12.12.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2090-11
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 12.12.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2090-11
Кучга кириш санаси
19.12.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019
Ҳужжат 19.12.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. 58 ва 581-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати деб юритилади) 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
2. 80-банднинг саккизинчи хатбошиси «бошқармаларидан» деган сўздан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 801 ва 802-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «далолатномаси» деган сўз «ордери» деган сўз билан алмаштирилсин;
6. 136-банднинг еттинчи хатбошиси «бошқармалари» деган сўздан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонаси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 215-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. 258-банддаги «депозитарийлардан» деган сўзлар «инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 260-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10. 325-банднинг олтинчи хатбошисидаги «депозитарий» деган сўз «тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.