Т/р | Тадбир номи | Бажариш муддати | Масъул ижрочилар |
I. Назорат-таҳлил фаолияти | |||
1. | «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида. | Биринчи ярим йиллик | Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
2. | Вояга етмаганларга оид қонун ҳужжатларининг Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ижро этилиши тўғрисида. | Биринчи ярим йиллик | Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши билан қўшма мажлис) |
3. | «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида. | Биринчи ярим йиллик | Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
4. | «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўқув юртларида ижро этилиши тўғрисида. | Иккинчи ярим йиллик | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
5. | Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш Конвенцияси (Вена, 1988 йил 19 декабрь) қоидаларини ижро этиш, ёшлар орасида наркоманияга барҳам бериш юзасидан Хоразм вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ишлари тўғрисида. | Иккинчи ярим йиллик | Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази билан биргаликда) |
6. | Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг уй-жой шароитларини яхшилаш, қуриш ёки харид қилишга муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга доир қисмининг Наманган вилоятида ижро этилиши тўғрисида. | Иккинчи ярим йиллик | Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
II. Тадбирлар* | |||
1. | «Ёш олим ва тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий механизмини кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш йўллари» мавзуида семинар. | Биринчи чорак | Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда) |
2. | «Болаларнинг омонлиги, ҳимояси ва ривожланишини таъминлаш тўғрисидаги Умумжаҳон Декларацияси (Нью-Йорк, 1990 йил 30 сентябрь) қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширишнинг бориши ҳақида» мавзуида давра суҳбати. | Биринчи чорак | Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси («Соғлом авлод учун» жамғармаси билан биргаликда) |
3. | «Вояга етмаганларга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш (ювенал адлия): амалиёт ва самарадорлик» мавзуида давра суҳбати. | Иккинчи чорак | Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
4. | «Қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантиришда ёшлар салоҳиятидан фойдаланиш» мавзуида давра суҳбати. | Иккинчи чорак | Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
5. | «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда давлат ва жамоат ташкилотларининг вазифалари» мавзуида семинар. | Учинчи чорак | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
6. | «Ёш авлоднинг баркамол ривожланишини таъминлашда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон тараққиёти концепцияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўрни» мавзуида семинар-тренинг. | Учинчи чорак | Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (Давлат ва жамият қурилиши академияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда) |
7. | «Таълим муассасаларининг замонавий моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш тўғрисида» мавзуида давра суҳбати. | Тўртинчи чорак | Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |