23.03.2016 йилдаги 81-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 24.09.2017
Ҳужжат 23.03.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ижтимоий ва маънавий соҳаларда кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда уларнинг масъулиятини ва мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Йиғма департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ хусусий мулкни, кичик ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўғаноқлар ва тўсиқларни бартараф этишни таъминлаш, тадбиркорлик тузилмаларига тўсқинлик қилганлик ёки улар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарликни ошириш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, потенциал инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жалб этувчанлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида импортни қисқартиришнинг тасдиқланган параметрларига эришишни таъминлаш, рақобатбардошли импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, шунингдек маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг тайёр турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини тизимли таҳлил этиш ва назорат қилиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
15. Йиғма департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Йиғма департаментнинг иш режалари, Йиғма департамент мудири, мудирнинг ўринбосарлари, шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Йиғма департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс, Йиғма департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон ҳамда «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорларида белгиланган вазифаларга мувофиқ тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини, шунингдек сув хўжалигида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ қишлоқда замонавий мини-технологиялардан ва ихчам асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш, хусусий мулкни, кичик ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган ишлаб чиқариш, инвестиция, маркетинг жараёнларини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган вазифаларга мувофиқ пахтани қайта ишлаш саноатида ва енгил саноатда корпоратив бошқаришнинг замонавий методларини жорий этишни таҳлил қилиш ишларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон ҳамда «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорларида белгиланган вазифаларга мувофиқ пахтани қайта ишлаш саноати ва енгил саноат корхоналарида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини, шунингдек энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш мониторингини олиб бориш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шўъба мудирлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш ва минерал хом ашё қазиб олиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларни комплекс геологик ўрганиш, энг аввало, углеводород хом ашё, асл, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек минерал хом ашёнинг бошқа турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари ва илғор методларини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот тизимига, металлургия саноати ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятига, ходимларни бошқаришга, ишлаб чиқариш-технология жараёнларига асосан маҳаллий замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорида белгиланган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришга, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга, маҳаллий хомашё ресурслари базасида импортнинг ўрнини босувчи ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, тежамкорликни ва валюта ресурсларидан оқилона фойдаланишни, янги иш ўринлари яратишни ва аҳоли бандлигини таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатга бардошли ишлаб чиқаришлар барпо этишга йўналтирилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва республика металлургия саноати ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг очиқлигини ва потенциал инвесторлар учун жозибадорлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш, республика металлургия саноати ташкилотларини стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот тизимига, ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятига, ходимларни бошқаришга, ишлаб чиқариш-технология жараёнларига асосан маҳаллий замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорида белгиланган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришга, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга маҳаллий хомашё ресурслари базасида импортнинг ўрнини босувчи ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, тежамкорликни ва валюта ресурсларидан оқилона фойдаланишни, янги иш ўринлари яратишни ва аҳоли бандлигини таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатга бардошли ишлаб чиқаришлар барпо этишга йўналтирилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг очиқлигини ва потенциал инвесторлар учун жозибадорлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш, тармоққа замонавий фикрлайдиган, юқори малакали менежерларни жалб этиш, республика ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотларини стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот тизимига, кимё ва нефть-кимё саноати ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятига, ходимларни бошқаришга, ишлаб чиқариш-технология жараёнларига асосан маҳаллий замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорида белгиланган ҳамда маҳаллий хомашё ресурслари базасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришга, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга маҳаллий хомашё ресурслари ҳисобига импортнинг ўрнини босишни ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, валюта маблағларини тежашни ва улардан оқилона фойдаланишни, янги иш ўринлари яратишни ва аҳоли бандлигини таъминлайдиган замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар барпо этишга йўналтирилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва кимё ва нефть-кимё саноати ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг очиқлигини ва потенциал инвесторлар учун жозибадорлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш, кимё ва нефть-кимё саноати ташкилотларини стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шўъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарори билан тасдиқланган 2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва уларнинг янги турларни ўзлаштиришни таъминловчи автомобилсозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармони билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ автомобилсозлик саноатида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этишни давом эттиришга кўмаклашиш;
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ автомобиль саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини етакчи хорижий компанияларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт жиҳатидан баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ, хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, хорижий инвестициялар ва кредитларни автомобиль саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлилини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергия самарадор ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармони билан тасдиқланган 2015 — 2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлигини қайта ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб ва амалга ошириш, технологик лидерлар билан биргаликда импортнинг ўрнини босувчи юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини оптималлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарори билан тасдиқланган 2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси билан тўлдиришни таъминловчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармони билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестициявий, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт жиҳатидан баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ, хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, хорижий инвестициялар ва кредитларни қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлилини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг' бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергия самарадор ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармони билан тасдиқланган 2015 — 2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ электротехника саноатини жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жаҳонга машҳур савдо маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари учун асбоб-ускуналар ва аксессуарлар чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарори билан тасдиқланган 2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, электротехника саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллий электротехника ва истеъмол товарларининг зарур турлари билан тўлдиришни таъминловчи замонавий юқори технологияли рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармони билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ электротехника тармоғи корхоналарида корпортив бошқарувнинг замонавий услублари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестициявий, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ республика электротехника саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт жиҳатидан баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ, хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, хорижий инвестициялар ва кредитларни электротехника саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлилини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларнинг мониторингини олиб бориш ва уларни мувофиқлаштириш.
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шўъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорига мувофиқ транспорт тармоғи корхоналарида фойдаланиладиган, маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва саноат маҳсулотларининг янги турлари ўзлаштирилишини таъминловчи бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини потенциал инвесторларга сотиш йўли билан жалб этиш, шу асосда транспорт паркини модернизациялаш ва янгилашни таъминлашни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 27 февралдаги ПҚ-2136-сон қарорига мувофиқ инновация технологияларини ва монтажнинг илғор тизимларини жорий этиш, шунингдек ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини индустриялаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида уларни ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан махсус ва монтаж ишларини ташкил этиш даражасини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига мувофиқ Йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда Қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш, шу асосда уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ пудрат ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ капитал қурилиш ва архитектура соҳасида Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорига мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарида фойдаланиладиган, маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва саноат маҳсулотларининг янги турлари ўзлаштирилишини таъминловчи бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан қурилиш индустрияси корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини потенциал инвесторларга сотиш йўли билан жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш, шу асосда уларни модернизациялашни таъминлаш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарини жадал ривожлантириш учун Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири ва мутахассисларнинг, шунингдек Инспекция бошлиғи ва инспекторларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
12. Инспекция ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департамент ва Инспекциянинг чораклик иш режалари, бошлиқ ва инспекторларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишда, давлат хизматлари кўрсатиш ва маъмурий тартиб-таомилларнинг ахборотлаштирилиши даражасини оширишда давлат сиёсати шакллантирилишида қатнашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон қарорига мувофиқ рақобатга бардошли миллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ва унинг ички бозорини рағбатлантириш соҳасида давлат сиёсати шакллантирилишида қатнашиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарорига мувофиқ иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий дастурий маҳсулотларни, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этишни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сон қарорига мувофиқ телекоммуникациялар соҳасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш даражасини янада чуқурлаштиришни таъминлаш, импортнинг ўрнини босишни ва маҳаллий хомашё ресурслари базасида ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан таъминлайдиган замонавий юқори технологик рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ташкилотларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.
13. Департаментнинг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шўъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.