LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3180-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва улар ходимлари сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 76-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
«вазирлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳузуридаги марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш».
«марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал ва жорий таъмирланиши, умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, уларнинг бино ва иншоотларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш»;
учинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги «педагог кадрлар» сўзлари «халқ таълими ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма иккинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасалари ва мактаблар» сўзлари «ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва мактаб-интернатлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«педагогика олий таълим муассасалари, Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти ҳузурида катта илмий ходимлар-изланувчилар институти орқали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни белгиланган тартибда амалга оширади»;
йигирма еттинчи хатбошидаги «фанлар доктори ва номзоди илмий даражаларини» сўзлари «фан доктори илмий даражасини», «илмий даражалар» сўзлари «илмий даража» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма саккизинчи хатбошидаги «аспирантура ва докторантура» сўзлари «катта илмий ходимлар-изланувчилар институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўттизинчи хатбошидаги «педагогика ўқув юртлари» ҳамда «республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг» сўзлари тегишли равишда «таълим муассасалари» ҳамда «республика ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўттиз тўққизинчи хатбошидаги «педагог ходимлар» сўзлари «халқ таълими ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«халқ таълими ходимларини, ўқувчилар ва талабаларни, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ходимларини меҳнатда ва ўқишдаги юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаол иштироки ҳамда ҳомийлик кўмаги учун давлат мукофотларига белгиланган тартибда тақдим этади ва идоравий мукофотлар билан тақдирлайди»;
қирқ учинчи хатбошидаги «Умумий ўрта, касб-ҳунар таълими маркази» сўзлари «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 июндаги 110-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар спортини ривожлантириш соҳасида бошқарувни янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 19 мартдаги 76-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга илова.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари) 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й.. 6-сон, 55-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 майдаги 115-сон қарорининг 5-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 1 августдаги 210-сон қарорининг 8-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 13 февралдаги 27-сон қарорининг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 2-сон, 9-модда), шунингдек қарорга 2-илова.