Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади) фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Қонунчиликка риоя этишда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга оширадиган юридик хизматлари кўмаклашади.
Шу билан бирга, юридик хизматларнинг ходимлари қонун бузилишини олдини олиш ҳамда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриш учун етарли ва таъсирчан ваколатларга эга эмасликлари сабабли уларнинг фаолияти кутилган самарани бермаяпти.
Юридик хизматларни ташкил этишнинг тартиби, уларнинг штат бирликларини белгилаш меъёр ва мезонларининг мавжуд эмаслиги турли давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматларнинг ташкилий штат тузилмасини оқилона белгилашни таъминлашга имкон бермаяпти.
Юридик хизматлар томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ишлари самарали ташкил этилмаган. Мазкур соҳадаги ишлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан аниқланган камчилик ва қонун бузилишларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш билан чекланмоқда.
Юридик хизмат ходимларининг моддий таъминот даражаси мазкур соҳага олий юридик маълумот ва амалий тажрибага эга юқори малакали кадрларни жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда, бу эса юридик хизматлар ишининг сифатига ўз таъсирини ўтказмоқда.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини изчиллик билан кучайтириш мақсадида:
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органлари ва ташкилотларининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.
давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан уларнинг ҳудудий тузилмаларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган энг кам меъёр ва мезонларга асосан, мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади. Бунда юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартирилишига йўл қўйилмайди;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражаларини бериш, кўп йиллик хизмат учун устамаларни тўлаш тартиби татбиқ этилади. Бунда харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан қопланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи ходим бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига ишга ўтганда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмат устамаларини тўлаш учун мўлжалланган меҳнат стажи ҳисобига олинади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик хизмат ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мазкур мутахассислик бўйича уч йиллик стажига эга бўлган ходимлари, лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида малака имтиҳонида тегишли стажировка ўтмасдан иштирок этиш ҳуқуқига эга;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларининг малакасини ошириш ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтадилар;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тизимли равишда тегишли соҳа фаолиятидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасининг амалга оширилишини ташкил этади;
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат фаолиятига шартномавий-ҳуқуқий асосда адвокатларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари мазкур органлар ва ташкилотлар иштирокида вужудга келадиган низоларни судгача ҳал этиш юзасидан мажбурий тартибда чораларни кўрадилар;
буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизани амалга ошириш учун мажбурий тартибда юридик хизматга тақдим этилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан мажбурий тартибда юридик хизматнинг хулосаси олиниши лозим;
давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан берилган шикоятлар мажбурий тартибда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан ҳам кўриб чиқилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилади;
адлия органлари юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларини бузган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда юридик хизматлари ходимларига нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга;
давлат органлари ва ташкилотларида ҳар йили юридик хизматларнинг мазкур давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийлик таъминланиши аҳволи тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади;
юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш, уларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қўшимча 5 та бошқарув ходими штат бирликларини ажратиш йўли билан Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма деб аталади), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса, қўшимча 14 та бошқарув ходими штат бирликларини ажратиш йўли билан тегишли шуъбалар ташкил этилсин.
Бошқармани давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари билан ишлаш тажрибасига эга ҳамда ўзларига юклатилган вазифалар ижросини юқори касбий даражада таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирсин, шунингдек уни зарур моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини ташкиллаштирсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Адлия вазирлигининг расмий сайтида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратсин ҳамда унинг мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат органлари ва ташкилотларининг харажатлари сметаларида мартаба даражалари ҳамда кўп йиллик хизмат учун устамаларни тўлаш, шунингдек мазкур қарор билан белгиланган даврийликка риоя этган ҳолда юридик хизматлар ходимларининг малака оширишлари учун сарфланадиган харажатларни назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари штат бирликлари етарлилигини, уларнинг амалга оширилаётган ишлар ҳажмига мувофиқлигини танқидий таҳлил қилсин, натижаси бўйича юридик хизматлар ходимларининг штат бирликларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек юридик хизмат ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини давлат органлари ва ташкилотлари тегишли тузилмаларининг раҳбарлариники даражасига қадар ошириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Ахмедбаев зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
1. Ушбу Низом давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига (кейинги ўринларда — юридик хизмат деб аталади) қўйиладиган талабларни, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
4. Юридик хизмат — давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим.
5. Юридик хизмат юридик департамент, юридик бошқарма, юридик бўлим, юридик бюро шаклида ташкил қилиниши ёхуд битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсультдан иборат бўлиши мумкин.
Юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартиришга ва уларни давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларига қайта тақсимлашга йўл қўйилмайди.
6. Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик хизмат бошлиғи лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган, шунингдек, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.
Адлия органларида стажировкадан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
8. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тайинланадилар ва озод қилинадилар.
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланадилар ва озод қилинадилар.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс, шунингдек, олий таълим муассасасининг «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистранти ишлаши мумкин.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
10. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар юридик хизмат ходими ва юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида ишлаши мумкин эмас.
11. Давлат органи ва ташкилотининг юридик хизмати ходимларига мартаба даражалари берилади ҳамда кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов ва устамалар қонунчиликда белгиланган тартибда тўланади.
12. Давлат органи ва ташкилоти юридик хизматининг ходими сифатидаги меҳнат стажи бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларига ўтганда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов ва устамаларни тўлаш учун мўлжалланган меҳнат стажи ҳисобига олинади.
13. Давлат органи ва ташкилоти юридик хизматлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар уч йилда камида бир марта малакасини оширади ҳамда ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтадилар.
14. Давлат органлари ва ташкилотларида ҳар йили мазкур давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликка риоя этилиши аҳволи тўғрисидаги юридик хизматнинг ҳисоботи эшитилади.
давлат органи ва ташкилотининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.
16. Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишларини бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасида:
а) давлат органи ва ташкилотида, шунингдек тегишли тузилмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
б) давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
в) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан хулосалар беради;
г) мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
д) давлат органи ва ташкилотида, шунингдек тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
е) давлат органи ва ташкилотининг бошқа тузилмалари билан биргаликда давлат органи, тегишли тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этади;
ж) давлат органи ва ташкилотида бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат органи тизимига кирадиган тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
з) давлат органи ва ташкилотида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
и) давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига давлат органи ва ташкилоти фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этади;
к) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;
2) давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, шунингдек давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш соҳасида:
а) давлат органи ва ташкилотининг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этади;
б) давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;
в) давлат органи ва ташкилотининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;
г) экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
д) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
е) тизимли равишда давлат органи ва ташкилотининг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлилни ўтказади;
ж) давлат органи ва ташкилоти фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
з) давлат органи ва ташкилотига келиб тушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) давлат органи ва ташкилотининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
к) давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
л) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди;
м) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
3) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш соҳасида:
а) давлат органи ва ташкилоти раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
б) давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этади;
г) зудлик билан давлат органи ва ташкилоти ахборот хизматига давлат органи ва ташкилоти веб-сайтига жойлаштириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритади;
д) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
е) қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларга етказади;
4) шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
а) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;
б) бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилоти томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
г) давлат органи ва ташкилоти томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
д) давлат органи ва ташкилотининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва давлат органи ва ташкилотига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этади, давлат органи ва ташкилотида талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
е) тегишли тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;
з) давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;
и) мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
к) бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотида мулкнинг талон-торож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-торож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;
л) моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради.
Давлат органи ва ташкилотининг юридик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Юридик хизмат ва унинг ходимларига ушбу Низомда ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органи ва ташкилотига келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун биринчи навбатда олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг мансабдор шахсларидан юридик хизматга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
раҳбарият томонидан чақириладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;
раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли тузилма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун, ҳуқуқий ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;
қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтариш, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар бериш, раҳбарият топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа тузилмалар билан биргаликда ушбу лойиҳаларни пухта ишланишида иштирок этиш;
давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларда давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда ёки давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулосалар бериш;
талабнома-даво тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробардан кўп бўлмаган миқдорда мукофот олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
унга ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Юридик хизмат ўзи виза қўйган ҳужжатларнинг ва ўзи берган хулосаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради.
Юридик хизмат ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Адлия органлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низом ва юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан бузилишининг аниқланган ҳолатларини бартараф этишга, шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортишга йўналтирилган чораларни кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Адлия органлари юридик хизмат фаолиятига тегишли ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олиш ҳуқуқига эга.
22. Адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади, юридик хизматларга кўрсатмалар беради, шунингдек йўл қўйилган аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш юзасидан методик ёрдам кўрсатади.
1. Ушбу Низом давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади) юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражаларини бериш тартибини белгилайди.
2. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бошқарув ходимларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига татбиқ этилмайди.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 0618/5306/0593-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига татбиқ этилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш тартиби уларнинг эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Юридик хизмати раҳбарига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига берилади.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ва Сенати Раиси билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбари тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати юридик хизматлари раҳбарларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига берилади.
(4-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 0618/5306/0593-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосарига берилади»;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бошқарув ходимларига шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига;
(41-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаларига кўра, шунингдек ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг Ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига берилади.
(41-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 0618/5306/0593-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
7. Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 1 йил ўтгач берилади.
8. Давлат органлари ва ташкилотларининг бир мартаба даражасида белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган юридик хизмат ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.
9. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига берилган мартаба даражалари уларда умрларининг охиригача бўлади ҳамда фақат иш фаолиятига мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум қилиниши мумкин.
10. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари пасайтирилиши мумкин, лекин улар эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш мартаба даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
12. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати томонидан белгиланади.
13. Давлат органлари ва ташкилотларининг мартаба даражаларига эга бўлган юридик хизмат ходимларининг лавозим маошларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.