Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида» 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарорига мувофиқ, шунингдек кўчмас мулкка оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):
биринчи хатбошидаги «лойиҳасини тузадиган» сўзларидан кейин «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари қўшилсин;
«қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
биринчи хатбошидаги «бошқармаларининг» сўзидан кейин «(кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади)» сўзлари қўшилсин;
«24. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун ҳудудий бошқармаларнинг махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг 90 фоизидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланган ишчи режа асосида қуйидагилар учун фойдаланилади:
коллектор-дренаж тармоғини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал планировка қилиш ва уларнинг сув таъминотини ошириш;
Ушбу бандда кўрсатилган ишларни бажариш учун жалб этиладиган пудрат ташкилотларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш мелиорация, ирригация ва ерларни текислаш ишлари учун белгиланган тартибда «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ томонидан тасдиқланадиган режалаштирилган ҳажмлар ҳисобига амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан ҳудудий бошқармаларга биттадан штатдаги ходим ажратилади, унинг вазифасига юқорида кўрсатилган, шу жумладан ташкилий техника воситалари, жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш ишларини ташкиллаштириш киради.
Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан маблағларни сарфлаш «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган смета бўйича амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича амалга оширилади»;
«241. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағларнинг 10 фоизи қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлашга, тегишли штат бирликларини таъминлашга, ходимларни ижтимоий ҳимоялашга ва моддий-техника базасини ривожлантиришга қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳудудий бошқармалар маблағларнинг тушишига кўра, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига тегишли бўлган маблағларни унинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар»;
«25. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибида келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 24 ва 241-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилган туманларда фойдаланилади.
Дебиторлик қарзнинг ундирилган суммаси унга қўшиб ёзилган пеня билан бирга ушбу Низомнинг 24 ва 241-бандларида ва ушбу бандда белгиланган тартибда тақсимланади.
Айрим ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёки вилоят ҳокимининг қарорлари асосида улардан Қорақалпоғистон Республикасининг ёки ўша вилоятнинг бошқа туманларида фойдаланиш мумкин»;
«32. Олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий зоналардаги жойига қараб 1 гектар учун қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:
(Пс/хп х Ч1 х 4)+ (Пс/хп х Ч2 х 2) + (Пс/хп х Ч3 х 1), | ||
«Пс/хпвр. = | ________________________________________________ | |
100; |
«Ч — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача — 4 фоиз (Ч1х4), 11 йилдан 30 йилгача — ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Ч2х2) ва 31 дан 50 йилгача — 1 фоиздан (Ч3х1)»;
«48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим»;
Ҳудудлар | 1 гектар бир хил ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг бир бонитет балли учун қиймати, минг сўм | |
Қорақалпоғистон Республикаси | 444,2 | |
вилоятлар: | ||
Андижон | 761,6 | |
Бухоро | 634,8 | |
Жиззах | 507,8 | |
Қашқадарё | 507,8 | |
Навоий | 507,8 | |
Наманган | 698,2 | |
Самарқанд | 761,6 | |
Сурхондарё | 825,0 | |
Сирдарё | 507,8 | |
Тошкент | 761,6 | |
Фарғона | 698,2 | |
Хоразм | 634,8 | |
Тошкент шаҳри | 761,6 | »; |
Вертикал зоналарга бўлиниш | 1 гектар пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати, минг сўм | Улардан | ||
тубдан яхшилаш қиймати | ўрни қопланадиган маҳсулотнинг қиймати | |||
«Чўл» минтақаси | 242,9 | 50,1 | 192,8 | |
«Адир» минтақаси | 283,9 | 88,8 | 195,1 | |
«Тоғ» минтақаси | 398,6 | 66,5 | 332,1 | »; |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)