчи инфографика ва бошқа кўргазмали материалларни яратиш ҳамда эфир вақтида кенг намойиш этиш.

Мавзуга оид режани ва ижодий креатив гуруҳлар таркибларини тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, ДБҚ, ДСҚ

 LexUZ шарҳи

Т/р

Меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманлар номи

Таянч касб-ҳунар коллежлари номи

Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишларининг номи*

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Мўйноқ тумани

Мўйноқ саноат-транспорт коллежи

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши, чилангарлик иши

2.

Тўрткўл тумани

Тўрткўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Тикувчилик иши, пайвандлаш иши, қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, чилангарлик иши

3.

Шуманай тумани

Шуманай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Тикувчилик иши, пайвандлаш иши, қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, чилангарлик иши

Андижон вилояти

4.

Улуғнор тумани

Улуғнор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш иши, чилангарлик иши, қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши

5.

Пахтаобод тумани

Пахтаобод қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

Сув-газ таъминоти, тикувчилик иши, пайвандлаш иши

6.

Қўрғонтепа тумани

Қўрғонтепа қурилиш коллежи

Қурилиш, бўёқчилик иши, тикувчилик иши, йигирувчилик иши

Бухоро вилояти

7.

Олот тумани

Олот қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Тўқиш иши, тикиш иши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш

8.

Ромитан тумани

Ромитан саноат касб-ҳунар коллежи

Пайвандлаш иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши, электр таъминоти

Жиззах вилояти

9.

Бахмал тумани

Бахмал қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш иши, чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши

10.

Фориш тумани

Фориш қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш иши, чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши

11.

Янгиобод тумани

Янгиобод қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаси касб-ҳунар коллежи

Қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш иши, чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши

Қашқадарё вилояти

12.

Деҳқонобод тумани

Деҳқонобод агросаноат касб-ҳунар коллежи

Пайвандлаш иши, чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш иши

13.

Миришкор тумани

Жейнов саноат касб-ҳунар коллежи

Пайвандлаш иши, чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш иши, электр таъминоти

14.

Чироқчи тумани

Чироқчи қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаси касб-ҳунар коллежи

Қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш иши, чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш

Навоий вилояти

15.

Хатирчи тумани

Хатирчи хизмат кўрсатиш соҳаси ва сервис касб-ҳунар коллежи

Тикувчилик иши, бухгалтерия, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш

Наманган вилояти

16.

Мингбулоқ тумани

Ўзгариш маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

Компьютерлар ва компьютер тармоқларини таъмирлаш, қурилиш, тикувчилик иши, электр монтаж

17.

Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш

Самарқанд вилояти

18.

Булунғур тумани

Булунғур миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи

Дурадгорлик ва пол жойлаш, пайвандлаш иши, чилангарлик иши, Компьютерлар ва компьютер тармоқларини таъмирлаш

19.

Қўшработ тумани

Қўшработ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши

20.

Нарпай тумани

Оқтош қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Қурилиш, бўёқчилик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш

21.

Пахтачи тумани

Пахтачи қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Компьютерлар ва компьютер тармоқларини таъмирлаш, пайвандлаш иши, чилангарлик иши

Сирдарё вилояти

22.

Ховос тумани

Гулбаҳор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши

Сурхондарё вилояти

23.

Бойсун тумани

Бойсун қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

Қурилиш, бўёқчилик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши

24.

Қизириқ тумани

Қизириқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Компьютерлар ва компьютер тармоқларини таъмирлаш, пайвандлаш иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш иши, тикувчилик иши

25.

Узун тумани

Узун маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

Тикувчилик иши, компьютерлар ва компьютер тармоқларини таъмирлаш

Тошкент вилояти

26.

Бекобод тумани

Далварзин маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

Тикувчилик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, маиший техникани таъмирлаш

27.

Бўка тумани

Бўка маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

Сартарошлик иши, тикувчилик иши, маиший техникани таъмирлаш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш

28.

Чиноз тумани

Чиноз хизмат кўрсатиш соҳаси ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

Чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш иши электр таъминоти, маиший техникани таъмирлаш

Фарғона вилояти

29.

Учкўприк тумани

Учкўприк қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаси касб-ҳунар коллежи

Қурилиш, бўёқчилик иши, сартарошлик иши, тикувчилик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш

30.

Сўх тумани

Сўх ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи

Тикувчилик иши, бухгалтерлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш

31.

Ёзёвон тумани

Ёзёвон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Тикувчилик иши, пайвандлаш иши, қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш

Хоразм вилояти

32.

Қўшкўпир тумани

Қўшкўпир агросаноат касб-ҳунар коллежи

Чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш иши, тикувчилик иши

Ғазават маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

Ошпаз, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши, пайвандлаш иши, сервис хизматлари ва радиотелеаппаратларни таъмирлаш

33.

Янгиариқ тумани

Янгиариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Тикувчилик иши, пайвандлаш иши, қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш, чилангарлик иши, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш

34.

Янгибозор тумани

Янгибозор саноат касб-ҳунар коллежи

Нон-булка ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик иши