Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларининг (кейинги ўринларда матнда «портловчи моддалар» деб юритилади) хавфсизлигини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда ушбу материаллар жиноят мақсадларида ўғирланиши, талон-торож қилиниши, фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш фақат портлатиш ишларини бажариш учун лицензияларга эга бўлган саноат корхоналарининг буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига алюминий кукуни ва қурумини (ТИФ ТН кодлари 760310000, 760320000) олиб кириш истеъмолчи корхоналарнинг асосланган буюртманомалари асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади;
2-банднинг учинчи хатбошига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
портловчи моддалар махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларида фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуролланган бўлинмалари соқчилиги остида ташилади;
портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенглигида фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари билан ташиш қатъиян тақиқланади. Истисно ҳолларда бундай ташиш фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари билан хавфсизликнинг зарур чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори бўйича амалга оширилиши мумкин;
узоқ вақт сақланадиган портловчи материаллар омборлари Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан қўриқланади, қисқа муддатли, кўчма сарфлаш ва ер ости омборлари Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган соқчилик хизмати томонидан қўриқланиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
портловчи моддаларни ҳисобга олиш, сақлаш, транспортда ташиш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аввал чиқарилган қарорларига мувофиқ тузилган портловчи материалларни харид қилиш ва олиб киришга контрактлар улар бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар амал қилади.
3. Зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан портлатиш ишларини бажаришда фойдаланиш тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Навоий кон-металлургия комбинатига «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Электромагнит мослик маркази томонидан рухсат берилган частотада ишлаш шарти билан Мурунтов конида қудуқ зарядлари блокларини масофадан туриб бошқаришга махсус мўлжалланган «Друза-М» типидаги портлатиш аппаратини олиб киришга истисно тариқасида рухсат берилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Навоий кон-металлургия комбинати раҳбариятига (Н.И. Кучерский) хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилган ҳолда мазкур аппаратни олиб кириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва ундан мақсадли фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов) «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси (Р.Т. Саидов) билан биргаликда Навоий кон-металлургия комбинатидаги мавжуд «Друза-М» типидаги зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмалари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун қатъий назоратни таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
5. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (Б.А. Матлюбов), Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси (Ғ.Қ. Тишаев) саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси (Р.Т. Саидов) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Давлат геология қўмитаси, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, «Навоий кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзбекпортлатишсаноат» очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда замонавий талабларни ва шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда:
бир ой муддатда — Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни ташиш қоидаларини (уларда мутахассисларга қўйиладиган ишлаб чиқариш талаблари ва ишга қўйишни расмийлаштириш тартиби назарда тутилсин);
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси 2005 йил 25 майдаги 4 ва 79-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобиль транспортида ташиш Қоидалари (рўйхат № 1492, 08.07.2005 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси 2005 йил 25 майдаги 5 ва 80-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш Қоидалари (рўйхат № 1493, 08.07.2005 й.).
2005 йил 1 январгача — Портлатиш ишларини бажаришда хавфсизликнинг ягона талабларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Икки ой муддатда портловчи материалларни ишлаб чиқарадиган ёки улардан фойдаланадиган корхоналарда портловчи материаллар, портлатиш қурилмаларини ташиш, сақлаш ва портлатиш ишларини амалга оширишга қўйилган ходимлар аттестациядан ўтказилсин.
8. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби Р. Мирзаев зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
1-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
1-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Т/р | Номи | ТИФ ТН |
1. | Тетрил (аммоний нитрити) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлар | 283410000 дан |
2. | Тэн (пентаэритриттетранитрат) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлар | 283429800 дан |
3. | Cимобли портловчи модда (симоб фульминати) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа фульминатлар | 283800000 дан |
4. | Тротил, гранутол, тринитротолуол ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлашган ёки нитритлаштирилган ҳосила углеводородлар | 290420000 дан |
5. | Тринитрофенол (пикрин кислотаси) ва бошқа портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган нитритлаштирилган ҳосила феноллар ёки фенол спиртлар | 290890000 дан |
6. | Гексоген, триметилентринитрамин ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа гетероциклик бирикмалар | 293369100 дан |
7. | Порох | 360100000 |
8. | Тайёр портловчи моддалар, порохдан ташқари | 360200000 |
9. | Бикфорд пилтаси; портловчи пилталар; | 360300100 |
10. | Бикфордларнинг бошқа пилталари; портловчи пилталар; зарбали ёки портлатувчи пистонлар; запаллар; электродетонаторлар | 360300900 |
11. | Бошқа сигнал ракателари, ёмғир ёғдириладиган ракеталар, туманга қарши сигналлар ва мушакбозликнинг бошқа бумлари | 360490000 |
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхатига киритилган портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини (кейинги ўринларда матнда «портловчи материаллар» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартибини белгилаб беради.
1. Портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш портловчи материалларни яратиш, ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
2. Портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилиши ва қўлланилишига «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан рухсат берилган портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга рухсат берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
4. Ўзбекистон Республикасига портловчи материаллар жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши, шу жумладан кузатиб борилмайдиган багажда олиб кирилиши тақиқланади.
5. Олиб кирилаётган портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш жўнатувчининг таъминлаши (тамғаси) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуролланган бўлинмалари соқчилиги остида алоҳида тўланадиган ҳақ эвазига махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларида амалга оширилади.
6. Портловчи материалларни ташиётган транспорт воситалари (олиб киришга рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш манзиллари орқали устувор тартибда ўтказиб юборилади.
7. Портловчи материаллар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилганда, уларнинг божхона расмийлаштируви ва назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳақидаги қонунларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Портловчи материалларнинг божхона текшируви фақат махсус жиҳозланган жойларда (портловчи материаллар сақланадиган омборларда) амалга оширилади.
9. Зарур ҳолларда божхона органларининг тақдимномаси бўйича Ички ишлар вазирлиги олиб кирилаётган товарлар пробалари ва намуналарини портловчи материалларга тегишлилик юзасидан идентификация қилади.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материаллар транзити Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга рухсатнома олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
портловчи материаллар қўлланилиши мақсадлари ва улар қўлланиладиган объектлар, миқдори, маркаси ва номи, олиб киришнинг аниқ муддатлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш манзили, фойдаланиладиган транспорт тури, юк жўнатиладиган ва тушириладиган манзиллар тўғрисидаги маълумотлар, юкни ташиш учун тақдим этаётган ташкилотнинг номи, юкни олувчи ташкилотнинг номи, ташиш йўналиши ва портловчи материаллар сақланадиган жой (портловчи материаллар омбори) кўрсатилган ҳолда портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича юкнинг хусусияти, моддаларнинг классификация шифри, агрегат ҳолати, хавфли хоссалари тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган (божхона органларида рўйхатдан ўтказилгунгача) портловчи материалларни етказиб беришга контракт (шартнома), олиб кириш бир неча туркумларда амалга оширилган тақдирда — ташиш жадвали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
олиб кирилаётган портловчи материаллар Ўзбекистон Республикасида қўлланилишига ва портлатиш ишларини бажариш ҳуқуқига «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг рухсатномаси;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
портловчи материалларни сотиб олишга ва уларни сақлаш омборларидан фойдаланишга «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг гувоҳномаси;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган тартибда берилган олиб кирилаётган портловчи материалларга мувофиқлик сертификати;
маҳсулотни тайёрловчига халқаро стандартларга (ISO-9001, 9002) мувофиқ берилган маҳсулот сифати сертификати;
портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташишга ички ишлар органларининг рухсатномасини расмийлаштириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар;
12. Портловчи материалларни бир неча туркум қилиб олиб киришда ариза берувчи юкнинг бутун туркумига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатнома олиш тўғрисида битта ариза бериши мумкин.
Портловчи материалларни бир неча туркум қилиб олиб киришга рухсатнома юкнинг ҳар бир туркумига алоҳида расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза олингандан кейин зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига — маҳсулотларни олиб киришнинг мақсадга мувофиқлиги ва Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидаларига, шу жумладан маркалаш қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига — портловчи материалларни олиб кириш мумкинлиги ва ташишнинг мақбул йўналиши тўғрисида сўровнома юборади.
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосли хулосалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўн кун муддатда тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олинган хулосалар асосида ўн беш кун муддатда портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, тегишли рухсатнома беради ёки рухсатнома беришга асослари кўрсатилган рад жавобини йўллайди.
Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН, БМТ номенклатураси бўйича юкнинг хусусияти тўғрисидаги маълумотлар, модданинг классификация шифри;
фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — махсус автотранспортнинг маркаси ва давлат рақамлари);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат қилишда юкни кузатиб бориш ва уни қўриқлаш тўғрисидаги умумий маълумотлар ва ташишнинг бошқа шартлари;
16. Портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва мазкур Низомда белгиланган бошқа ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаслиги керак.
17. Портловчи материалларни олиб киришга рухсатнома берилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат чегараси орқали режалаштирилаётган ўтишдан камида 5 сутка олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасини, портловчи моддаларни темир йўл транспортида ташишда эса — шунингдек Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Портловчи материалларни олиб киришга рухсатноманинг амал қилиш муддати 30 кундан ортиқ бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосланган хулосалари бўйича;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги ёхуд улардаги тақдим этилган маълумотларнинг ишончсизлиги;
табиий ёки техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар ёки жамоат тартиби ва хавфсизлиги қўриқланиши таъминланиши манфаатларига хавф солувчи бошқа ҳолатлар пайдо бўлиши ёки пайдо бўлиш хавфи ҳолларида чиқарилади.
Рухсатнома бериш рад этилиши бундай қарор қабул қилингандан кейин икки кун муддатда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
рухсатнома унинг берилиши тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган тўлиқ бўлмаган ёки ишончли бўлмаган маълумотлар асосида берилган;
рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида ундан хабардор бўлиш уни бериш рад этилишига олиб келадиган ҳолатлар аниқланган;
табиий ёки техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар ёки жамоат тартиби ва хавфсизлиги қўриқланиши таъминланиши манфаатларига хавф солувчи бошқа ҳолатлар пайдо бўлиши ёки пайдо бўлиш хавфи;
портловчи материалларни транспортда ташишнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолларида бекор қилиниши мумкин.
Бекор қилиш тўғрисидаги қарор зудлик билан рухсатнома эгасига, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасига, портловчи моддалар темир йўл транспортида ташилганда эса — шунингдек Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Берилган рухсатномалардан фойдаланиш ҳисобга олинишини юритиш учун ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига рухсатнома бериш чоғида белгиланадиган шакл ва муддатлар бўйича контрактлар амалга оширилишининг бориши тўғрисида ахборот тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Ариза берувчи рухсатнома олишни ёки портловчи материалларни ташишни рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.