11.05.2017 йилдаги ПҚ-2966-сон
Ҳужжат 01.08.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда 20-иловага* мувофиқ 2017 — 2021 йилларда ўрмон хўжаликларида манзарали ва мевали дарахтларнинг ниҳол ва кўчатларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Номи

Сони
(бирлик)

1.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1

Республика ташкилотлари

2.

«Ўрмонлойиҳа» давлат унитар корхонаси

1

3.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти

1

4.

Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш маркази

1

5.

Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси

1

6.

«Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази

1

7.

«Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси

1

8.

«Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси

1

9.

«Ўрмонинвест» давлат унитар корхонаси

1

Жами

8

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари

10.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси

1

11.

Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

12.

Жиззах вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

13.

Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

14.

Навоий вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

15.

Наманган вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

16.

Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

17.

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

18.

Тошкент вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

19.

Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси

1

Жами

10

Миллий табиат боғлари

20.

Зомин миллий табиат боғи

1

21.

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи

1

22.

Зарафшон миллий табиат боғи

1

23.

«Оролбўйи» миллий табиат боғи

1

Жами

4

Давлат ўрмон хўжаликлари

24.

Бозатов давлат ўрмон хўжалиги

1

25.

Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги

1

26.

Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги

1

27.

Нукус давлат ўрмон хўжалиги

1

28.

Тахтакўпир давлат ўрмон хўжалиги

1

29.

Беруний давлат ўрмон хўжалиги

1

30.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги

1

31.

Элликқалъа давлат ўрмон хўжалиги

1

32.

Чимбой давлат ўрмон хўжалиги

1

33.

Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги

1

34.

Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги

1

35.

Нукус ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

36.

Андижон давлат ўрмон хўжалиги

1

37.

Бухоро давлат ўрмон хўжалиги

1

38.

Жондор давлат ўрмон хўжалиги

1

39.

Олот давлат ўрмон хўжалиги

1

40.

Қоракўл давлат ўрмон хўжалиги

1

41.

Қизилқум давлат ўрмон хўжалиги

1

42.

«Нефтчи» давлат ўрмон хўжалиги

1

43.

Шофиркон давлат ўрмон хўжалиги

1

44.

Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалиги

1

45.

Ғиждувон давлат ўрмон хўжалиги

1

46.

Жиззах давлат ўрмон хўжалиги

1

47.

Бахмал давлат ўрмон хўжалиги

1

48.

Зомин давлат ўрмон хўжалиги

1

49.

Фориш давлат ўрмон хўжалиги

1

50.

Хўжамушкент давлат ўрмон хўжалиги

1

51.

Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги

1

52.

Қамаши давлат ўрмон хўжалиги

1

53.

Муборак давлат ўрмон хўжалиги

1

54.

Китоб давлат ўрмон хўжалиги

1

55.

Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги

1

56.

Жовуз давлат ўрмон хўжалиги

1

57.

Шўртан давлат ўрмон хўжалиги

1

58.

Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги

1

59.

Навоий давлат ўрмон хўжалиги

1

60.

Нурота давлат ўрмон хўжалиги

1

61.

Конимех давлат ўрмон хўжалиги

1

62.

Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги

1

63.

Учқудуқ давлат ўрмон хўжалиги

1

64.

Томди давлат ўрмон хўжалиги

1

65.

Навбаҳор давлат ўрмон хўжалиги

1

66.

Наманган давлат ўрмон хўжалиги

1

67.

Косонсой давлат ўрмон хўжалиги

1

68.

Ўртаорол давлат ўрмон хўжалиги

1

69.

Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги

1

70.

Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги

1

71.

Саройқўрғон давлат ўрмон хўжалиги

1

72.

Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги

1

73.

Жомбой давлат ўрмон хўжалиги

1

74.

Оқдарё давлат ўрмон хўжалиги

1

75.

Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси

1

76.

Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги

1

77.

Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги

1

78.

Бойсун давлат ўрмон хўжалиги

1

79.

Қизириқ давлат ўрмон хўжалиги

1

80.

Узун давлат ўрмон хўжалиги

1

81.

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги

1

82.

Тошкент давлат ўрмон хўжалиги

1

83.

Бекобод давлат ўрмон хўжалиги

1

84.

Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси

1

85.

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги

1

86.

Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги

1

87.

Қўқон давлат ўрмон хўжалиги

1

88.

Фарғона давлат ўрмон хўжалиги

1

89.

Хоразм давлат ўрмон хўжалиги

1

Жами

66

Доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари

90.

Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

91.

Яккабоғ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

92.

Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

93.

Ҳисор ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

94.

Қуйичирчиқ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

95.

Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

96.

Шуманай ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

97.

Қонликўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

98.

Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

1

99.

Доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари ( ҳудудий (туман) мансублиги бўйича)

4

Жами

13

Давлат ўрмон-ов хўжаликлари

100.

Қўнғирот давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

101.

Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

102.

Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

103.

Қолгансир давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

104.

Далварзин давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

105.

Қоровулбозор давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

106.

Фориш ўрмон-ов хўжалиги

1

107.

Муборак давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

108.

Нурота давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

109.

Хоразм давлат ўрмон-ов хўжалиги

1

Жами

10

Илмий-тажриба станциялари

110.

Бухоро илмий-тажриба станцияси

1

111.

Дархон илмий-тажриба станцияси

1

112.

Қўқон илмий-тажриба станцияси

1

113.

Қорақум илмий-тажриба станцияси

1

Жами

4

Бошқалар

114.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти Андижон филиали

1

115.

Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази

1

116.

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновацион маркази

1

Жами

3

Ҳаммаси

119

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳайъат

Раис

Илмий-техник кенгаш

Иқтисодий масалалар бўйича раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори

Инвестиция ва давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича раис ўринбосари

Режим ва кадрлар масалалари бўйича раис ўринбосари

Иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш, молиялаштириш ва Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бошқармаси

6

Ўрмонни ва қўриқлаш муҳофаза қилиш бошқармаси

4

Махсус ишлар бўйича бош мутахассис

1

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш, кўпайтириш, қайта тиклаш бошқармаси

7

Методология, кадрларни тайёрлаш ва ўрмонни илмий ривожлантириш бошқармаси

4

Инвестицияларни жалб қилиш ва давлат хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси

5

Кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Бухгалтерия ҳисоби бўлими бошқармаси

4

Чўлланиш ва қўрғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси

4

Ёрдамчи

1

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти

Ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланиш бошқармаси

5

Ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини ташкиллаштириш бошқармаси

4

Матбуот-котиби

1

Давлат ўрмон кадастри ва гидромелиорация бошқармаси

4

«Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази

Ўрмон қонунчилиги талабларини бажаришни назорат қилиш бошқармаси

6

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассис

1

Механизация ва моддий-техник таъминот бошқармаси

4

Ўрмон хўжалигининг ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларини таъминлаш бошқармаси

2

Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш маркази

Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси

4

Юридик бўлим

3

АКТни жорий этиш,

ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош мутахассис

1

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис

1

Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси

«Ўрмонқурилиш» ДУК

«Ўрмонлойиҳа» ДУК

Канцелярия

2

«Ўрмонинвест» ДУК

Ишлар бошқармаси

1

«Ўрмонтехносервис» ДУК

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси

 

Кейинги таҳрирга қаранг.

З.Т. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Комиссия раиси

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

А.Ж. Ваҳобов

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

С.Х. Бекенов

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

М.М. Мирзаев

молия вазирининг ўринбосари

А.А. Усмонов

адлия вазирининг ўринбосари

И.У. Мажидов

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

У.Б. Аъламов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

лавозими бўйича

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Т.М. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

лавозими бўйича

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

С.С. Ходжаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Ш.Ш. Абдуразоқов

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Комиссия масъул котиби.

Т/р

Тадбирлар номланиши

Ижро муддатлари

Ижро учун масъуллар

Ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. Ўрмон хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар

1.

«Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат экология қўмитаси.

Қонун лойиҳаси.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмонларни бошқариш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун асосида мустаҳкамланади.

2.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги низомлар, ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги низом, Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисидаги низом лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг вазифалари ва функциялари ҳуқуқий асосда мустаҳкамланади.

3.

Қуйидагилар:

«Ўрмонлойиҳа» давлат унитар корхонаси;

«Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази;

Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш марказининг тузилмаси ва улар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буйруғи.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги мазкур бўлинмаларнинг тузилмаси, вазифалари ва функциялари ҳуқуқий асосда мустаҳкамланади.

4.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш, унда Жамғармани шакллантиришнинг қўшимча манбалари сифатида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи давлат ўрмон хўжаликлари даромадларининг 10 фоизи миқдоридаги маблағларни, шунингдек, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари таъминоти учун фойдаланишни назарда тутиш.

2017 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш, ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш ишларини кучайтириш таъминланади.

5.

«Агробанк» АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил август

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Агробанк» АТБ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги

Кредитлаш тўғрисидаги низом.

Давлат ўрмон хўжаликларини кредитлашнинг аниқ тартиби белгиланади.

II. Ўрмон хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари

6.

Чўл ва тоғли минтақаларда жойлашган, табиий ўрмонлар билан қопланган яйловлар ва доривор ўсимликлар захирасига эга ерларни туманлар ҳокимликларининг давлат захираси фондидан давлат ўрмон фондига ўтказиш.

2017 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давергеодезкадастр, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари.

Табиий ўрмонларни ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштириш таъминланади.

Қўшимча иш ўринлари яратилади, захира ерларидан фойдаланиш самарадорлиги таъминланади.

7.

Республиканинг иқлим шароитларига мослаштирилган хандон писта плантациялари майдонларини яратиш ва кенгайтириш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Республика ҳудудида ўрмонлар майдонини кенгайтириш, аҳолининг хандон писта маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ўрмон маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, қўшимча иш ўринларини яратиш таъминланади.

8.

Ўрмон хўжалигидаги ишлаб чиқариш йўқотишларини қоплаш натижасида тушадиган маблағлар ҳисобига ўрмонлар ва мевали ўрмон дарахтзорларини яратиш ва қайта тиклаш, шунингдек, қумлоқ ерлар, дарё ва сув ҳавзалари бўйларида ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлигини оширишга қаратилган, шамол ва сув эрозиясидан ҳимоялаш учун дарахт кўчатларини ўтқазиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш манбалари бўйича таклифлар тайёрлаш.

2017 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Давергеодезкадастр

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмонлар ва мевали ўрмон дарахтзорларини яратиш ва қайта тиклаш, қумлоқ ерлар, дарё ва сув ҳавзалари бўйларида ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш, ўрмон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш таъминланади.

Чора-тадбирлар дастури.

Ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш кўзда тутилмоқда.

9.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги ирригация ўрмон хўжаликларининг 3882 гектар ер майдонларини давлат ўрмон хўжалиги фондига ўтказиш.

2017 йил июль

Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр

Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг қарори.

Давлат ўрмон фонди ерлари ягона давлат бошқарувига берилади.

Ўрмонзорларни кенгайтириш ҳисобига қурилишбоп ёғоч маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпаяди.

10.

Давлат захира фонди ерларида янги ўрмон хўжаликларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарори.

Янги давлат ўрмон хўжаликлари ва қўшимча иш ўринлари яратилади, шунингдек, давлат ер фондидан фойдаланиш самарадорлиги ортади.

11.

Ўрмон селекцияси ва уруғчилигини янада ривожлантириш, илғор, интенсив технологияларни жорий этиш ва Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш таъминланади, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, бута ўсимликлар, қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар турларини кенгайтириш учун имкониятлар очилади.

12.

Ўрмон хўжаликларида экотуризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил сентябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Республикада экотуризм соҳаси ривожланади, янги иш ўринлари ва қўшимча даромад олиш имкониятлари яратилади.

13.

Ўрмон хўжаликларида ихтисослашган питомниклар ташкил қилиш, уларда қимматбаҳо декоратив ва мевали, шу жумладан лимон, унаби, анор, грек ёнғоғи, писта ва бодом дарахт кўчатларини етиштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил сентябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Чора-тадбирлар дастури.

Республика аҳолисини лимон, унаби, анор, грек ёнғоғи, писта, бодом ва бошқа мевали дарахт кўчатлари билан таъминлаш яхшиланади, шунингдек, декоратив ва мевали дарахт кўчатлари сонини кўпайтириш ҳисобига экологик муҳитни соғломлаштиришга эришилади.

14.

Доривор ўсимликлар ва ўрмон маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш мини-цехларини ташкил қилиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил октябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, «Ўзфармсаноат» ДАК,

«Ўзбекозиқовқатсаноат» ХК, «Ўзагроэкспорт» АЖ

Чора-тадбирлар дастури.

Доривор ўсимликлар ва ўрмон маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш мини-цех (линия)ларини очиш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспортини йўлга қўйиш таъминланади.

15.

Декоратив ва мевали дарахт кўчатларини етиштириш, доривор ўсимликлар етиштириш эҳтиёжлари учун республикада ўрнатилган нархларда зарур ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб беришни ташкил қилиш, шунингдек, минерал ўғитлар ва сув ресурслари учун лимитлар ажратиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил октябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнефтмаҳсулот» АК,

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,

«Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси» АЖ

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжаликларига зарур ёқилғи-мойлаш материалларини республикада ўрнатилган нархларга 10 фоизлик устама билан, шунингдек, минерал ўғитлар ва сув ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш таъминланади.

16.

2018 — 2021 йилларга мўлжалланган манзилли дастурларга суғориладиган ерлардаги ирригация тармоқларини ва ўрмон фонди ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни киритиш.

2017 йил ноябрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси

Чора-тадбирлар дастури.

2018 — 2021 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади, ўрмон, озиқ-овқат ва доривор ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади.

17.

Ўрмон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, дарахтлар ўтқазиш ва етиштириш, ўрмон ва мева маҳсулотлари ҳосилини йиғиштириб олиш агрегатлари ва ускуналарини лизинг асосида етказиб бериш бўйича 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил ноябрь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«Ўзмелиомашлизинг» АЛК,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Давлат ўрмон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмларга эҳтиёжи бўйича аниқ ҳажмлар аниқланади ҳамда улар етказиб берилади.

18.

Чора-тадбирлар дастурининг 1-иловасига мувофиқ давлат ўрмон хўжаликларида биолабораториялар ташкил қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан чора-тадбирларни ташкиллаштириш.

2017 — 2019 йиллар давомида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Агробанк» АТБ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти

Чора-тадбирлар режаси.

Ўрмон экинлари зараркунандаларига қарши курашишда биологик усулларни қўллаш.

19.

Ўрмон хўжаликлари томонидан декоратив ва мевали дарахтлар кўчатлари ва уруғ-кўчатларини етиштириш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларини бажаришга доир 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2017 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш комплекси раҳбарининг баённома қарори.

III. Илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар

20.

Республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига максимал даражада мослаштирилган ҳамда касалликлар ва зараркунандаларга чидамли қимматбаҳо декоратив, мевали дарахтлар, буталар ва доривор ўсимликларнинг янги, экспортга мўлжалланган навларини яратишни назарда тутувчи илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.

Давлат илмий-техникавий дастурлари.

Амалий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш.

21.

Ўрмон фонди ерларида дарахт ўтқазиш ва етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш ва бошқа турдаги агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлар ва ускуналарнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзда тутувчи илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

Давлат илмий-техникавий дастурлари.

Амалий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш.

22.

Ўзбекистоннинг тоғ ёнбағирларида ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш, шу жумладан писта плантацияларини кенгайтириш ва иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш.

2017 йил ноябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси,

«Ўзгидромет» маркази

Битим имзолаш.

БМТ ФАО ташкилоти ва Халқаро иқлим ўзгариши жамғармасининг грантлари жалб қилиниши таъминланади.

Тоғ ёнбағирларида ёнғоқ мевали дарахтзорлар, шу жумладан писта плантацияларининг кенгайиши ҳамда иқлим ўзгариши таъсирининг камайиши.

23.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни ҳимоя қилиш ва уларнинг маданийлаштирилган плантациялари майдонларини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш.

2018 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

«Ўзгидромет» маркази

Битим имзолаш.

2018 — 2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни ҳимоя қилиш ва уларнинг маданийлаштирилган плантациялари майдонларини кенгайтириш таъминланади.

24.

Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларида экотуризмни ривожлантириш орқали ўрмон хўжаликларини барқарор бошқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш.

2018 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси,

«Ўзгидромет» маркази

Битим имзолаш.

2018 — 2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш орқали ўрмон хўжаликларини барқарор бошқариш таъминланади.

25.

Ерлар ҳолатининг ёмонлашуви ва иқлим ўзгаришларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда писта ва ёнғоқ мевали дарахтзорларни кўпайтириш лойиҳасини амалга ошириш.

2018 йил октябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси,

«Ўзгидромет» маркази

Битим имзолаш.

2018 — 2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, ерлар ҳолатининг ёмонлашуви ва иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, шунингдек, писта ва ёнғоқ мевали дарахтзорларни кўпайтириш таъминланади.

26.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти негизида халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари ҳисобига қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар, шунингдек, доривор ва цитрус ўсимликларнинг кўчатларини микроклонлаш усулида етиштириш бўйича «in vitro» лабораториясини ташкил қилиш.

2019 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги

Грант лойиҳаси.

Қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар, шунингдек, доривор ва цитрус ўсимликларнинг кўчатларини микроклонлаш усулида етиштириш бўйича «in vitro» лабораториясини ташкил қилиш таъминланади.

IV. Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар

27.

Касб-ҳунар коллежларида ўрмон хўжалиги кичик бўғини мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув фанларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Иқтисодиёт вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлашнинг илмий асосланган тизими яратилади.

28.

Ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда ўрмон хўжалиги ва доривор ўсимликлар мутахассисларини тайёрлаш бўйича касб-ҳунар коллежлари рўйхатини ва олий таълим муассасаларига қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш.

ҳар йили июль ойида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Иқтисодиёт вазирлиги,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини ихтисослашган мутахассислар билан таъминлаш тизими яратилади.

29.

Ўрмон хўжаликларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, ўрмон хўжалиги ихтисослиги бўйича олий таълим муассасаларини битирган ёш мутахассисларни соҳага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

2017 йил июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги.

Қўшма қарор.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлаш.

30.

Аграр университет ва ўрмон хўжалиги учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи хорижий олий таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш механизмини ишлаб чиқиш.

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Аграр университет, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги.

Меморандумлар ва битимлар.

Тажриба алмашиш, хорижий олий таълим муассасаларининг илғор илмий-техникавий ютуқларини амалиётга жорий қилиш.

31.

Ўқитувчилар таркиби, талабалар ва битирувчиларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш мақсадида ўрмон хўжалиги учун кадрлар тайёрловчи олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув жараёнига ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлган олимлар ва профессорларни кенг жалб қилиш, шунингдек, олий таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлаш.

32.

Ўрмон хўжалиги тармоғига олий маълумотга эга истеъдодли ёшларни жалб қилиш, уларни хизмат уйлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмонларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбияланган, олий маълумотга эга истеъдодли ёшларни тармоққа жалб қилиш таъминланади.

Т/р

Касб-ҳунар коллежлари номи

Давлат ўрмон хўжаликлари номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Хўжайли агроиқтисодиёт коллежи

Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги

2.

Беруний қишлоқ хўжалиги коллежи

Беруний давлат ўрмон хўжалиги

3.

Қораўзак агросаноат коллежи

Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги

4.

Тўрткўл қишлоқ хўжалиги коллежи

Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги

5.

Элликқалъа қишлоқ хўжалиги коллежи

Элликқалъа давлат ўрмон хўжалиги

Бухоро вилояти

6.

Пешку иқтисодиёт коллежи

Бухоро давлат ўрмон хўжалиги

7.

Ромитан экология ва қишлоқ хўжалиги коллежи

8.

«Сангзор» Бахмал қишлоқ хўжалиги коллежи

Бахмал давлат ўрмон хўжалиги

Жиззах вилояти

9.

Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший коллежи

Зомин давлат ўрмон хўжалиги

10.

Фориш қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Фориш давлат ўрмон хўжалиги

Қашқадарё вилояти

11.

Китоб агробизнес ва сервис коллежи

Китоб давлат ўрмон хўжалиги

Жовуз давлат ўрмон хўжалиги

12.

Қамаши агробизнес коллежи

Қамаши давлат ўрмон хўжалиги

13.

Қамаши информатика ва сервис коллежи

14.

Деҳқонобод саноат ва маиший коллежи

Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги

15.

Шаҳрисабз ахборот технологиялари коллежи

Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги

16.

Шаҳрисабз агросаноат коллежи

17.

Шаҳрисабз ўрмон хўжалиги ва сервис коллежи

18.

Шаҳрисабз ахборот технологиялари коллежи

Яккабоғ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

19.

Яккабоғ агросаноат коллежи

Навоий вилояти

20.

Хатирчи енгил саноат коллежи

Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги

Самарқанд вилояти

21.

Жомбой қишлоқ хўжалиги коллежи

Жомбой давлат ўрмон хўжалиги

22.

Баҳра қишлоқ хўжалиги коллежи

Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги

Сурхондарё вилояти

23.

Бойсун қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежи

Бойсун давлат ўрмон хўжалиги

24.

Денов қишлоқ хўжалиги коллежи

Узун давлат ўрмон хўжалиги

25.

Сариосиё агросаноат коллежи

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги

Ҳисор ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Тошкент вилояти

26.

Бўстонлиқ ўрмон хўжалиги ва сервис коллежи

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги

27.

Оҳангарон агросаноат ва иқтисодиёт коллежи

Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги