«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги | ||||
______________________ ўқиш шакли _________-қайд рақами билан рўйхатга олинган (кундузги, сиртқи, кечки, масофали) | ||||
______серияли, _________________-рақамли дипломнинг тан олинишини ва эквивалент эканлигини қайд этиш (нострификациялаш) бўйича тегишли ҳужжатларимни қабул қилишингизни сўрайман. Хорижий давлатда ўқиган таълим муассасаси тўғрисида қўшимча маълумотлар: | ||||
Индекс: | Телефон: | Факс: | ||
| ||||
Аризага қуйидагиларни илова қиламан: | ||||
(фамилияси, исми, отасининг исми) | ||||
____________________________ | ____________________ | |||
Яшаш манзилим: _________________________________________________________ Телефон: ______________________ ». |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.2017 йилдаги 173-сон
Кучга кириш санаси
10.04.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 26.07.2019
|
Ҳужжат 26.07.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
«6. Хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Хорижий давлатларнинг тўлиқ ўрта (тўлиқсиз ўрта, ўрта) маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан хорижий давлатларнинг ўрта таълим муассасаларида 10, 11, 12 ва ундан юқори синфларда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари таълим олганлик тўғрисидаги баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномага асосан тан олинади ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) бўйича тегишли хулоса қабул қилинади. Бунда 10 ва 11-синф битирувчисининг маълумот тўғрисидаги ҳужжатлари тегишли равишда академик лицейнинг 1 ва 2-босқичини тугатганлигига ҳамда 12 ва ундан юқори синф битирувчисининг ҳужжатлари ўрта махсус маълумотга тенглаштирилади.
Хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим ва тўлиқ ўрта (тўлиқсиз ўрта, ўрта) маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш тегишли комиссиялар томонидан ариза ва маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси, унинг нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси асосида мурожаат қилинган кундан бошлаб энг кўпи билан икки ҳафта муддатда амалга оширилади.
Комиссия хулосаси Бошқармага юборилади ва уч кун муддат ичида тегишли қарор қабул қилишга асос бўлади. Комиссиялар бутун ўқув йили давомида фаолият кўрсатади ва ўз иши ҳақида Бошқармага ҳисобот беради.
7. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомалари асосида хорижий давлатларда таълим олган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритишига рухсат этилган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида таълим олган;
мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар)га мувофиқ тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида таълим олган;
халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли хорижий давлатларнинг давлат рўйхатида турган (легализация ёки аккредитация қилинган) ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотни олдиндан тайёрлаб қўйишлари лозим. Бунинг учун юқорида номлари қайд этилган идоралар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда элчихоналар ва ваколатхоналарга мурожаат қилишлари мумкин.
9. Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақидаги 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асл нусхаси (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхати, ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим);
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ариза қабул қилингандан кейин маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асли ҳужжат эгасига қайтарилади».
таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим муассасаси ўзи жойлашган давлатнинг ваколатли органлари томонидан тан олинган бўлиши;
таълим тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд бўлган таълим шаклида ўқиб олинган бўлиши;
таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олиниши Ўзбекистон Республикаси билан давлатлараро битимларда кўзда тутилган (мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно) бўлиши зарур.
Мазкур бандда белгиланган талабларга мос келмаслик хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олмасликка асос бўлади».
«муайян (ижтимоий соҳа, педагогика, тарих ва ҳуқуқ) таълим йўналишларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ўзлаштирилган ўқув фанлари ҳажми ва дарс соатлари миқдори Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув режанинг 55 фоизидан кам қисмини ташкил қилса».
5. «Бошқармага тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш тартиби» бўлими матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Ҳужжат эгаси ёки унинг нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлган қонуний вакили ёки манфаатдор ташкилот ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ Бошқармага тақдим этади.
21. Бошқарма тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) жараёни учун барча зарур ҳужжатлар мавжудлигини аниқлайди ва ушбу материалларни тегишли эксперт комиссиясига юборади.
Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги аризани кўриб чиқишни рад этиш учун асос бўлади ва ҳужжатлар ариза берувчига қайтарилади.
22. Эксперт комиссиялари Бошқарма томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича ташкил этилади. Ушбу комиссиялар таркибига етук олимлар ва мутахассислар киради. Комиссиялар фаолиятига Бошқарма раҳбарлик қилади.
23. Экспертиза давлат таълим стандартлари, таълим муассасасини ўзлари жойлашган давлатларда белгиланган тартибда аккредитация қилиш ҳақидаги ҳужжат, кўрсатиб ўтилган таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича ўқув режалари, ўқитилган ўқув фанларининг дастурлари, малака тавсифномалари ва Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган бошқа талаблар асосида амалга оширилади.
24. Эксперт комиссияси нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тақдим этилган таълим ҳужжатини ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ махсус экспертизадан ўтказиш натижасига кўра хулоса тайёрлайди.
Эксперт комиссияси хулосасида ариза берувчининг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати белгиланган талабларга жавоб бериши ва у махсус синовларга (тест, ёзма иш, суҳбат) тавсия этилиши ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги сабабли нострификациялашга тавсия этилмаслиги тўғрисида тавсияси баён этилади.
Ижобий хулоса олган (махсус синовларни топширишга тавсия этилган) ариза берувчи махсус синовдан ўтиш учун Давлат тест марказига камида ўн кун олдин ёзма равишда мурожаат қилиши керак. Махсус синовлардан ўтиш муддати ариза берувчининг розилиги билан белгиланади.
Махсус синовлар ариза берувчининг диплом иловасида мавжуд бўлган 3 тадан кўп бўлмаган мутахассислик фанлари бўйича, ҳуқуқ ва педагогика йўналишларида эса қўшимча равишда тарих ва ижтимоий фанлардан ўтказилади.
27. Махсус синов натижасига кўра 55 фоиз ва ундан кам балл тўплаган ариза берувчининг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари нострификациялашга (эквивалентлигини қайд этишга) тавсия этилмайди.
28. Махсус синовлар натижасидан норози бўлган ариза берувчи синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида шикоят билан Давлат тест марказига мурожаат қилиши мумкин.
Махсус синовлар натижаси бўйича тушган шикоят Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия томонидан икки ҳафта ичида кўриб чиқилади ва ёзма равишда муаллифга жавоб юборилади.
Эксперт комиссияси қарорига мувофиқ махсус синовлар натижасига кўра ҳужжатлари нострификациялашга тавсия этилмаган ариза берувчилар белгиланган тартибда махсус синовларни топшириш учун қайта мурожаат қилишлари мумкин.
29. Эксперт комиссияси хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тегишли якуний хулоса тайёрлайди ва уни Бошқармага тақдим этади.
30. Бошқарма эксперт комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
31. Маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалент эканлигини қайд этилганлиги ҳақидаги қарор ҳужжатнинг эгасига махсус гувоҳнома бериш тўғрисида Давлат тест марказининг тегишли буйруғи чиқарилишига асос бўлади.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олинганда ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) амалга оширилганда қуйидаги давлат намунасидаги гувоҳномалар расмийлаштирилади:
умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномани нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ;
10, 11, 12 ва ундан юқори синф баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномани нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ;
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги дипломини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ;
олий маълумот (дипломли мутахассис, бакалавр ва магистр) тўғрисидаги дипломини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ.
Ҳужжат эгасининг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати давлат намунасидаги гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.
32. Ариза берувчининг ҳужжатларини кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қарор қабул қилиш муддати ариза қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат берган таълим муассасаси, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатларни олиш талаб этилган ҳолларда экспертизадан ўтказиш ва қарор қабул қилиш муддати аниқлаштирувчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
Махсус синовларни ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган вақт мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддатга кирмайди.
33. Таълим тўғрисидаги ҳужжатни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақидаги гувоҳнома шахсан ариза берувчига ёки нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлган қонуний вакилига берилади.
34. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун амалдаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тўлов ундирилади.
35. Диплом (шаҳодатнома ёки баҳолар табели) ва мазкур Низомга 3 — 6-иловаларига мувофиқ эквивалентлигини қайд этиш тўғрисидаги давлат намунасидаги гувоҳнома унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидаги таълим муассасасида навбатдаги босқичда ўқишни давом эттириш ёки касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
36. Тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) натижалари юзасидан шикоят ва аризалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади».
Умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномани нострификациялаш ҳақида давлат намунасидаги гувоҳноманинг муқоваси томонлари 105х145 мм ўлчовда яхлит қопланган жигар ранг кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида GUVOНNOMA сўзи ёзилган.
Гувоҳноманинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида тўрт хил: матн учун қора, тасвирий элементлар учун яшил, оч сариқ, ҳаворангда босилади.
Саҳифа марказида 60 мм диаметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби саккиз бурчакли фигура ичида жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат.
Гувоҳноманинг юқори қисмида лотин ёзувида «O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi» сўзи акс этттирилади. Ундан пастроқда UO’ лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам босилади.
1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;
10, 11, 12 ва ундан юқори синф баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномани нострификациялаш ҳақидаги давлат намунасидаги гувоҳнома муқоваси томонлари 105х145 мм ўлчовда яхлит қопланган жигар ранг кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида GUVOНNOMA сўзи ёзилган.
Гувоҳноманинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида тўрт хил: матн учун қора, тасвирий элементлар учун яшил, оч сариқ, ҳаворангда босилади.
Саҳифа марказида 60 мм диаметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби саккиз бурчакли фигура ичида жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат.
Гувоҳноманинг юқори қисмида лотин ёзувида «O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi» сўзи акс этттирилади. Ундан пастроқда TO’M лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам босилади.
1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;
Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти даражасидаги диплом нострификацияси тўғрисида давлат намунасидаги гувоҳноманинг муқоваси томонлари 210х145 мм ўлчовда яхлит қопланган яшил ранг бумвинилдан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида GUVOНNOMA сўзи ёзилган.
Гувоҳноманинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида тўрт хил: матн учун қора, тасвирий элементлар учун яшил, оч сариқ, қизил рангда босилади.
Саҳифа марказида 60 мм диаметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби саккиз бурчакли фигура ичида жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат.
Гувоҳноманинг юқори қисмида лотин ёзувида «O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi» сўзи акс этттирилади. Ундан пастроқда O’MK лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам босилади. Гувоҳноманинг иккинчи саҳифасида барча ёзувлар инглиз тилида такрорланади.
1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;
Олий маълумот (дипломли мутахассис, бакалавр ва магистр) даражасидаги дипломни нострификациялаш ҳақидаги давлат намунасидаги гувоҳноманинг муқоваси томонлари 210х145 мм ўлчовда яхлит қопланган кўк ранг бумвинилдан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида GUVOНNOMA сўзи ёзилган.
Гувоҳноманинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида тўрт хил: матн учун қора, тасвирий элементлар учун яшил, оч сариқ, қизил рангда босилади.
Саҳифа марказида 60 мм диаметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби саккиз бурчакли фигура ичида жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат.
Гувоҳноманинг юқори қисмида лотин ёзувида «O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi» сўзи акс этттирилади. Ундан пастроқда O лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам босилади. Гувоҳноманинг иккинчи саҳифасида барча ёзувлар инглиз тилида такрорланади.
1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;