Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, унинг замонавий халқаро нормалар ва талабларга мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек халқаро стандартлардан фойдаланиш асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази («Ўздавстандарт») Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига айлантирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича «Ўздавстандарт» марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4—6 ва 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
қайта ташкил этилаётган «Ўздавстандарт» маркази марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари негизида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 5-иловага мувофиқ хўжалик ҳисобидаги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази;
қайта ташкил этилаётган «Ўздавстандарт» маркази марказий аппаратининг хўжалик ҳисобидаги ўлчов ва калибрлаш бўлимлари негизида хўжалик ҳисобидаги Республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази ташкил этилсин.
9. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги икки ҳафта муддатда Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда Республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Белгилаб қўйилсинки, синов ва сертификатлар бериш масалалари Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг ҳудудий органларига, шунингдек тегишли синов лабораторияларига эга бўлган ва белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган маҳсулотларни сертификатлаштириш бошқа органларига юкланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
12. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича 6-иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро кенгаш ташкил этилсин.
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида устувор йўналишларни белгилаш ҳамда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
стандартлаштириш, сертификатлаштиришни ривожлантириш, такомиллаштириш ва унинг ягона тизимини яратиш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш;
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари техник қўмиталарининг стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. «Ўзстандарт» агентлиги ҳузурида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартлар, метрология ва сертификатлаштиришнинг мажбурий талабларини бузганлик ҳамда давлат инспекторларининг маҳсулот сотилиши (етказиб берилиши, сотилиши)ни тақиқлаш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларининг хўжалик фаолияти юритувчи субъектлар томонидан бузилганлиги учун жарималар суммасининг 8 фоизи;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг таркибига кирувчи аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ҳамда синов лабораторияларининг ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг моддий-техника базасини ривожлантиришга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
миллий эталон базани, «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги синов ва ўлчов лабораторияларини ривожлантиришга;
ўзаро ҳамкорлик тадбирларига ҳамда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотларга бадаллар тўлашга;
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва сақлашга, асбоб-ускуналар сотиб олишга;
(13-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 228-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 454-модда)
стандартларни ҳамда норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши ўлчовларининг ягоналиги таъминланишини давлат томонидан назорат қилишга;
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда Махсус жамғармани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг янги рўйхатини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
бир ой муддатда 2003—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий эталон базасини янада ривожлантириш учун зарур эталонлар ва юқори аниқликка эга бўлган ўлчов воситаларининг барча манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган рўйхатини тузсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи умумий равишда фойдаланиладиган зарур норматив ҳужжатлар рўйхатини белгиласин ҳамда жорий йил охиригача уларнинг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини жорий йил охиригача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.