07.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1668-4
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қарори, 07.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1668-4
Кучга кириш санаси
13.02.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Ҳужжат 13.02.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ–4483-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2012 йил 30 декабрдаги 374-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2013 йил 11 июндаги 165-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, аудиторлик ташкилотларини устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритиш тартибини белгилайди.»;
б) 1-банддан «очиқ» деган сўз чиқариб ташлансин;
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 4 ва 5-бандлардаги «ҳужжатларини» ва «ҳужжатларни» деган сўзлар тегишлича «аризаларини» ва «аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 6-банддаги «интернет-сайтларида» деган сўзлар «веб-сайтларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 10-банддаги «ҳужжатларни тақдим этиш» деган сўзлар «ариза бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 11-бандда «ахборот воситаларида» деган сўзлардан кейин «, шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси, Марказ ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайтларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
з) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
к) V боб ўз кучини йўқотган деб топилсин;
л) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.

Давлат активларини бошқариш маркази

______________________________
________________________________________________________ дан

АРИЗА

Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритишга.
Ариза берувчи: __________________________________________________________________________________

(аудиторлик ташкилотининг уставига асосан тўлиқ номи кўрсатилади)

Ариза берувчининг почта манзили: _____________________________________________________
__________________________________________________________________________________
Телефон: _______________, Факс:________________ Е-mail ________________________________
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг рақами ва санаси:
Серия:_________, рақами:__________, «___»_______ 20__й.
Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси:
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й.
Аудиторлик ташкилотининг штатидаги аудиторларнинг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси:
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й.
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й.
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й.
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й.
Аудиторлик ташкилотининг штатидаги қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг Ф.И.О., малака аттестати рақами, санаси:
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й.
_________________________, рақами: ______, «___»______20__й.
Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
1. Қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма.
2. Аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг нусхаси.
3. Ички стандартлар рўйхати
_____________________
Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., имзо ва имзоланган сана (муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).».