17.03.2017 йилдаги ПҚ-2844-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 13.12.2019
 LexUZ шарҳи
2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 январга қадар мазкур қарорнинг 1-иловасида қайд этилган фаолият турлари билан шуғулланадиган янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари ушбу қарорнинг 1-бандида кўзда тутилган қоидаларга биноан микрокредитларни расмийлаштиришда 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловларидан озод этилади.
4. Белгилансинки, тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан мазкур қарорнинг 2-иловасида қайд этилган узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча бўлган ҳудудларда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларига энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда кредитлар ажратади.
бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратишнинг соддалаштирилган тартибини тасдиқлаш;

Т/р

Фаолият тури номи

1.

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар.

2.

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимлари, тўқимачилик ва галантерея буюмларини таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардаларини тикиш, трикотаж буюмларини тўқиш, каштачилик

3.

Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш

4.

Якка тартибдаги буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзал таъмирлаш, бўяш ва тозалаш.

5.

Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш.

6.

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш.

7.

Калитлар ясаш.

8.

Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо) таъмирлаш ва тайёрлаш.

9.

Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш.

10.

Тайёр мебелни йиғиш, таъмирлаш ва драпировка қилиш.

11.

Оптика, соатларни таъмирлаш, ўймакорлик ишлари

12.

Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший буюмлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

13.

Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари.

14.

Шиша ва ойналарни кесиш, шишага бадиий ишлов бериш.

15.

Миллий ширинликлар, пишлоқ ва қурт маҳсулотлари, нонбулка ва қандолат маҳсулотлари, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек, уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириб истеъмол қилиш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш.

16.

Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек, чизмачилик-графика ишлари, шунингдек, рассомлик санъати.

17.

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш.

18.

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари.

Т/р

Ҳудудларнинг номланиши

Республика бўйича жами 47 та туман, жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Тахтакўпир тумани

2.

Қонликўл тумани

3.

Мўйноқ тумани

4.

Чимбой тумани

5.

Қораўзак тумани

6.

Шуманай тумани

Андижон вилояти

1.

Пахтаобод тумани

2.

Бўз тумани

3.

Улуғнор тумани

Бухоро вилояти

1.

Шофиркон тумани

2.

Қоракўл тумани

3.

Олот тумани

Жиззах вилояти

1.

Бахмал тумани

2.

Зомин тумани

3.

Фориш тумани

4.

Янгиобод тумани

Қашқадарё вилояти

1.

Деҳқонобод тумани

2.

Чироқчи тумани

3.

Миришкор тумани

Навоий вилояти

1.

Хатирчи тумани

2.

Нурота тумани

3.

Конимех тумани

4.

Томди тумани

5.

Учқудуқ тумани

Наманган вилояти

1.

Мингбулоқ тумани

2.

Чортоқ тумани

Самарқанд вилояти

1.

Каттақўрғон тумани

2.

Қўшработ тумани

3.

Пахтачи тумани

4.

Ургут тумани

Сурхондарё вилояти

1.

Узун тумани

2.

Қизириқ тумани

3.

Олтинсой тумани

4.

Бойсун тумани

5.

Музрабод тумани

Сирдарё вилояти

1.

Сардоба тумани

2.

Гулистон тумани

3.

Боёвут тумани

4.

Ховос тумани

Тошкент вилояти

1.

Бўстонлиқ тумани

2.

Паркент тумани

Фарғона вилояти

1.

Қўштепа тумани

2.

Ёзёвон тумани

3.

Сўх тумани

Хоразм вилояти

1.

Қўшкўпир тумани

2.

Янгиариқ тумани

3.

Янгибозор тумани