24.03.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-12
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 24.03.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-12
Кучга кириш санаси
01.04.2017
Ҳужжат 01.04.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Муқаддимадан «, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1-банднинг олтинчи хатбошисидан «ундаги» деган сўз чиқариб ташлансин.
4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда Бюджетдан маблағ олувчилар, резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган норезидент юридик шахсларнинг (иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари) ҳисобварақ очиш учун асос бўлган ҳужжатлари, банк ҳисобварағи шартномаси ва унга киритилган ўзгартиришлар, таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нусхаси, бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар, шунингдек мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат)нинг нусхаси мижознинг юридик йиғмажилдида сақланади.»;
5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6. 36-банднинг биринчи хатбошиси «Девонхона» деган сўздан кейин «, «Маълумотлар учун», «Гувоҳномалар учун»» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 39-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. 2-илова «М.Ў.» қисқартмасидан кейин «(муҳр мавжуд бўлганда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.